Таълим тамойиллари:
Таълим мазмунини унификациялаш ва табақалаштириш тамойили – таълим мазмунини унификациялаш ва табақалаштириш, биринчидан, маълум бир йўналиш бўйича мутахассис тайёрланаётганда уни бир неча тур модификацияни (хилларини) тайёрлаш имконини берувчи унификациялашган ўқув режаларини тизимни кўзда тутса, иккинчидан, умумтехник ва умум педагогик ҳамда махсус предметлар мазмунини табақалаштириш, ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланиши анъаналарини ҳисобга олади;
Таълим – тарбия тизими ва узвийлик тамойили – бу таълим – тарбияда қатъий мантиқий изчилликка риоя қилиш керак бўлган жараёндан иборат бўлиб, бунда ўрганилган билимлар ва шаклланган тасаввурлар олдинги ўрганилганлардан келиб чиқади, уларни мустаҳкамлайди, чуқурлаштиради ва кейинги таълим – тарбиявий жараёнга замин ҳозирланади. Мазкур тамойил ўқиш жараёнида дидактиканинг умумийликдан хусусийликка (дедукция) ва аксинча хусусийликдан умумийликка (индукция) қоидасини ва ўқув фанларининг бир – бири билан узвий боғлиқ бўлишини таъминлайди;
Таълим – тарбиянинг амалиёт билан боғлиқлиги тамойили – бу таълим мазмунининг амалда ўз ифодасини топиш жараёни билан узвий боғлиқ бўлиб, унда тарбияни ҳаёт билан узвийликда олиб боришлик жараёни қаралади. Ушбу тамойил дидактиканинг асосий қоидаларидан бири бўлиб, руҳий ҳодисалар билан яхлит таълим – тарбия жараёнини ташкил этади;
Таълим ва тарбиянинг бирлиги тамойили – бу кишиларга билим ва тарбия бериш жараёнидан иборат бўлиб, унда эгалланган билим ва кўникмаларни ҳаётга қўллай олишга ўргатилади ҳаётда таълим олувчиларнинг ҳам интеллектуал, ҳам маънавий жиҳатдан уйғунликда ривожланиши таъминланади. Яхлит таълим – тарбия жараёнида икки ўзаро боғлиқ жуфтлик, яъни, билим бериш ва тарбиявий кўникмаларни шакллантириш ҳамда шаклланган таълимий – тарбиявий билимлар ва кўникмалар бўйича фаолият кўрсатишга ўргатиш, объектив борлиқдаги қонуниятларни ўрганиш ва унинг амалий муносабатларини таркиб топтиришда намоён бўлади. Шу сабабли таълим олувчиларга билим беришда эгаллаган билимни амалда ишлатишга ўргатиш, яъни, тарбиялаш жараёни ҳам уйғунликда олиб борилмоғи лозим бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |