Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet13/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Билимлар банки – бу маълумотлар мажмуаларини бўлажак мутахассисларни тайёрлашдаги ўқув режасидаги фанлар блоклари бўйича тизимларга ажратиб, улар асосида шакллантирилган билимлар мажмуи. Шунингдек, билимлар банки – бу изланувчилар томонидан бир неча йўналишлар бўйича компьютер хотирасига киритилган назарий ва амалий маълумотлар тўплами ҳамдир.
Билимлар базаси – муайян бир соҳа (йўналиш, фан, боб, бўлим, мавзу, тушунча ва шу кабилар) бўйича тўпланган билимлар ва уларнинг компьютер хотирасида мужассамлаштирилиши ва қайта ишланган ахборотларни сақлашга мўлжалланган билимлар мажмуи.
Кўникма - бу ўзлаштириб олинган билимлар асосида амалга ошириладиган ва амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳаракатларга тайёрликда ифодаланган онгли фаолият.
Кўникма – бу малаканинг таркибий қисми бўлиб, ҳаракатнинг айрим қисимларини ниҳоятда тез, аниқ ва мақсадга мувофиқ равишда ўз – ўзидан бажарилиш қобилиятини ифодалайди ва у талабаларда кўп марта такрорланадиган машқлар натижасида юзага келади” [4].
Кўникма – онгли фаолият (ҳаракат) ни тез, тежамли, тўғри, кам жисмоний ва ақлий куч сарфланган ҳолда бажариш жараёни натижаси. У шахснинг билимлари асосида таркиб топади. Дастлабки шаклланиш босқичларида бундай ҳаракатлар жиддий диққат билан бажарилади, кейинги босқичда диққат билан назорат қилиш камайиб боради ва натижада автоматлашган ҳаракатга айланади.
Кўникмалар мунтазам машқ қилиш (такрорлаш) орқали зарур даражада сақланади. Ана шу сабабли унинг таълим – тарбиядаги аҳамияти беқиёс. Маълум вақт такрорланмаслик кўникма даражасининг пасайишига олиб келади. У катта ҳажмдаги машқлар бажариш ва малака ошириш орқали тикланади.
Кўникма – инсоннинг илгариги тажрибалари асосида муайян фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш қобилияти.
Кўникма – бу шундай ақлий ва жисмоний ҳаракатлар, усуллар ва йўл – йўриқлардан иборат бўлиб, улар ёрдамида режалаштирилган мақсадга эришилади ёки муайян бир фаолият амалга оширилади.
Баъзан кўникмалар шахсга малака ҳосил қилади ва унинг малакали ишлашига ёрдам беради, баъзилари, аксинча, шахсдаги малакалик сифатига салбий таъсир этади ва уни ўзгартиради. Бундай ҳол малака ва кўникмаларнинг ўзаро таъсири деб юритилади.
Ҳар қандай малака кўникма бўла олади, лекин ҳар қандай кўникма малака бўла олмайди. Кўникмалар автоматлашган моҳият касб этсагина, малака бўлади. Масалан, талабанинг турли ҳаракатларини шаклларни ёзиш жараёни автоматлашган бўлгани учун кўникилган ҳаракат бўлиб қолган. Шунинг учун талаба ҳарфларни чиройли ва соз ёза олади. Бу ҳаракат талабанинг малакалашган кўникмаларидир. Жуда кўп марта такрорлаш туфайли талабаларнинг ҳарфлар шаклларини ёзишлар билан боғлиқ ҳаракатлари автоматлашади.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling