Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet19/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Узлуксиз таълим – миллий моделнинг асосий қисми бўлиб, қуйидаги турларни ўз ичига олади: мактабгача таълим; умумий ўрта таълим; ўрта махсус, касб – ҳунар таълими; олий таълим; олий ўқув юртидан кейинги таълим; кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш; мактабдан ташқари таълим.

1. Босма шаклда
Дарсликнинг кириш қисмида фаннинг жамият ва табиатдаги ўрни, роли ва методологик асоси, мақсади, вазифалари ва ечимини кутаётган муаммолари, бошқа фанлар билан боғлиқлиги, бўлажак мутахассиснинг касбий фаолиятидаги аҳамияти ҳақида маълумотлар, фанга тегишли соҳа ёки ишлаб чиқаришнинг замонавий тараққиёти ёритилиши талаб қилинади. Киришнинг охирида фан бўйича умумий ўқув мақсадлари келтирилиши керак. Ўқув мақсадлари олдиндан кўзланган якуний таълим натижалари тавсифидир. Умумий мақсадларида таълим олувчи эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малакалар ҳақида умумий тасаввурни беради. Кириш тушунарли ва қисқа баён этилиши лозим.
Дарсликнинг иккинчи қисми қуйидаги афзалликлар ва имкониятларига эга:

  • дарсликнинг иккинчи қисми очиқ тизим бўлиб, ўқитувчи исталган пайтда янги ўқув материалини ва сўнгги ютуқларини киритиш имкониятига эга;

  • таълим олувчининг мустақил билим олиш, изланиш ва ижодий ишлаш қобилиятларини ривожлантиришга ўз – ўзини баҳолашга имконият яратилади;

  • мураккаб объектлар, жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида анимациялар орқали реал тасуввур ҳосил қилдиради;

  • электрон топшириқлар ва тестларининг кўп вариантилиги, кўп даражалилиги ва хилма – хиллигини таъминлайди;

  • ўрганилаётган материални кўриш, эшитиш ва эмоционал хотираларга таъсир қилиш йўллари билан етказиш орқали тушунишни енгиллаштиради;

Компьютерли қўллаб – қувватлашлардан фойдаланиб, ўқув предметининг моҳиятига диққатни жалб этган ҳолда кўп сондаги маълумотларни ва топшириқларни қараб чиқиш ва кўпроқ амалий масалалар ечишга ва топшириқларни бажаришга имкон яратади.
Дарсликлар янги авлодининг яратилиши, ўқув жараёнига жорий этилиши – талаба ва ўқитувчи фаолиятини уйғунлаштирувчи модел сифатида намоён бўлиши лозим.
Олий таълим дарсликларининг янги авлоди юқоридаги талабларга жавоб бериши, ўқитиш мақсадларига эришишда барча функцияларни бажариши, талаба етарли билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари учун умумий топшириқлар тизимига эга бўлиши, ривожлантирувчи ва ўз – ўзини назорат қилиш компонентни қамраб олиши; мазмуний тузилмаси талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятларини бошқаришга йўналитирилган бўлиши керак.


Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling