Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши
Download 144.86 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машқ қонуни
- Ассимиляция қонуни
- Натижавий қонунда
Ўзаро боғлиқлик қонуни – таълим – тарбия жараёнида иккита руҳий ҳаракатнинг ўзаро боғлиқлигидаги ривожланиш қонуни. Бу қонун бўйича таълим – тарбия жараёни таълим берувчи ва таълим олувчи руҳининг бир йўналишдаги ҳаракатини тақозо этади. Бу қонунга биноан, таълим – тарбия жараёнини ташкил қилувчи икки шахсдан бирининг ҳаракати иккинчисиники билан мос келмаса, таълим – тарбия жараёни содир бўлмайди. Бунда дарсни самарали ташкил қилиш ва уни сифатли, мазмунли амалга ошириш учун педагог синфда ёки аудиторияда бир хилдаги ҳолатни, яъни, билим бериш ва билим олиш ҳолатини шакллантириш керак;
Машқ қонуни – қонун бўйича, эгалланган билимни кўникма, сўнг малакага айлантиришда, машқни иложи борича тез амалга оширишни тақозо этади; Интенсивлик қонуни – бу қонун бўйича, машқлар жавоби қанчалик интенсив равишда бўлса, шунчалик тез ўзлаштирилади; Ассимиляция қонуни – бўйича ҳар бир янги “туртки” қайтар реакцияни вужудга келтиради, дейилади. Шунинг учун эгаллаган билимни қайтариш йўли билимни “туртиб” туриш керак, дейилади; Натижавий қонунда – реакция ижобий бўлса, билим мустаҳкамланади, агар салбий бўлса, хотира уни ўчириб ташлайди, дейилади. Таълим тамойиллари – таълим берувчининг фаолиятини ва таълим олувчининг билиш фаолияти хусусиятини белгиловчи асосий бошланмалардир. Таълим тамойиллари таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг муҳим ички томонларини акс эттиради ҳамда турли формада, турли мазмунда ва ҳар хил йўсинда ташкил этиладиган таълимнинг самарадорлигини белгилайди. Шунинг учун таълим тамойиллари таълим беришнинг маълум объектив қонуниятларини ўзида акс эттиради. Олимларнинг таълим тамойилларининг сони ва номи тўғрисидаги фикрлари бир – биридан фарқ қилса ҳам, аммо, уларнинг мазмуни ва ўқитиш қонуниятларини тушуниш анъанаси асосан бир хилдир. Бинобарин, қуйидаги таълим тамойиллари тизимини таклиф қилиш мумкин: таълимнинг устиворлиги, таълимнинг демократлашуви, таълимнинг инсонпарварлашуви, таълимнинг ижтимоийлашувчи, таълимнинг миллий йўналганлиги, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, иқтидорли ёшларни аниқлаш, юқори даражада билим олишлари учун шарт – шароитлар яратиш кабилар. Жамият талаб қилаётган узлуксиз таълимга тегишли бу қонун – қоидалар, ўқитиш, билим бериш, яъни таълим жараёнига самарали таъсир кўрсатади. Педагогика таълимнинг илмий – назарий, услубий асослари алоҳида ўрганилади. Таълим тамойиллари ўқув юртлари олдида турган улкан вазифалар асосида белгиланади. Улар ўзаро бир – бири билан мустаҳкам боғлиқ ҳолда бир тизимни ташкил этади, ҳар бир дарсда дидактик тамойилларнинг бир нечтаси иштирок этиши мумкин. Улар таълим олдида турган асосий мақсадларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган ҳозирги жараёнда таълим олувчиларга мустаҳкам билим бериш, уларни эркин, мустақил фикрлай оладиган инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тамойилларининг моҳиятини чуқур англаш ва ҳаётга татбиқ этиш муҳим муаммолардан биридир. Ўқув юртида бериладиган билим илмий ҳарактерга эга бўлиши, фан – техниканинг сўнгги ютуқ ва кашфиётларини ўзида ифода этиши лозим. Шундай экан таълим олувчи илм – фандаги янгиликлардан хабардор бўлиши лозим, чунки ўқув фанлари ҳам илм – фан асосида яратилади. Ўқитишнинг илмий тамойиллари таълим жараёнида таълим олувчиларни ҳозирги замон фан – техника тараққиёти даражасидаги олий билимлар билан қуроллантириш, айниқса таълим олувчиларни илмий тадқиқот усуллари билан таништириб боришга қаратилган. Илмийлик таълимнинг мазмунига ҳам, усулларига ҳам алоқадордир. Шундай экан, билим, илм – фан билан ўқув предмети ўртасида ҳамкорлик ўзаро боғлиқлик бўлишига эришиш лозим. Таълимнинг ҳамма босқичларида илмий изоҳлардан фойдаланмоқ лозим. Назарий билимларни амалиёт билан, турмуш тажрибалари билан боғлаб олиб бориш таълимнинг етакчи қоидаларидан ҳисобланади. Таълим – тарбия соҳасидаги ютуқлар, энг аввало, назарий билан амалиётнинг ўзаро боғлиқлигига асосланади. Шундагина таълим олувчи ўрганаётган ўқув – материалининг туб моҳиятини тушуниб етади ва амалиётда улардан фойдалана олади. Бунинг учун таълим берувчи таълим жараёнида таълим олувчиларнинг фаол иштирок этишларига эришмоғи лозим. Фаол иштирок эса билимларни онгли, тушуниб ўзлаштиришга олиб келади. Таълимдаги онглилик ва фаоллик таълим олувчилардаги кўтаринки кайфият, кўпроқ билишга интилиш, мустақил фикрлаш ва хулосалар чиқаришга ундайди. Билимларни онгли ва фаол ўзлаштириш ўзиқтиш жараёнининг психологик томонларида ўз ифодасини топади. Ўқитишда назарий билимлар қанчалик қатъий баён этилса, таълим олувчиларнинг фикр юритиши ҳам шунчалик аниқ ва равшан бўлади ва ўқув материалларини онгли ўзлаштириш даражаси ҳам ошади. Таълим тизими ислоҳ қилинаётган ҳозирги жараёнда ёшларнинг мустақил фикр юритиши, мустақил суръатда билим олишга интилиши талаб қилинади. Бунинг натижасида билимларни ўзлаштириш жараёни ижодий тус олади. Бундай шароитда таълим берувчи таълим олувчининг машғулотларга муносабати ва бу жараёнда ўзини қандай тутишга эътибор бермоғи лозим. Ёшларни ўқиш истаги таълим жараёнининг зарурий ва мантиқий қисмидир. Шундай экан, таълимнинг самарадорлиги таълим берувчининг таълим олувчиларнинг ўқишга изчил ва мунтазам қизиқтириб боришига боғлиқдир. Бунинг учун таълим берувчи, уларни ўқишга ижодий муносабатда бўлишга, мустақилликка, ишчанликка одатлантириши лозим. Таълим жараёни, унинг мазмуни унда кўтарилган ҳаётий масалалар ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли таълим шахс – шаклланишининг асосий манбаидир. Умуман, билимлар воқеаликнинг ҳақиқат инъикосидир. Аммо, воқеликнинг ҳар қандай тарзда тўғри акс эттирилиши илмий билим бўла олмайди. Масалан, мактаб ёшига етмаган бола теварак – атрофидаги дунёни тўғри билади, лекин ундаги инъикос етарлича чуқурмас, шунинг учун унинг билимларини илмий билим деб бўлмайди. Теварак – атрофни ўраб олган дунёнинг қонуниятларини, нарса ва ҳодисаларнинг ички муҳим хоссаларини ва ўзаро алоқаларини акс эттирувчи билимларгина илмий ҳисобланади. Бу билимлар ақлий жиҳатдан ўзишга ҳал қилувчи ижобий таъсир кўрсатади, чунки улар ҳозирги замон фани, техникасини ишлаб чиқаришни, маданият ва санъатни ўзлаштириш имкониятини беради. Таълимнинг илмийлиги таълим олувчининг ўқув материалидаги қонуниятларини акс эттириши, тушуниши ва ўзлаштириши учун тўғри шароит яратиш мақсадида зарурдир. Ўқитиш, тарбия бериш деганда биз таълим ва тарбиянинг бир – биридан ажралмаслигини тушунамиз. Шундай экан, мактаб обрўси, ўқитувчи обрўси, аввало, дарсда шаклланади. Тил ва адабиёт дарсими, математика дарсими ҳар доим уларнинг тарбиявий имкониятларини кўра билиш, тарбия усулларидан фойдаланиш лозим. Таълим олувчилар илмий билимларни ўзлаштирар экан, унинг дунёқараши ҳам, иродаси ва ахлоқий сифатлари, иймон – эътиқоди ва қобилияти ҳам ўсиб ривожланиб боради. Таълимнинг тарбиявий имкониятларидан фойдаланишда таълим берувчи аввало, таълимни усулбий жиҳатдан тўғри ташкил этишга, ўқув материалларининг мазмуни билан боғлиқ тарбиявий мақсадларни аниқ белгилашга ва билим олишга қизиқтира олишга боғлиқдир. Шу билан бирга, таълим берувчининг таълим олувчилар олдидаги обрў – эътибори ҳам муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир. Ўқитиш жараёнини кўргазмали ташкил қилиш зарур. Ҳам эшитиш, ҳам кўрсатиш орқали ўқув материалларини идрок қилиш, уларни онгли ва пухта ўзлаштириш, билимларни турмушдаги заруриятини англаб етишларига асос солади, диққатни барқарорлаштиради. Шунинг учун кўргазмали материаллар ўрганилаётган мавзунинг мазмунига мос келиши, таълим олувчининг ёши ва билим даражасига мувофиқлашган бўлиши ҳамда улардан фойдаланишнинг самарали йўл ва воситалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Билимлар турли йўл, воситалар орқали пухта ўзлаштиргандагина, у мустаҳкам эсда қолади, бу эса ўқув материалларини онгли ўзлаштиришга, назария билан амалиётни боғлашга, кўрсатмаликка амал қилишга ва билимларни такрорлаш орқали мустаҳкамлашга боғлиқдир. Таълимнинг бош мақсади эса билимларни тизимли ва пухта ўзлаштиришдир. Юқоридаги қайд этилган таълим тамойилларининг умумий тавсифлари муайян таълим тамойиллари ҳақида ихчам мукаммал маълумот беришга асос бўла олади. Қуйида улар тўғрисидаги маълумотларни келтирамиз. Download 144.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling