Методика – бу методикага тегишли, қатъий кетма – кетликка (алгоритмик ҳарактерга), илгариан ўрнатилган режа (қоида), тизимга аниқ риоя қилишдир. Методика – бирор ишни мақсадга мувофиқ ўтказиш методлари, йўллари мажмуаси.
Педагогика фани соҳасида маълум ўқув фанини ўқитиш қонуниятларини тадқиқ қилади. Масалан, тиллар методикаси, математика фанини ўқитиш методикаси, тарбиявий ишлар методикаси ва шу кабилар.
Восита - ўқув жараёнини предметли қўллаб – қўвватланиши. Воситаларга ўкитувчининг жонли нутқи, кенг маънода унинг маҳорати, дарсликлар, синф жиҳозлари ва бошқалар.
Натижа – дарс машғулотлари жараёнида режалаштирилган хулосага келинган ва таълимнинг маълум муайян жараёнидан олинган якуний натижасидир.
Натижалар (маҳсуллар) – ўқув жараёнининг сўнгги натижаси, белгиланган мақсадларни амалга ошганлик даражаси.
Натижани ўзлаштириш – олинган натижаларни амалий ўзлаштирилишига тайёрлаш жараёнида иборатдир, яъни, истеъмол учун тайёрлаш. Бунга тадқиқотчи иштироки муҳим роль ўйнайди, чунки керак бўлганда айрим тузатишлар киритиш ҳар кимнинг қўлидан келавермайди.
Ўқув жараёни воситалар ва тарқатма материаллар – бу фанни ўқитишда зарур бўлган жиҳозлар, компьютерли воситалар, моделлар ва макетлар, кўргазмалар ва техник воситалар, асбоб – ускуналар ва маҳсулотлардир. Шунингдек, ўқитиш жараёнида ўқитувчи томонидан қўланиладиган тарқатма материаллардир. Улар: карточкалар, саволномалар, йўриқномалар, қизиқарли савол ва топшириқлар, амалий ишни ташкил этиш бўйича технологик хариталар ва ҳакозалардир.
Проф. Б.Зиёмуҳаммадовнинг ижод маҳсулида дидактик материаллар – педагог томонидан ҳар бир дарсга алоҳида тайёрланган, дарс мазмунини тўла ифодалаш ва ўқувчи – талабалар дарс мазмунига яхши тушуниб етишлари учун хизмат қилади, деб қайд этилади. Буларга турли кўргазмали қуроллар, турли муаммоли вазиятларни яратувчи мосламалар, ўйинлар ва ҳакозолар киради. Дидактик материаллар ҳам дидактиканинг тамойилларига мос равишда яратилади. Дарс жараёни фақат усул ва услублар орқали амалга оширилиб, дарснинг ажралмас қисми ҳисобланади. Педагогсиз ва талабасиз ҳамда ўқув дастури ва режасиз дарс ўтиб бўлмагани каби, педагогик усуллар ва услубларсиз дарсни амалга ошириб бўлмайди [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |