Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet10/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Ўқув жараёни мазмуни – инсонни ўқитиш жараёнида эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми ва ҳарактери.
Ўқув жараёни мазмуни белгиланган мақсадга мувофиқ йўналиш ва ҳажмга эга бўлади. У тегишли меъёрий ҳужжатлар: таълим стандартлари, ўқув режа, дастурлар шаклида расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланади. Таълим мазмуни тўғри белгиланиши ҳамда унга зарур ўзгартиришлар киритиш, янгиланиб бориш имкониятлари назарда тутилиши лозим. Белгиланган мазмун асосида ўқув фанлари, ўқув соатлари, машғулот турлари ва шу кабилар аниқланади.
Ўқув жараёни методи – бу таълим жараёнида ўқитувчи ва талабаларнинг аниқ мақсадга эришишга қаратилган биргаликдаги фаолиятидир.
Таълим методи ўқитувчи билан талабаларнинг ўқиш вазифаларини бажаришга қаратилган назарий ва амалий билиш фаолияти йўлидир.
Ўқув жараёни методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усулларини ҳамда ўқув материалларини назарий ва амалий йўналтириш йўлларини англатади.
Ўқув жараёни методлари ўқув материалини баён қилишга ва уни таълим олувчилар яхши билим олишга қаратилган фаолиятнинг йўли, усулидир. Таълим жараёни ва натижалари ўқитувчини таълим олувчилар билиш фаолияти ҳаракатини белгиловчи иш усулларига боғлиқдир. Шу сабабли доимо педагогикада таълим методларига ўқитувчининг иш усуллари ва таълим олувчиларнинг билиш фаолияти усуллари деб қараладики, бу усулларнинг ҳар иккаласи ўқув вазифаларини бажаришга қаратилгандир.
Ўқув жараёни мониторинги – педагогик тизим фаолияти ҳақида ахборотлар йиғишни ташкил этиш, сақлаш, қайта ишлаш ва уларни синфларга ажратиш тизимидан иборат бўлиб, кузатилаётган объект ҳолатини ва келгувсида унинг ривожланиши динамикасини олдиндан башорат қилиш жараёни.
Ўқув жараёни мониторинги таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиш учун маълумотлар йиғиш технологияси, таълим натижалари даражасини таққослаш учун керак бўладиган маълумотлар мажмуасини тайёрлашдни амалга оширишга имкон яратади.
Ўқув жараёни мониторинги педагогик тизим фаолиятидан олинган далилий хулосавий натижаларни унинг мақсадига нечоғлик мослигини кўрсатувчи, тезкори алоқани таъминловчи мустақил бошқарувчи вазифаларини амалга оширишнинг дидактик асоси ҳамдир.
Ўқув жараёни мониторинги тадқиқот натижаларини мунтазам илмий асосланган ҳолда кузатиш (динамик жараённи кузатиш учун) ҳамда уларни берилган этолон билан қиёслаш жараёнида мунтазам равишда ривожланиб боради.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling