Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Мақсад (ўқув, таълимий) - ўқитиш нимага қаратилганлиги, унинг кучлари келгусида нимага сафарбар этилиши. Мақсад


Download 144.86 Kb.
bet16/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Мақсад (ўқув, таълимий) - ўқитиш нимага қаратилганлиги, унинг кучлари келгусида нимага сафарбар этилиши.
Мақсад – қўйилган муаммо (мақсад) ечимига интилиши йўналиши ва бу борадаги ҳаракатлар натижаси.
Мақсадлар таълимни бошқарув фаолиятига қараб, айнан бир оддий таълимий масала ечимига қаралишидан тортиб узлуксиз таълим тизимидаги турли фаолиятларгача белгиланиб берилаверади.
Мақсадга эришиш белгиланган режа асосида олиб борилади ва шу асосда мақсад сари ҳаракатлар бошланади. Бундан ҳаракат жараёни мониторинги муҳим роль ўйнайди, чунки бу ҳаракатнинг бориши мунтазам назорат остида боради ҳамда керакли ростлаш ишлари олиб борилади.
Мақсадга эришилди дейилади, агарда таълим олувчининг билим даражаси ўқитувчининг ўрганилаётган фанга тааллуқли Давлат таълим стандартлари асосида ифодаланган талаби даражасига етиб борса.
Мазмун (ўқитиш, таълим) - ўқувчилар ўқитиш жаараёнида эгаллаши лозим бўлган илмий билим, амалий кўникма, малакалар, фаолият ва фикрлаш усуллари тизими. Мазмун – илмий билимлар йиғиндиси бўлиб, амалда қўллаш учун бериладиган кўникма ва малакалар жараёнида у таълим олувчиларнинг фикрлаш, ўйлаш, мулоҳаза юритиши орқали амалга оширилади.
Ташкил этиш - қўйилган мақсадни яхши амалга ошириш учун унга зарурий шаклни тақдим этадиган, аниқ мезонлар бўйича тартибланган дидактик жараён.
Шакл - ўқув жараёнининг мавжудлик усули, унинг ички моҳияти, мантиқи, мазмуни учун қобиқ.
Метод - ўқитишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш (амалга ошириш) йўли.
Метод (юнонча – айнан нимагадир йўл) мақсадга эришиш йўлини билдиради. Муайян маънода тартибга солинадиган фаолият.
Кенг маънода қўлланиладиган “метод” терминини кишиларнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш, маълум объектни ўзлаштириш борасидаги назарий ва амалий фаолиятлари усулларини англатади.
Таълим жараёнидаги маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган фаолиятнинг турлича бўлиши янгидан – янги усулларни методларни келтириб чиқаради.
Метод танлашда албатта айрим ўқув предметларини ўзига хос хусусиятларига амал қилинмоғи лозим. Шу билан бирга таълим жараёнида кўпчилик ўқув предметларини ўқитишда қўлланилиши мумкин бўлган умумий ўқитиш методлари билан бирга айрим ўқув предметларини ўқитишда қўлланилган ўзига хос хусусий методлар ва методик ёндашувлар ҳам бор. Айрим предметларни ўқитишда қўлланиладиган хусусий методлар умумий ўқитиш методлари билан мустаҳкам боғлиқдир.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling