Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигининг kpi мезонлари


Download 36.9 Kb.
bet4/6
Sana25.02.2023
Hajmi36.9 Kb.
#1231132
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Профессор ўқитувчи фаолиятини баҳолашнинг KPI мезонлари 2022

Кафедра мудири маълумотлари асосида аниқланади.
uniwork ҳамда hemis электрон тизимлари орқали таркибий бўлинмага юборилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳолати асосида баҳоланади. Ушбу банд бўйича тўпланадиган энг юқори балл 3 ни ташкил этади.

II.

Ўсиб борувчи муҳим ишлар

0-30

Ушбу бўлимда максимал 30 ва ундан юқори балл тўплаш мумкин


“Web of Science” ва “Scopus” базалари бўйича халқаро илмий-техник базасига кирувчи журналда мақола чоп этилганлиги.

Бир йил

0-20

Чоп этилган мақола «Scopus», «Web of Science» халқаро илмий-техник базасида индексацияланганлиги Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Мақола маҳаллий ҳаммуаллифликда ёзилганда жами баллар ҳаммуаллифлар улушига асосан тақсимланади.
Профессор-ўқитувчи томонидан бир йилда 1 та «Scopus», «Web of Science» халқаро илмий-техник базасига кирувчи журналда мақола чоп этилиб, индексацияланганлиги учун 20 балл берилади.
Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда чоп этилган мақолалар учун 20 балл ажратилади ва умумий 20 балл, хорижий ҳаммуаллифлар сонидан қатъий назар, маҳаллий муаллифлар сонига нисбатан балл берилади.
Изоҳ: Якка муаллифликда чоп этганда 20 балл, маҳаллий муаллифлар сони 2 нафар бўлганда ҳар бир муаллифга 15 баллдан, 3 нафар бўлганида 10 баллдан берилишига сабаб бўлади. Маҳаллий ҳаммуаллифлар сони 4 нафар ва ундан ортиқ бўлганда умумий балл муаллифлар сонига бўлинади.


Хорижий ҳаммуаллифлар билан биргаликда хорижий илмий журналларда, юқори импакт факторли ёхуд ОАК томонидан тан олинган маҳаллий ва хорижий илмий журналларда мақола чоп этилганлиги.

олти ой

0-3

Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда хорижий илмий журналларда ёки юқори импакт факторли ёхуд ОАК томонидан тан олинган маҳаллий ва хорижий илмий журналларда мақолалар чоп этган профессор-ўқитувчиларга ушбу бандда назарда тутилган энг юқори балл берилади.
Маҳаллий ҳаммуаллифларга тенг тақсимланади.


Дарслик чоп этилганлиги

бир йил

0-20

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан белгиланган тартибда тайёрланиб чоп қилинган дарслик ҳамда ушбу дарслик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва университет Кенгашнинг ўқув адабиётларига нашр рухсатномаси мавжудлиги ёки хорижий ОТМ маълумотномаси Ўқув-услубий бошқарма томонидан баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Изоҳ: 1. Муаллифлар сони бир нафар бўлганда 20 балл, 2 нафар бўлганида 15 баллдан, 3 нафар бўлганда 10 баллдан берилади, муаллифлар сони 4 ва ундан ортиқ бўлганда муаллифлар сонига бўлинади.


Ўқув қўлланма чоп этилганлиги

бир йил

0-10

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан белгиланган тартибда тайёрланиб чоп қилинган ўқув қўлланма ҳамда ушбу ўқув қўлланма бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва университет Кенгашнинг ўқув адабиётларига нашр рухсатномаси мавжудлиги ёки хорижий ОТМ маълумотномаси Ўқув-услубий бошқарма томонидан баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Изоҳ: Ўқув қўлланма бир нечта муаллиф томонидан яратилган тақдирда, муаллифларга тенг миқдорда тақсимланади.


Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар (тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида)

бир йил

0-20

Белгиланган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Мазкур банд бўйича тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 20 ни ташкил қилади.
Изоҳ: 1. Патент муаллифлар сони бир нафар бўлганда 20 балл, 2 нафар бўлганида 15 баллдан, 3 нафар бўлганда 10 баллдан берилади, муаллифлар сони 4 ва ундан ортиқ бўлганда муаллифлар сонига бўлинади.


Хорижий ОТМларда ўқув машғулотлари амалга оширганлиги учун

олти ой

0-10

  1. Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМларда ўқув машғулотлари амалга оширганлиги учун – 10 балл

  2. Бошқа хорижий ОТМларда ўқув машғулотлари амалга оширганлиги учун – 5 балл

Бир йил давомида камида 12 соатли ўқув машғулот амалга оширилиши лозим.


Download 36.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling