III.
|
Бошқа фаолият турлари
|
0-20
|
Ушбу бўлимда максимал 20 балл тўплаш мумкин.
|
|
Ўқув жараёнига амалиётчи ходимларнинг жалб қилинганлиги ёки сайёр дарс машғулотлар ўтказилганлиги.
|
олти ой
|
0-2
|
Ўтказилган мастер-класслар ва сайёр дарс машғулотлар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли факультет томонидан аниқланади.
Ҳар бир ўтказиладиган мастер-класс ёки сайёр дарс машғулоти учун 0,5 балл берилади, бунда олти ой давомида тўпланадиган энг юқори балл 2 ни ташкил этади.
|
|
Мутахассислиги чет тили филологиясини ўқитиш ва ўрганиш бўлмаган талабалар учун чет тилларидан (инглиз, француз, немис ва бошқа) бири ёрдамида мутахассислик фанларидан ўқув жараёнини ташкил этиш.
|
олти ой
|
0-5
|
Мутахассислиги чет тили филологиясини ўқитиш ва ўрганиш бўлмаган талабалар учун чет тилларидан (инглиз, француз, немис ва бошқа) бири ёрдамида мутахассислик фанларидан ўқув жараёнини ташкил этган профессор-ўқитувчилар ҳар семестр якунида бажарилган ўқув юкламасига асосан амалга оширилади. Ҳар бир ўтказиладиган фан учун 3 балл берилади, бунда олти ой давомида тўпланадиган энг юқори балл 5 ни ташкил этади.
|
|
Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даража олганлиги.
|
бир йил
|
0-15
|
Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор- ўқитувчиларга ушбу бандда назарда тутилган энг юқори балл берилади.
|
|
Ҳисобот йилида докторлик (PhD ва DSc) диссертациялари ҳимоясини амалга оширган тадқиқотчиларга илмий раҳбарлиги учун
|
бир йил
|
0-10
|
Профессор-ўқитувчи томонидан илмий даража (ҳимоя) олган тадқиқотчига илмий раҳбарлик фаолияти Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан шогирдининг илмий даража ва илмий унвон берилганлиги тўғрисидаги диплом санаси ҳисобга олинади ҳамда ушбу бандда назарда тутилган балл берилади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 10 ни ташкил қилиб
DSc илмий даража учун - 10 балл, PhD илмий даража учун – 7 балл берилади.
|
|
Ҳисобот йилида Профессор-ўқитувчилар томонидан ҳимоя қилинган докторлик (PhD ва DSc) диссертациялари, шунингдек, профессор ёки доцент илмий унвонини олганлиги учун
|
бир йил
|
0-10
|
Профессор-ўқитувчи томонидан илмий даража (ҳимоя) ёки илмий унвонлар учун балл беришда Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан илмий даража ва илмий унвон берилганлиги тўғрисидаги диплом санаси ҳисобга олинади ҳамда ушбу бандда назарда тутилган энг юқори балл берилади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 10 ни ташкил қилиб
DSc ёки профессорлик илмий унвонини олганлиги учун - 10 балл, PhD ёки доцент илмий унвонини олганлиги учун – 7 балл берилади.
|
|
Ахборот-коммуникация технологияларига оид дастурлар ва электрон маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли материаллар мавжудлиги.
|
бир йил
|
0-5
|
Белгиланган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентларга ҳаммуаллифлик асосида олинганда жами баллар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 5 ни ташкил қилади.
|
|
Фан доктори (DSc) ва фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганлиги учун
|
фаолияти давомида
|
0-3
|
Изоҳ: фан доктори (DSc) ёки дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасалари (PhD ёки DSc) илмий даражасига эга бўлганлиги учун 3 балл; фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганлиги учун 2 балл берилади.
|
|
Профессор-ўқитувчи раҳбарлигида халқаро олимпиадаларда, нуфузли танловлар ёки спорт мусобақаларида иштироки, совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабалар салмоғини оширишдаги иштироки ёки иштирок этганлиги.
|
бир йил
|
0-10
|
Халқаро олимпиадаларда, нуфузли танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этган, совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабага бевосита раҳбарлик қилганлиги тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги асосида Халқаро ҳамкорлик бўлими, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда факультетлар томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Профессор-ўқитувчи раҳбарлигида бир ёки бир неча талаба халқаро олимпиадалар ёки нуфузли танловларда ёхуд спорт мусобақаларида иштирок этган, совринли ўринларни қўлга киритган ва мукофот (диплом)ларга сазовор бўлганлиги профессор-ўқитувчига бир йил давомида 0 дан 3 баллгача берилиши учун асос бўлади.
Мазкур банд бўйича:
– халқаро олимпиадаларда, нуфузли танловлар ёки спорт мусобақаларида ягона иштирокчи сифатида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабаларни тайёрлаганлиги учун – 3 балл берилади;
– халқаро олимпиадаларда, нуфузли танловлар ёки спорт мусобақаларида ягона иштирокчи сифатида иштирок этган талабани тайёрлаганлиги учун – 0,5 балл (ҳар бир талаба учун) берилади;
– халқаро нуфузли танловлар ёки спорт мусобақаларида жамоавий иштирок этган, қоида тариқасида, совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабаларни тайёрлаганлиги учун – 3 балл берилади.
Бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ва Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан белгиланган мезонлар асосида аниқланади ва баҳоланади.
Изоҳ: Талабаларнинг ўқишдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш ((тўгарак, илмий мактаб ва клубларни самарали юритганлиги ёки республика ва давлат стипендияларига тайёрлашда фаол иштироки)да ушбу бандда назарда тутилган тадбирларнинг биттасида фаол иштирок этган бўлса энг юқори балл берилишига асос бўлади.
|
|
Талабаларнинг ўқишдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш (тўгарак, илмий мактаб ва клубларни самарали юритганлиги) ҳамда республика олимпиадаларида ва давлат стипендияларига тайёрлашдаги фаол иштироки
|
бир йил
|
0-10
|
Бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ва Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан белгиланган мезонлар асосида аниқланади ва баҳоланади.
Изоҳ: Талабаларнинг ўқишдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш ((тўгарак, илмий мактаб ва клубларни самарали юритганлиги ёки республика ва давлат стипендияларига тайёрлашда фаол иштироки)да ушбу бандда назарда тутилган тадбирларнинг биттасида фаол иштирок этган бўлса 5 балл балл берилишига асос бўлади.
Республика олимпиадаларида юқори (1-3) ўринлар эгаллаган ва давлат стипендиялари совриндорларини тайёрлагани учун 10 балл берилишига асос бўлади.
|
|
Дарс таҳлилини амалга ошириши
|
олти ойда
|
0-2
|
Бажарилган дарс таҳлиллари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўқув-услубий бошқарма ва Таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан баҳоланади.
Изоҳ: Дарс таҳлилларни ҳар олти ойда 4 (тўрт) ва ундан кўп маротаба амалга оширганлиги учун – 2 балл берилади.
Ушбу банд бўйича тўпланадиган энг юқори балл 2 ни ташкил этади.
|
|
Анжуманларда иштироки ва талабаларнинг халқаро анжуманларда иштирокини таъминлаганлиги
|
бир йил
|
0-3
|
Халқаро анжуманларда иштироки ва талабаларнинг халқаро анжуманларда иштирокини таъминлаганлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
1. Халқаро анжуманларда илмий тезис билан иштирок этиб, қатнашганлик сертификатини қўлга киритгани учун – 2 балл.
2. Халқаро анжуманларда (ҳаммуаллифликда) илмий тезис билан талаба иштирокини таъминлаб, қатнашганлик сертификатини қўлга киритгани учун – 3 балл.
3. Республика анжуманларда илмий тезис билан иштирок этиб, қатнашганлик сертификатини қўлга киритгани учун – 1 балл.
Изоҳ: ушбу банд бўйича максимал 3 балл тўплаш мумкин.
|
|
Кафедраларда жамоатчилик асосида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилган масъул педагог-ходимлар фаолияти
|
бир йил
|
0-10
|
Кафедраларда жамоатчилик асосида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларнинг самарали ишлашини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар билан мунтазам равишда мувофиқликда фаолият олиб бориш ташаббуси Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор маълумотномаси асосида UNIWORK платформасида баҳоланади.
|
|
Кураторлик фаолияти
|
бир йил
|
0-3
|
Гуруҳ кураторларининг самарали ишлашини таъминлаш, талабалар билан мунтазам равишда ишлаш факультет деканининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари маълумотномаси асосида UNIWORK платформасида баҳоланади.
|
|
Битирувчилар бандлигини мониторинг қилиш фаолияти
|
бир йил
|
0-3
|
Педагог-ходим томонидан бир йил давомида камида 3 нафар битирувчилар бандлигини мониторинг қилиниши максимал 3 балл билан баҳолашга сабаб бўлалади. Баҳолаш университетнинг Маркетинг бўлими томонидан амалга оширилади.
|