Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


– шакл. Таълим жараёни ташкил этувчилари ва улар динамикаси


Download 144.86 Kb.
bet7/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
1 – шакл. Таълим жараёни ташкил этувчилари ва улар динамикаси.
Шаклда ифодаланган кетма – кетлик ўқитиш жараёнининг алгоритмини ишлаб чиқишга имконият яратади.
Ўқитиш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали олиб бориладиган таълим жараёнининг узвийлигини ва узликсизлигини таъминловчи қатъий кетма – кетлик яратилади, шунингдек, таълим дидактикасини жорий этишнинг аниқ механизмларини яратиш борасидаги таълим – тарбиявий ва педагогик тадқиқотлар соҳаларидаги ишлар янада ривож топади.
Ўқитиш алгоритми интеллектуал аср таълим – тарбиясида асосий педагогик терминлардан бири бўлади, чунки замонавий ўқитиш технологиялари шу каби терминлар асосида таълимда янгича сифат босқичига кўтарилади.
Таълим – борлиқни билишнинг ўзига хос шакли сифатида.
Таълим – инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. Ўқитувчи таълим жараёнида фақат билим бериш билан чегараланмайди, бу жараёнда у таълим олувчига таъсир кўрсатади, бу эса билим олишларини янада фаоллаштиради, натижада таълим олувчи таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айланади.
Таълим жараёнида таълим олувчилар онгига сингдирилаётган назарий билимлар амалий фаолият ёрдамида янада мустаҳкамланади. Инсон теварак – атрофдаги воқеалик, нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини амалий ҳаётда уларга тўқнаш келиш йўли билан билиб олади, уларни ўзлаштиради. Инсон амалий фаолият туфайлигина ижтимоий ишлаб чиқариш фаолияти жараёнини ташкил этувчи муносабатлар, шунингдек, табиат ҳодисалари сирини ўзлаштириб олади.
Нарсалар, буюмлар билан амалий муомалада бўлиш натижасида буюмлар сезги органларига таъсир қилади, сезгилар идрокни келтириб чиқаради. Амалиётда инсоннинг фаол фикрлаш фаолияти юзага келади. Фикрлаш ёрдамида у реал воқеаликни чуқур тушунади.
Билим манбаи саналган амалиётнинг аҳамияти хусусида сўз юритганда билиш жараёнининг моҳиятини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Билиш мураккаб диалектик жараён бўлиб, жонли мушоҳададан абстракт тафакурига, сўнгра амалиётга ўтиш йўлидир. Билиш шахс учун муҳим ҳам ўзлаштирилмаган нарса, воқеа ва ҳодисалар моҳиятининг онг ёрдамида англаш жараёнидир. Объектив борлиқни билиш уни сезишдан бошланади. Сезиш онгнинг ташқи олам билан бўладиган чинакам алоқасидир. Сезиш теварак – атрофдаги воқеалик, нарса ва ҳодисаларнинг сезги органлари (бизга маълумки, улар бешта) га таъсир этувчи айрим сифат, белгиларнинг онгда акс этишидир. Бунда ҳар бир орган, ҳар бир анализатор И.П.Павлов таъкидлаб ўтганидек, нарсаларнинг айрим энг муҳим сифатларини ҳис эттиради. Сезиш муайян нарса, воқеа – ҳодисалар мазмунини онгда идрок этишига олиб келади.
Идрок – сезиш аъзолари орқали онгга таъсир этиб турилган нарса ва ҳодисаларнинг унда (онгда) яхлитлигича акс этиш жараёнидир.
Сезиш ва идрок қилиш ёрдамида билиш жараёнида тасаввур рўй беради. Тасаввур инсон онгида узоқ муддат сақланиб қоладиган сезишлар ва идрокнинг изидир. Ёки бошқача айтганда, тасаввур сезги аъзоларига қачонлардир таъсир этган ҳамда идрок қилинган нарса ва воқеа – ҳодисаларнинг онгдаги яққол ҳиссий образидир. Тажриба воситасида одамда тасаввур заҳираси бойиб, кўпайиб боради. Тасаввури фикрлашда, тушунчаларнинг таркиб топишида муҳим рол ўйнайди. Тасаввур муайян умумлашмаларнинг мавжудлиги билан боғлиқ. Сезиш, идрок ва тасаввур билишнинг муҳим таркибий қисимлари бўлса-да, улар ҳам ҳақиқий воқеаликни билиш муаммосини тўла ҳал этишмайди. Билиш жараёнининг энг юқори босқичида тафаккур юзага келади.
Жонли мушоҳада ва тафаккур доимо одамнинг амалий фаолиятига асосланиши керак. Одам табиат ва ижтимоий жамият қонуниятларини очиб, ўз фаолиятида улардан фойдаланишга интилади. Ҳар қандай назарий билимнинг қиймати унинг амалиётга қанчалик хизмат қилиши билан белгиланади. Назария амалий фаолият моҳиятидан келиб чиқиб асосланади ҳамда амалий фаолиятнинг яхшироқ йўлга қўйилишига хизмат қилади. Бироқ, амалиёт айни вақтда билимнинг тўғрилигини текшириш воситаси ҳамдир. Назарий ғоя, фикр амалиётда текширилган ва у орқали тасдиқлангандагина у инсон билимларининг муҳим таркибий қисмига айланади.
Демак, бизга билим амалиётдан сезги идрок, тасаввур ва тафаккур асосида ҳосил бўлиши ва яна амалиётга қайтиб боришида намоён бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, билим амалиётга ўзининг илгариги кўринишида эмас, балки анча бойиган кўринишида, анча юқори даражада қайтиб боради.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling