Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet1/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ 4-БОСҚИЧ 44-ГУРУҲ ТАЛАБАСИ БОЙМУРОДОВ ҒОЛИБ ТОЛИБ ЎҒЛИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ

МАВЗУ:ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ТАРБИЯСИНИНГ АМАЛИЙ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Ўқувчи ёшларнинг таълим олиш жараёнида ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг амалий ва назарий асослари”


Р Е Ж А


КИРИШ
I-Боб. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Таълим жараёни ягона тизим сифатида
1.2. Таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши
II-Боб. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ.
2.1. Ўқув жараёнини технологик ёндашув асосида ташкил этишнинг омиллари
2.2. Таълим мазмунини танлаш ва уни технологик ёндашув асосида фойдаланиш имкониятлари


ХУЛОСА

К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги: Ўқув жараёнини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланишига эришишда турли ёш даврлари, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, талабанинг физиологик, психологик ҳолатини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Шу боис яхлит педагогик жараён муайян туркумни ташкил этувчи педагогик фанлар томонидан ўрганилади.
Ўқув жараёни ғоятда мураккаб ва масъулиятли иш, бунинг далили сифатида шуни айтиш мумкинки, педагогнинг таълим жараёнидаги раҳбарлик ролини таъминлашга уриниш ва ҳаракатларини сақлашга интилиши ўртасидаги таълимга хос диалектик зиддият аслида юксалишнинг манбаидир.
Муаммонинг ўрганганлик даражаси: “Дидактика”нинг сўзма – сўз таржимаси таълим назариясини англатади.
Бу атамани немис педагоги В. Ратке (1571-1635) фанга киритган. Дидактика номи остида назарий ва методологик асосларини тадқиқ қиладиган илмий фанни тушунди. Дидактиканинг фундаментал илмий асослари илк бор Я. А. Коменский (1592 - 1670) томонидан ишлаб чиқилган. У 1657 - йилда у чех тилида «Буюк дидактика» асарини ёзди. Дидактика номи остида Коменский “Ҳаммани ҳамма нарсага ўргатиш санъати”, деб тушунди. Дидактиканинг моҳиятини ишлаб чиқишда Г. Песталоцци, И. Гербарт, К.Д. Ушинский, В. Острогорский, П. Каптерев каби машҳур олимлар катта ҳисса қўшишди. Бу йўналишда дидактлар Ю.К. Бабанский, Н. Груздев, М. Данилов, Б. Есипов, Л. Занков, М. Скаткин кабилар ҳам анча ишларни амалга оширишди.

Дидактика педагогиканинг “Нима учун ўқитиш керак”, “Нимани ўқитиш керак”, “Қандай ўқитиш керак”, “Қандай ҳажмда ўқитиш керак”, “Кимларни ўқитиш керак”, “Қаерда ўқитиш керак”, “Нимадан фойдаланиб ўқитиш керак” каби саволларига жавоб излайди.
Ал – Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино асарларида онг ва фан ўзвийлиги илгари сурилди. Ал – Хоразмий, Умар Хайём, Аҳмад Фарғоний таълимда амалий фаолият устиворлиги ғоясини илгари суришди. XIII-XIV асрларда Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий ҳазратларининг улуғ тариқатларида меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, поклик, софликнинг асоси эканлигини назарий ва амалий исботлаб: “Қўлинг меҳнатда бўлсин, Оллоҳ қалбингда бўлсин” деган шиорини илгари сурдилар ва унга ўзлари ҳаётларида ибратона амал қилдилар.
Мирзо Улуғбек таълимда тадқиқот, кузатиш, умумлаштириш ғоясини ишлаб чиқди, бу ғояни амалда тадбиқ қилиб мактаблар очди, дарсликлар ёзди, обсерватория ташкил қилинди.
Анъанавий таълим тизимига қарши Дъюи ва унинг ҳамкорлари яратган концепцияси (қарашлари тизими) “илғор” деб аталди. Илғорлар дидактикаси кўпинча эркин тарбия ғоясига таянган. Эркин тарбияни француз файласуф – маърифатпарвари Ж.Ж. Руссо (1712 - 1778), немис педагоги Ф.А.Дистерверг ва ўша даврдаги маърифатпарвар педагоглардан, рус ёзувчиси, мутафаккир ва педагог Л.Н.Толстой (1828 – 1910) Яснополянадаги мактабда болаларни эркин тарбиялаш ғоясини намоён этган.


Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling