Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Индуктив тафаккур (келтириб чиқариш)


Download 144.86 Kb.
bet23/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Индуктив тафаккур (келтириб чиқариш) – жузъий ёки якка ҳоллардан умумийга, айрим далиллардан умумлашмаларга қараб борадиган, хулоса чиқаришга асосланган мантиқий билиш методи, тафаккур шаклларидан биридир.
Дедуктив хулоса (иккига ажратиш, келтириб чиқариш), умумий ҳукмлардан хусусий ҳукмларга қараб бориш орқали мантиқий хулоса чиқаришдан иборат метод, тафаккур шаклларидан биридир.
Анализ, синтез, таққослаш, индуктив тафаккур ва дедуктив хулоса методларидан фойдаланиш асосида таълим олувчиларда тушунчалар ҳосил бўлади.
Тушунча – воқеликдаги нарса ҳодисаларнинг муҳим белги ва хусусиятларини бир сўз ёки сўзлар бирикмаси билан ифодалашдан иборат тафаккур шакл. Ўқув жараёнинг диалектик ҳарактерга эгалиги боис, тушунчалар аста секин чуқурлашиб ва мураккаблашиб боради.
Маълумотларнинг ўзлаштирилиши, тушунчаларнинг таркиб топиши, билимларнинг ўзлаштириб олиниши умумий жараёндаги муҳим вазият ҳисобланади. Ўрганилган материални мулоҳаза қила олмаслик, уни таълим ва меҳнат фаолиятида мустақил бўла олмаслик, уларга нисбатан ижодий ёндашмаслик билимларнинг юзаки ўзлаштирилишига олиб келади.

Таълим қонуниятлари ва тамойиллари.
Таълимнинг қуйидаги қонуниятлари мавжуд: тарбияловчининг тарбия қонуни; ҳар қандай таълим фақат ўқитилаётган, ўқиётган ва ўрганаётган объектнинг маълум бир мақсадга ўзаро таъсири ёрдамида амалга оширилади; таълим фақатгина таълим берувчининг фаолиятига ва ўй – фикирларига мувофиқ равишда таълим олувчиларнинг фаол фаолиятлари давомида юз беради; ўқув жараёни таълим берувчи ҳамда таълим олувчининг мақсадларига мувофиқ келган ҳолда юз беради; алоҳида бир шахсни у ёки бу фаолияти ўрганишга йўллаш уни ушбу фаолиятга жалб этиш орқали эришилади; таълимнинг мақсади, билим олишнинг мазмуни ва таълим методлари орасида доимий боғлиқлик мавжуд бўлади; таълимнинг мақсади таълим мазмунини ва методини белгилаб беради.
Таълим жараёни билан ижтимоий тизимлар ва шарт – шароитлар орасидаги қонуний алоқаларни ўрганиш имкониятини берадиган тизимли – таркибий тузилиш бизга таълим қонуниятларини ўрганиш учун етакчи методологик манба, асос деб ҳисоблаймиз. Кейин эса таълим таркибига кирадиган ўқитиш ва ўрганиш жараёнлари орасидаги алоқалари, энг охирида эса ўқув жараёнининг вазифалари, мазмуни қаралади.
Таълим қонуниятлари таркибий қисм сифатида таълим жараёнига кирадиган, унинг қонуниятларидан келиб чиқадиган яхлит педагогик жараён билан кенг ижтимоий – иқтисодий жараёнларнинг ўзаро алоқаларини таҳлил этишдан келиб чиқади.
Таълим жараёнининг таркибий қисмлари: мақсадлилик, рағбатантирувчи – изоҳли, мазмуний, операцион фаолиятлари (таълимнинг методлари, шакллари) назорат, тўғирлов, баҳо, натижавий баҳолардан иборатдир. Таълим жараёниниг таркибий қисмлари педагоглар ва ўқитилаётганларнинг ўз олдига мақсад танлаш, мақсад қўйишдан тортиб, уларнинг амалга оширилиб ҳаққоний натижалар келтирилишига қадар бўлган ҳамжиҳатликларнинг ривожланишини акс эттиради. Шу билан бирга, таълим жараёнининг ушбу таркибий қисмлари педагоглар ва таълим олувчиларнинг маълум даражада белгиланган даврий ҳамжиҳатликларини назарда тутиш лозим.
Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади – фуқароларга таълим – тарбия бериш, касб – ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конститутцион таъминлаш.
Таълим қонунлари:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling