Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши
қизиқиш (билиш хоҳиши) ва фаолият
Download 144.86 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 4-шакл. Педагогик жараёнлар самарадорлигини таъминлаш кетма – кетлиги.
- Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг таълим соҳасидаги ғоялари.
- Авесто
- Қулинг меҳнатда бўлсин, Оллоҳ қалбингда бўлсин”
қизиқиш (билиш хоҳиши) ва фаолият (бирор нарсани анқилаш учун бирор нарса қилиш хоҳиши);
скептицизм (тез – тез учрайдиган фикрларни синчиклаб кўриб чиқиш хоҳиши); далиллар (билим олишда исботлаш мантиқи ва қоидаларидан фойдаланиш маҳоратлари); хабардорлик (унинг ёрдамида ўйлаш мумкин бўлиши учун олам хақида ахборотлар фондининг мавжудлиги); стратегиялар (излаш учун қоидалар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш хоҳишлари); мойиллик (янги билимларни олиш натижасида таълим берувчи ўзини олам ҳақидаги фикрлаш усулини қайта қуришни бошлаши учун бошқаларнинг фикр ва тушунчаларини қонуният асосида бир чизиққа жойлаши). Демак, фанларни ўқитиш жараёни бутун бир педагогик жараёнда самарали фаолият кўрсатишнинг дидактик асосидан иборат экан. “Қуйидаги шаклда таклиф этилаётган лойиҳа педагогик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлигини таъминлаш орқали таълим – тарбия жараёнлари натижавийлиги ҳисобланган педагогик жараёнлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади” ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 4-шакл. Педагогик жараёнлар самарадорлигини таъминлаш кетма – кетлиги. Таълим жараёнида фанлар бўйича амалга ошириладиган семинар, амалий ва лабаратория машғулотлари назарий билимларни мустаҳкамлашга ҳамда уларни кўникмага айлантиришгагина эмас, балки уларни амалий иш жараёнида қўллашга имкон беради. Бундай машғулотлар танланган касби тўғри эканлигига ишонч ҳиссини туғдиради. Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг таълим соҳасидаги ғоялари. Умуман олганда таълим назарияси бўйича донишманд алломаларимиз ва мутахассис – олимлар кўплаб шуғулланганлар. “Антик педагогикада табиатга, атроф – муҳитга, ўзаро инсоний муносабатлар мажмуаси бўлган донишмандлик педагогикаси шаклланган. Бу вақтларда таълим – тарбиянинг бош мақсади ҳам ёшларда донишмандлик сифатларини шакллантириш бўлган. Донишмандлик педагогикасида ёшларда меҳнатсеварлик, маънавий – ахлоқий сифатлар билан уйғун ривожлантирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги илгари сурилган. Бу педагогик қарашлар машҳур “Авесто” (эр. ав. VII аср) асарида ва қадимги Хитойнинг Даос мактаби (эр. ав. III аср) тажрибаларида акс этган эди. Эрамиздан аввалги II асрларга келиб Ўрта Осиё, қадимги Ҳиндистон педагогикасида сахийлик, софдиллик, инсон қалби каби тушунчалар илгари сурилди. 610 йилларга келиб, ислом динининг муқаддас китоблари “Қуръони Карим”, “Ҳадиси шариф” да инсон моҳияти тўла очиб берилиб, комил инсон тарбияси бош мақсад қилиб қўйилган эди. Қуръони Каримдаги таълим – тарбияга оид улуғ хазина Ал – Бухорий ҳазратларининг ҳадисларида берилади. Таълим – тарбия инсоний муносабатларнинг фалсафий асослари тасаввуф илмида очиб берила бошлади. Антик фалсафада ҳам зоҳирий ва ботиний илмлар уйғун қаралар эди. Демокрит, Плутон, Арасту асарларида инсонпарварлик ғоялари илгари сурилган эди. Ал – Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино асарларида онг ва фан ўзвийлиги илгари сурилди. Ал – Хоразмий, Умар Хайём, Аҳмад Фарғоний таълимда амалий фаолият устиворлиги ғоясини илгари суришди. XIII-XIV асрларда Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий ҳазратларининг улуғ тариқатларида меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, поклик, софликнинг асоси эканлигини назарий ва амалий исботлаб: “Қулинг меҳнатда бўлсин, Оллоҳ қалбингда бўлсин” деган шиорини илгари сурдилар ва унга ўзлари ҳаётларида ибратона амал қилдилар. Мирзо Улуғбек таълимда тадқиқот, кузатиш, умумлаштириш ғоясини ишлаб чиқди, бу ғояни амалда тадбиқ қилиб мактаблар очди, дарсликлар ёзди, обсерватория ташкил қилинди. XV-XVI асрларда Алишер Навоий бошчилигидаги мутафаккирлар инсонпарварлик ғояси назарияси ва амалиёти бўйича улуғ ишлар қилдилар. Маълумки, таълимда асосий роль таълим берувчига юклатилади ва узлуксиз равишда таълим олувчига билим берилади. Таълим олувчилар фаолияти эса таълим берувчидан чуқур ва онгли равишда билим олишдан иборатдир. Бу борада Ғарб мутаффаккирларидан Гелвеций, Дидро, Р.Оуенлар тарбияни устуворлиги ғоясини илгари суришди. К.Д.Ушинский, Л.Н.Толстой таълим ва тарбияни уйғунлиги ғоясини илгари суришди. С.Г.Шацкий, Л.В.Занков, Сухомлинскийлар таълимда амалиётни тадбиқий, онгли ўзлаштириш аҳамиятига эга эканлигини ишлаб чиқишди. Айниқса, Немис файласуфи, педагог ва психологи Иоганн Фридрих Гербарт (1776 - 1841) нинг хизматлари катта бўлиб, у таълим олувчиларнинг ақлий ривожланиши ва уларнинг интеллектуал кўникмаларини шакллантириш мақсадида таълим назариясини ишлаб чиқишга ҳаракат қилган. У таълим олувчиларга берилаётган билим уларнинг сезги ва иродасини ривожлантириши ва таълимнинг тарбиявий характерига таъсирига алоҳида эътибор берган. Ҳозирги вақтгача таълимнинг авторитар моделини қўллаб – қувватлайдиган мактабларда, анъанавий таълим сифатида Гербарт тамойиллари қўлланилиб келинмоқда. Таълим назариясига катта ҳисса қўшган мутахассис – олимлардан бири Ян Амос Коменский (1592 - 1670)дир. У таълим назарияси бўйича биринчи фундаментал асар ёзган олимдир. Унинг асарининг номи “Буюк дидактика”, деб аталиб, у 1657 йилда нашр қилинган. Я.А.Коменский ўз асарида қунт билан кўп сонли бўлимдан фойдаланган ҳолда таълим хусусиятларини кўриб чиқади, нарсалар табиатига таяниб таълимнинг “келиб чиқишини” ва тамойилларни шакллантиради. Америкалик файласуф, психолог ва педагог Жон Дъюи (1859 - 1952) таълим олувчи фаолиятини фаоллаштирувчи соҳа тарафдори сифатида мактабларни кескин янгилашда қатнашди. Бош мақсад билимни етказиб бермасдан, балки таълимни шахсий тажриба асосида, яъни болаларнинг туғма қобилиятини ривожлантириш учун шароит яратиш мақсадида у мактаб тизимини ислоҳ қилишни таклиф этди. Анъанавий таълим тизимига қарши Дъюи ва унинг ҳамкорлари яратган концепцияси (қарашлари тизими) “илғор” деб аталди. Илғорлар дидактикаси кўпинча эркин тарбия ғоясига таянган. Эркин тарбияни француз файласуф – маърифатпарвари Ж.Ж. Руссо (1712 - 1778), немис педагоги Ф.А.Дистерверг ва ўша даврдаги маърифатпарвар педагоглардан, рус ёзувчиси, мутафаккир ва педагог Л.Н.Толстой (1828 – 1910) Яснополянадаги мактабда болаларни эркин тарбиялаш ғоясини намоён этган. Download 144.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling