Педагогик ёндашув бу таълим – тарбиядаги ўзаро боғлиқлик. Таркибий ва ташкилий жиҳатдан бир бутун бўлган жараён ва ҳодисаларни ўрганувчи педагогик фаолиятдир.
Педагогик ёндашувлар турлари улар қўлланилаётган манбага мос ҳолда турлича бўлади. Улар ичидан педагогик технологияларнинг таълим – тарбияда кенг қўлланилиши билан технологик ёндашувга эътибор кучаймоқда.
Таълимнинг мулоҳазаларга асосланган қарори – бу мазкур қарорни амалга оширишдаги ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасидаги вазифаларни белгилаш ва таклиф – мулоҳазаларни ҳисобга олиш ҳамда амалиётда фойдаланишга тавсиялаш ишлаб чиқиш натижаси.
Мазкур жараён ўқитишга ҳар томонлама мос тушувчи таълим технологияларини яратишда, илғор ахборотли таълим технологияларини ҳаётга жорий этишда, қарорларни қабул қилиш бўйича таълим олувчилар вазифаларини белгилашда, қарорни жорий этишда, таклиф ва мулоҳазаларни йиғишларда мукаммал қарорлар қабул қилишга дидактик асос бўла олади.
Таълимнинг мулоҳазаларга асосланган қарори илмий – педагогик, ташкилий – педагогик фаолиятда ва улар натижаларини назорат қилиш йўналишидаги ишларда қўлланилиши самарали натижаларни беради;
Педагогик қобилият – бу ўқитувчининг педагогик фаолиятга хос бўлган зарурий хусусиятлари мажмуасидан иборат бўлиб, унда шу хусусиятлар негизида педагогик фаолият билан моҳирона шуғуллана олишлик лаёқатининг шаклланганлигининг муайян даражасидир.
Мазкур жараёнда, айниқса ўқитувчининг педагогик маҳорати ошиши асосидаги таълим методларининг самарадорлигини оширишда қуйидаги қобилиятлари муҳим асос бўла олади: педагогнинг билиш қобилияти; педагогнинг диққатни тақсимлай олиш қобилияти; педагогнинг истиқболни белгилай олиш қобилияти; педагогнинг касбий маданияти ва билимдонлиги қобилияти; педагогнинг касбий назокати ва кузатувчилик қобилияти; педагогнинг маънавий – маърифий маданияти ва нутқ қобилияти; педагогнинг обрў орттира олиш қобилияти; педагогнинг ташкилотчилик қобилияти; педагогнинг тушунтира олиш қобилияти; педагогнинг тўғри тушунтира олиш қобилияти; педагогнинг тўғри муомала қилиш қобилияти ва шу кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |