Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Ўқитиш, ўқитиш жараёнлари таснифлари ва уларнинг таълим жараёнидаги ўзаро алоқадорлиги


Download 144.86 Kb.
bet3/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Ўқитиш, ўқитиш жараёнлари таснифлари ва уларнинг таълим жараёнидаги ўзаро алоқадорлиги.
Ўқиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш, ўқитиш қобилияти, фикрлаш ҳамда муайян ҳаракатларни ҳосил қилиш жараёни саналади. Ўқиш жараёнида таълим олувчилар маълум бўлмаган, ўзлаштирмаган маълумотларни ўзлаштира борадилар.
Ўқитиш тушунчаси – инсонлар орасида яшаш, ҳаётда турмуш кечириш ва фаолият кўрсатиш учун зарур билим, кўникма ва малакалар йиғиндисини ўзлаштиришга қаратилган онгли фаолият ифодасидир.
Ўқитиш – ижтимоий хулқ – атворни одатий шаклга айлантириш мақсадида таълим олувчилар билан режали ва тизимли тарзда ташкил этиладиган турли ҳаракатлар, ташкилий ва амалий ишларга ундовчи фаолиятдир. Ўқитиш таълим олувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг барча босқичларида самарали восита саналади.
Ўқитиш жараёни – бу таълим жараёнида таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнининг қандай ташкил этиши ва олиб бориш кераклигини ҳамда шу жараёнда таълим олувчилар қандай иш ҳаракатларини бажариш кераклигини белгилаб берувчи жараёндир.
Педагогик таълим мазмун – моҳиятини баҳолаш ва унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш таълим жараёнига тегишли бўлган ҳар бир компонентларга (жиҳатларга, омилларга, кўрсаткичларга) узвий равишда боғлиқ бўлади ва шу сабабли ҳам педагогик таълим тизимини ягона динамик тизим деб қаралади. Шу маънода ўқув жараёнининг ташкил этувчиларини қуйидагича ифодалаш мумкин (3-шакл):





3 – шакл. Ўқув жараёнининг ташкилий технологик – тузилмавий схемаси.
Таълим жараёнини олиб боришнинг сифати ва самарадорлиги кўп жиҳатдан уларни ташкил этувчиларнинг нечоғлик ўзаро алоқадорликда фаолият юритишига боғлиқ. Бунда албатта таълимнинг сифат назоратини илмий асосда тўғри ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш лозим бўлади ва таълим сифатини белгиловчи омилларни ҳамда улардан фойдаланишнинг мантиқий кетма – кетлигини алгоритмик тарзда асослашни тақозо қилади.
Таълим сифатини белгиловчи омилларга 3 – шаклдаги таълим тизими компонентлари билан қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин:

  • таълим берувчилар;

  • ДТС, ТТС, ўқув режа ва ўқув дастурлар;

  • дарслик, ўқув қўлланма ва шу кабилар;

  • ўқитиш воситалари;

  • фанлар бўйича назарий материаллар;

  • фанлар бўйича амалий материаллар;

  • фанлар бўйича дидактик материаллар;

  • лабаратория ва устахоналар жиҳозлари;

  • амалиётлар;

  • ахборот – коммуникацион технология воситалари.

Таълим жараёнига бундай ёндашув кадрлар тайёрлашнинг меъёрий, ташкилий, ўқув – услубий, ахборот ва моддий – техник шароитлар тизимининг бажарилишини таъминлашдан иборатдир. Бунда фанларни ўқитишга эътибор янада кучайтирилган бўлади.
Фанларни ўқитиш – бу ўқитиш хусусиятларини тарбиялаш ва такомиллаштириш жараёни бўлиб, у таълим берувчида илмий муносабатни ва қуйидаги хусусиятларни шакллантириш мақсадини кўзлайди:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling