Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


-шакл. “Миллий модел”нинг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги


Download 144.86 Kb.
bet8/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37
3-шакл. “Миллий модел”нинг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги.

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларини қуйидагича таърифлаш мумкин.


Шахс – кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширвчиси.
Шахс узлуксиз таълим жараёнида дунёвий, илмий билимларни ўзлаштириб, фан асосларини пухта эгаллаб, ишлаб чиқариш соҳалари билан танишиб, шунингдек, ижтимоий – гуманитар фанларни ўрганиб ҳамда изчил узлуксиз равишда ташкил этувчи тарбиявий таъсирлар асосида инсоний сифатларни ўзлаштириб борара экан йиллар давомида унда юксак маънавият салоҳияти ва муайян йўналиш бўйича касбий маҳорат шаклланиб боради. Шахс энг аввало, ўз олдига муайян мақсадни қўя олиши ҳамда унга эришиш йўлида тинимсиз изланиши, ўқиб ўрганиши лозим. Шу тариқа у ижтимоий рақобатга чидамли кадр (мутахассис) сифатида камолга етади.
Шахснинг ўз – ўзини англаш туйғусига эга бўлиши, таълим соҳасидаги хизматларидан тўлақонли ва самарали билиш унинг ҳар томонлама ривожланиши, етук мутахассис бўла олиши йўлидаги муҳим омилидир. Инсон камолоти, энг аввало, унинг ўзига боғлиқдир. Шу боис миллий дастурда шахс ва унинг камолотига алоҳида эътибор қаратилган.
Давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятни тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишининг кафиллари.
Шахс камолоти нафақат ўзи учун балки давлат ва жамият тараққиёти, равнақи учун ҳам аҳамиятга эгадир. Фуқаролари комил инсон бўлган мамлакат истиқболи порлоқ бўлади.
Шахс ва давлат (жамият) ўртасидаги алоқа икки томонлама хусусиятга эга. Шу боис ҳар қандай давлат (жамият) ўз фуқароларини яшаш, меҳнат қилиш, шунингдек, иқтисоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, уни намоён эта билиши учун етарли даражада шарт – шароит яратиб бериш масъулиятини ўз зиммасига олувчи субъект сифатида намоён бўлади.
Узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизимини тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
Педагогик технология – педагогиканинг мустақил тармоғи. Таълим – тарбия назарияси, яъни мақсадлари, мазмуни, қонуниятлари, тамойилларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling