Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши
Download 144.86 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ.
АНЪАНАВИЙ ЁНДАШУВ. Унинг асосий хусусияти, ўқитувчи маълум ахбаротни гапириб беради, тушунтиради, талаб эса бу билимни хотирасида сақлайди. “Билим” тушунчаси хотирада сақланадиган ахбарот маъносида тушунилади. Талабада билим бор-йўқлиги имтихонда шу ахабротга доир берилган саволга ёддан берган жавобига қараб аниқланади. Бунда билим дегани асосан эсда қолдиришнинг натижасидир, у купинча юзаки бўлиши хам мумкин. Бундай билим хотирада ўзоқ сақланмайди. Талаба савол берилганда эслаши, баъзан эслай олмаслиги хам мумкин.
Анъанавий ўқитиш усулида таълим мақсади дастур талабига биноан аник ифодаланмайди, талабанинг ўзлаштириш даражаси, сифати хақида муаллим аникқ тасаввурга эга бўлмайди. Анъанавий таълим мамлакатимиз ўқув юртларида кенг тарқалган, унинг турли жихатлари педагогика, методика фанларида ишлаб чиқилган, катта тажриба тупланган. Анъанавий таълим усулини такомиллаштириш сохасида изланишлар давом этаётир, лекин унинг объектив имкониятлари чекланган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим сохасидаги ислохатлар, тез суръатлар билан ривожланаётган фан-техника талаблари - таълим усули билан жамиятнинг рақобатбардош, юқори малакали кадрлар тайёрлашга, баркамол авлодни шакллантиришга бўлган эхтиёжи ўртасида номуносибликни вужудга келтирди. Уни таълимда бошқа янги ёндашувларни қўллаш йули билан хал этиш лозим. ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ. Тизим сўзи - тузилма, қисмлардан тузилгач, бириккан яхлит нарса ёки ходиса маъносини англатади. Тизим тушунчаси ва сўзи, бошқа маъноларга хам эга. Масалан, тизим-ип, сим кабиларга терилган нарса; тизим-шода (бир тизим марварид, бир шода маржон кабилар). Шунингдек, кибернетик тизим, ахборотлар тизими, ижтимоий муносабатлар тизими, харакатлар тизими, педагогик тизим каби тушунчалар шаклида хам қўлланилади. Тизим тушунчаси одатда айрим белгиларига кўра турларга ажратилади: моддий нарсалар тизими; мавхум тушунчалар, фаразиялар, назариялар, илмий билимлар тизими кабилар. Тизимли ёндашув илмий билиш методологияси ва педагогик амалиётнинг бир йуналиши сифатида универсал тавсифга эга, педагогикада кенг қўлланилади, таълим-тарбияга хам педагогик тизим сифатида қараш лозим. “Тизимли ёндашув” тушунчаси купинча “тизимли метод”, “тизимли тахлил усули” тушунчалари билан узвий боғлик холда қўлланилади. Чунки тизимли тахлил усуллари хам объектни яхлит тизим сифатида ўрганишни назарда тутади. Тизимли ёндашув, айнқса, тузилиш - вазифасига кўра бажариладиган тахлилга жуда яқин. Тизимли тахлилнинг объектни яхлит нарса ёки ходиса (тизим) хисобланади, у, биринчидан, объектнинг турли қисмларини; иккинчидан, қисмларнинг ўзаро боғлиқлигини; учинчидан, тизимнинг чегараларини ва тутртинчидан, тизимнинг атроф-мухит билан боғлиқлиги, алоқадорлигини назарда тутади. Тизимли ёндашувда бир қанча қоида-принциплар мажмуидан фойдаланиладики, улар тадқиқотчилик ва амалий фаолиятда юқори натижаларга эришиш имкониятини яратади. Бундай қоида-принциплар қаторига, жумладан, қўйидагилар киради: мавхумликдан яққолликка караб бориш; анализ билан синтезнинг, мантиқийлик билан тарихийликнинг бирлиги; объектда боғланишлар ва ўзаро таъсирларнинг турличалиги; объектнинг тузилиши - вазифалари ва келиб чиқиши хақидаги тасаввурларнинг бирлиги ва бошқалар. Download 144.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling