Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигининг kpi мезонлари


Download 36.9 Kb.
bet3/6
Sana25.02.2023
Hajmi36.9 Kb.
#1231132
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Профессор ўқитувчи фаолиятини баҳолашнинг KPI мезонлари 2022

бошқа тиллар учун – B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.
Хорижий олий таълим муассасаларини (инглиз, француз, немис ва япон тилларида ўқиган) тамомлаб, университетда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ушбу бандда назарда тутилган энг юқори балл берилади.
Изоҳ: Хорижий тиллар йўналишидаги кафедралар профессор-ўқитувчилари ушбу банддаги баллни олиши учун TOLES (Test of Legal English Skills)нинг Higher ёки Advanced (С1 ва ундан юқори) даражасига эга бўлиши талаб этилади.


Монография чоп этилганлиги.

бир йил

0-5

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан белгиланган тартибда тайёрланиб чоп қилинган ҳамда ушбу монография бўйича Илмий-техник кенгаш қарори билан рухсат этилиб, УДК рақам билан чоп этилганлиги Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Монография учун олти ой давомида тўпланадиган энг юқори балл 5 баллни ташкил этади.
Монография ҳаммуаллифликда ёзилганда жами баллар ҳаммуаллифлар сонига нисбатан тақсимланади.
Изоҳ: Ҳаммуаллифлар сони 2 та бўлса – 2,5 балл, 5 та бўлса – 1 балл (5/5) ва ҳ.к.


Халқаро кўрсаткичларга кўра университет профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибослар («Web of Science», «Scopus» ва «Google Scholar» базалари бўйича) мавжудлиги

бир йил

0-8

Халқаро индекслар маълумотларига кўра университет профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибослик кўрсаткичини Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими билан биргаликда аниқлайди ва баҳолайди.
Бир календарь йили давомида университет профессор-ўқитувчилари нашрларига иқтибос (жорий йилда «Google Scholar» базаси бўйича текширилиб, келгуси ҳисобот даврларида «Web of Science», «Scopus» базалари бўйича ҳисобланади) мавжудлиги бир йил давомида 8 балл олиши учун асос бўлади.
Изоҳ: Хирш-индекси 1-3 бўлса – 2 балл, 4-6 бўлса – 4 балл, 7-8 бўлса – 6 балл, 9 ва ундан юқори бўлса– 8 балл берилади.
Жорий даврда Хирш-индекси «Google Scholar» маълумотлар базаси асосида, 2023 йилдан эса «Web of Science», «Scopus» базалари бўйича ҳисобланади.


Хорижий илмий тадқиқот марказлари грантлари ва хорижий илмий фондлари маблағлари.

олти ой

0-3

Бир нафар профессор-ўқитувчи учун хорижий грантлар бўйича бир йилда камида – 20 млн. сўм университет ҳисоб рақамига тушганида 2 балл берилади. Ҳар олти ойда ушбу сумманинг ярми, яъни 10 млн. сўм туширилса, шу олти ой учун энг юқори балл берилишига асос бўлади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 3 ни ташкил қилади.


Соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар

олти ой

0-5

Бир нафар профессор-ўқитувчи учун соҳалар буюртмалари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар бир йилда камида – 2 млн. сўм университет ҳисоб рақамига тушганида 5 балл берилади. Ҳар олти ойда ушбу сумманинг иккидан бир қисми, яъни 1 млн. сўм туширилса, шу олти ой учун энг юқори балл берилишига асос бўлади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 5 ни ташкил қилади.


Давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар.

олти ой

0-2

Бир нафар профессор-ўқитувчи учун Давлат грантлари асосида ўтказилган тадқиқотлардан олинган маблағлар бир йилда камида – 10 млн. сўм университет ҳисоб рақамига тушганида 2 балл берилади. Ҳар олти ойда ушбу сумманинг иккидан бир қисми, яъни 5 млн. сўм туширилса, шу олти ой учун энг юқори балл берилишига асос бўлади.
Изоҳ: Профессор-ўқитувчиларнинг натижалари университетга келиб тушган молиявий маблағлар кўрсаткичи асосида илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими томонидан баҳоланади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 2 ни ташкил қилади.


Университет профессор-ўқитувчилари томонидан хорижлик олимлар (эксперт, мутахассис)ни университетда дарс машғулотларини олиб боришга жалб қилганлиги ёки хорижлик олимлар (эксперт, мутахассис)га ёрдамчи-ўқитувчи бўлганлиги ёҳуд университетга хорижлик талабаларни жалб қилганлиги.

бир йил

0-3

Хорижлик олимлар (эксперт, мутахассис)ни университетда дарс машғулотларини олиб боришга жалб қилишдаги фаоллик Халқаро ҳамкорлик бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади. Профессор-ўқитувчи томонидан хорижлик олимларни бир йилда камида бир маротаба жалб этганлиги ёки хорижлик олимлар (эксперт, мутахассис)га ёрдамчи-ўқитувчи бўлганлиги ёҳуд университетга хорижлик талабаларни жалб қилганлиги 3 балл олиш учун асос бўлади.
Мазкур банд бўйича дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган профессор-ўқитувчи учун энг юқори балл берилади.


ОАВ ёки ижтимоий тармоқларда университет ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан чиқишлар қилганлиги

олти ой

0-3

Бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Изоҳ: Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни ҳар ойда 1 (бир) ва ундан кўп маротаба амалга оширганлиги учун – 3 балл берилади.
Ушбу банд бўйича тўпланадиган энг юқори балл 3 ни ташкил этади.


Мактаб, академик лицей ва техникум, касб-ҳунар мактаблари, корхона ва ташкилотлар билан (ўқув-методик жиҳатдан) ишлашга оид фаолиятдаги иштироки

олти ой

0-2

Белгиланган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли Ўқув-услубий бошқарма ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан бегиланган мезонлар асосида баҳоланади.


Университет раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарганлиги

олти ой

0-3


Download 36.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling