Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларининг уйғунлиги


Download 144.86 Kb.
bet21/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларининг уйғунлиги.
Таълим берувчи таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил қилиш мақсадида ўқув ишларини олиб борар экан, аввало, Ўқув жараёни орқали уч вазифани, яъни билим бериш орқали уч мақсадни ҳал қилиши лозимлигини унутмаслиги керак. Бу мақсадлар таълим берувчи ва таълим олувчилар фаолиятини бирлаштиради.
1. Таълимий мақсад – ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга тадбиқ қила олишдир.
2. Тарбиявий мақсад – фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг мазмунида ётган ғоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг шахсий сифатларини, иймон – эътиқодларини шакллантиришдир.
3. Ривожлантирувчи мақсад – Ўқув жараёни таъсирида шахснинг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат.
Бу мақсадларни амалга ошириш натижасида таълим олувчида мустақил ишлаш истеъдоди пайдо бўлади, уни ўйлашга ўргатади, Ўқув жараёнида тафаккур ҳукмронлик қилади.
Ушбу жараённинг самарали амалга оширилишида таълимдаги замонавийлик, таълимда интеллектуал соҳани ривожлантириш, таълимда инновацион соҳани ривожлантириш, таълимда эмационал соҳани ривожлантириш ва шу кабилар муҳим аҳамият касб этади. Қуйида улар тўғрисида қисқача маълумотларни келтирамиз
Ўқув жараёнида замонавийлик – таълим амалиётига илмий асосланган ва тажрибада синалган дидактикага оид янгиликлар, фаол методлар ва шакллар, тартиб – қоидаларни жорий этишнинг мажбурийлиги миллий дастур ғоясидир. Таълимнинг тараққиёт даражаси унинг мазмунига киритилаётган фан – техника янгиликлари билан тавсифланади.
Ўқув жараёнида интеллектуал соҳани ривожлантириш – таълим олувчининг фикрлашини (билишини, ижодини) хотирасини, диққатини, ақл сифатларини (теранлик, эгилувчанлик, тежамкорлик, мустақиллик), фикрлаш кўникмаларини (ажратиш, қўшиш, таҳлил ва ҳ.к.), билиш (таълим олувчиларни қарама – қаршилик ва муаммоларни кўриш, саволлар қўйиш, фаразларни илгари суриш ва ҳ.к.), ўрганишни билишини ривожлантириш, предметга оид билим, ўқув ва кўникмаларни шакллантириш жараёни.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling