Бухоро давлат университети «Психология» кафедраси


II. Кул остидаги ходимларни узига мойил килишнинг психологик йуллари


Download 0.61 Mb.
bet24/52
Sana09.04.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1347016
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52
Bog'liq
12.Бошкарув психологияси

II. Кул остидаги ходимларни узига мойил килишнинг психологик йуллари. Ходимларни узига мойил килиш йуллари аттракция деб аталади.
Бирор одам билан сухбатлашганда сезги организмларимизга (куриш, эшитиш, хид билиш ва х.к.) ундан куплаб хабарлар келиб туради. Лекин инсонлар бу хабарларнинг хаммасини хам онгли равишда кабул кила олмайдилар. Масалан фаол сухбат жараёнидан сунг сиздан бир дакикага кузингизни юмиб, сухбатдошингизнинг галстуги кандай рангда эканлигини айтиб беришни сурасалар, сиз хар доим хам тугри жавоб бера олмайсиз. Демакки, биз куриб туриб, курмаслигимиз мумкин, тинглаб туриб, эшитмаслигимиз мумкин экан, бу онгимизнинг кандай ишлашига боглик. Шу билан бирга инсонда хиссий ахамиятга эга булган хабарлар сакланиб колади. Агар мулокот жараёнида сухбатдошга ахборотни шундай юборилса, биринчидан - бу хабар сухбатдош учун хиссий ахамият касб этса, иккинчидан, бу унга ижобий таъсир этса, учинчидан эса бу хабарни сухбатдош англаб етмаса, у холда сухбатдошимиз, бу сухбат нимаси биландир ёкимли, узига тортувчи булди, деб таъкидлаш мумкин. Демак, бундай холда сухбатдошингизда узингизга нисбатан хиссий ижобий муносабат уйготишингиз мумкин. Бу хислат рахбар учун энг зарур, энг мухим хисобланади.
"Исм-шарифи" усули. Бу усул сиз мулокотга киришаётган одамнинг исми шарифини айтишдан бошланади. Уз исмини бошкалардан тулик эшитиш инсон учун хамиша хуш ёкади. Америкалик психолог Д.Карнеги ёзганидек, уз исмини бошкалардан эшитиш инсон учун ёкимли мусикага ухшайди. Бу холатнинг психологик механизмлари кандай? Бу усулнинг психологик механизмлари куйидагича:
1. Инсонга берилган исм хамиша у билан ёнма-ён. Исм шахс билан булинмас.
2. Агар инсонга унинг исмини айтмай мурожаат килинса, бу унга нисбатан факат хизмат юзасидан мурожаат килинаётганини билдиради. Агар инсонга исмини айтиб мурожаат килсангиз, унга нисбатан эътибор берилганини билдиради.
3. Исмини айтиб чакириш, бу инсоннинг шахс сифатида тан олишдир.
4. Инсон шахс эканлигини хис килса, унда албатта коникиш хисси уйгонади.
5. Коникиш хиссиёти эса доимо ижобий хиссиётларга боглик.
6. Инсон доимо кимгадир ёкишга интилади, кимдир унга нисбатан яхши муносабатда булишини хохлайди.
7. Агар кимдир бизга ижобий хиссиёт уйготса, у узига тортади, ва у билан якиндан мулокот килишни хохлаймиз.
"Исм-шариф" усули таъсири психологик механизмининг мохияти куйидагича: уз исмининг жаранглаши - шахсга эътибор - шахс сифатида тан олиш - коникиш хисси - ижобий хиссиётлар манбаига якинлашиш. Демак, эрталаб ишга келган захоти уз кул остингиздаги ходимларнинг исмини айтиб, "Ассалому-алайкум", - деб саломлашинг, ходимингиз хохласа, хохламаса, унда ижобий хиссиёт уйготасиз. Энди рахбарнинг касбий коидасини келтириб чикарамиз. "Мен хар бир рахбар учун кул остидаги ходимларида узига нисбатан мойиллик уйготиш касбий зарурат деб биламан. Шунинг учун тез-тез уларга исм шарифларини айтиб мурожаат киламан."

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling