Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet11/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Ўқув жараёни сифати – бу таълим жараёнининг турли қатнашчиларини ўқув массасаси томонидан кўрсатилган таълим хизматларидан қониқиш даражаси ёки таълимда қўйилган мақсад ва вазифаларга эришганлик даражаси.
Сифат категорияси инсоннинг объектив реалликни билишдаги маълум босқичини ифодалайди. Билиш жараёнининг дастлабки босқичида объект субъект олдида ўзининг айрим ёки бир неча хоссаси билан намоён бўлади. Бевосита ҳиссий идрокда сифат кўплаб хоссаларнинг мажмуи тарзида кўриниш беради.
Талаб этилган даражадаги таълим сифатига маълум ижтимоий – педагогик тизим орқали эришиш мумкин. Бу тизим қуйидаги қисмтизимлардан ташкил топади: ДТС; бўлажак мутахассисларнинг меъёрий модели; таълим сифатини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда мониторинги.
Махсус маънода “Таълим олувчи таълим берувчи” даражасида таълим сифати – бу мунтазам равишдаги ўлчамлар асосида таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро муносабатини, таълим олувчилар фаолияти, таълим натижаларининг таълим тарбиясига мослигини белгиловчи даражадир.
Умумий маънода “Таълим олувчи таълим муассаси” даражасида таълим сифати – бу тизимли ва квалиметрик кўринишларда мунтазам ўлчамлар асосида аниқланадиган таълим – тарбия натижаларини мослик даражасидир.
Таълим стандарти – бу стандарт текшириш усулларига мувофиқ келадиган ва ўқитиш сифатининг стандарт кўрсаткичлари билан ифодаланган мазкур таълим турида таълим олувчини ўқитиш ва тарбиялашда қўйиладиган талаблар кўрсаткичларининг мазмуни.
Таълим тамойиллари – бу ўқитувчининг фаолиятини ва таълим олувчининг билиш фаолияти хусусиятини белгиловчи асосдир. Таълим тамойиллари таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг муҳим ички томонларини акс эттиради ҳамда турли шаклда, турли мазмунда ва ҳар хил йўсинда ташкил этиладиган таълимнинг самарадорлигини белгилайди. Шунинг учун таълим тамойиллари таълим беришнинг маълум объектив қонуниятларини ўзида акс эттиради.
Дидактик тамойиллар – бу таълим жараёни қонуниятлари, мазмуни ва методларини белгилаб берувчи ўқитиш тамойилларидир. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг педагогик маҳорати ва таълим олувчининг ўрганувчанлик фаолиятини бир қолипга солиб, белгиланган мақсадга эришишни таъминлайдиган қоидалар мажмуаси таълим жараёнида қўлланиладиган дидактик тамойиллар моҳиятини ташкил этади.
Дидактик тамойиллар назарий ва амалий таълимида мақсад, мазмун, методлар, ташкил этиш шакллари, ўқитиш воситалари ва усуллари; меҳнат ва тарбиявий фаолият; таълимнинг турли босқичлари ҳамда педагогик ва меҳнат жараёнлари; таълим олувчиларнинг жамоавий ривожланиши ва ҳар бирининг алоҳида ривожланиши ўртасидаги алоқадорликларни акс этиради.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling