Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD
Download 423.41 Kb.
|
16.02.22.Худойкулова М дисс
4. Полемик баҳслар. Адабиётдаги илмий-назарий муаммо ёки бадиий матнга баҳо бериш учун, баҳсдан барча фойда олиши учун, муҳокама қилинаётган масалани билиш билан бирга, яхши, соғлом ва тиниқ ақл зарур. Аммо қийин мунозарасиз, ҳатто бундай ақл ҳам камдан -кам ҳолларда тезисни тўғри ва ишончли баҳолай олади. Ва ҳамма жойда: илмда ҳам, жамоат ҳаётида ҳам, шахсий ҳаётда ҳам. Олимлар мураккаб мунозарада қанчалик ақлли ва билимдон бўлишса, тортишув шунчалик давомли бўлса, баҳснинг тезиси қанчалик муҳим бўлса, шунча кўп натижаларга эришиш мумкин, қолган барча шартлар тенг бўлади175. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, баҳслар кескинлашиб, баҳс маданиятига риоя қилинмаганлиги ҳам кўзга ташланади.
Ўткир зиддиятга асосланган баҳслар, асосан, ХХ асрнинг 20-30 йилларида кўп яратилди. Буни А.Қодирий билан Ғози Олим Юнусов ўртасидаги кескин баҳслар ёрқин кўрсатади176. Юқорида таҳлил этганимиз Чўлпон ҳақидаги баҳсга аралашган “Мунаққиднинг мунаққиди” мақоласини ёзган Усмонхон Ойбекни бирёқлама танқид қилиб, Чўлпон ижодида мазмун билан шакл алоқаларини нотўғри тушунганликда айблайди. Чўлпоннинг бадиий шаклидан фойдаланамиз дегани учун Ойбекни адабиётга “буржуача қарайди” ганлар сирасига қўшади. У Чўлпон ва унинг “тузғон” “чўлпонизми” ёшлар учун ғоятда зарарли” деган фикрни ўртага ташлар экан, “Чўлпонда саботлик, мустақил дунёга қараш йўқ”, “У шохдан бу шохга қўниб юради”, “Чўлпон ўзининг шоирлик вазифасини тўғри тушунмайди”, “Чўлпон тараққийпарвар рассом эмас, таназзулпарвар хаёларастдир” деганга ўхшаш ҳақоратомуз ибораларни қўллайди. Ҳолбуки, бу мақола ёзилган кезларда Чўлпон учта шеърлар тўплами эълон қилган, ўнлаб драматик асари саҳналаштирилган, юзлаб мақолалари босилган, кўпгина асарлари таржима қилинган, жамоатчилик томонидан истеъдодли ижодкор сифатида тан олинган эди. Наҳотки, жиндай ўйлаб ўтирмай, жиндай андишага бормай шундай одамни “тушунмайди”, “дунёқараши йўқ”, “беқарор”, “бетайин”, “таназзулпарвар” деб ҳақоратлаш мумкин бўлса?!- деб ёзади куйиниб О.Шарафиддинов. Ҳа, мумкин эди, - марксча, совет адабиётшунослик, ана шу беандишалиги билан машҳур бўлди”177. Адабиётшунос О.Тоғаевнинг юқорида тилга олганимиз қатор баҳс-мақолаларида ҳам кескинлик, раддия, танқид руҳининг кучли эканлиги кўринади. ХХ аср 80-йилларининг охирида матбуотда кечган баҳслар, масалан, ”ЎзАС”нинг 1987 йил, 27 февраль сонида адабиётшунос И.Абдуллаевнинг Н.Жумаевнинг танқидий мулоҳазаларига раддия тарзида ёзилган “Ҳар сўзнинг ўз ўрни бор” номли иккинчи мақоласи ҳам фикримизнинг яққол намунасидир. Ёки “И.Ҳаққулнинг “Илм англаш ва савия кўзгуси” баҳси адабиётшунос олим – Н.Жумахўжанинг “Илм аниқликка таянади” мақоласига жавоб тарзида ёзилган. Ушбу мақола бир қатор хусусиятлари билан диққатга сазовор, жумладан баҳсга кириш тартиб-қоидаларининг баён этилганлиги; Н.Жумахўжа саволларига асосли ва аниқ жавоблар берилиши; ноўрин эътирозлар далиллар билан шарҳланиши; жуда кўплаб илмий-назарий маълумотлар келтирилиши. Шунингдек, мақолада И.Ҳаққул ўзининг баҳсга киришиш сабаби, вазифаларини белгилаб олган, “Илм-фанда, энг асосийси, фойдалиси, албатта, ҳақиқат. Ҳақиқатнинг рўёбга чиқиши учун муроса ва юз хотирчиликка берилмасдан тўғрисини айтиб, ростини кўрсатиш ўзини ҳамиша оқлаган”178,- деб ёзади у. Мунаққид баҳсга киришар экан, ҳамиша шу шиорга амал қилади. Кескин ва аччиқ бўлса-да, фақат ҳақиқатни кўрсатишга интилади”179. Айниқса, ахборот учун қийин нуқта - рақиб тушунганидек, у ёки бу сўзнинг маъноси. Кўпинча у бу сўзнинг маъноси ҳақида ўта ноаниқ фикрга эга бўлиши мумкин, гарчи баъзида ўзи ҳам бу сўзни мукаммал тушунишига амин бўлса ҳам. Баъзида рақиб бу сўзни шундай тушунади, биз эса бошқача тушунамиз. Бу ва шунга ўхшаш ҳолатларда, одатда, озми -кўпми қийин, кўпинча ноаниқ сўз таърифлари ҳақида баҳс -мунозара келиб чиқади. Охир -оқибат, баҳслашувчилар тезис ёки тезисни исботлаш борасида келиша олмайдилар ва тезисдан баъзи сўзларнинг таърифлари ҳақида баҳслашишга бутун вақтларини ва кучларини сарфлашлари мумкин.Адабий жараёнда баъзан баҳснинг кучайиши тортишувга, шахсиятга дахл қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Адабиётшунос Н.Жумахўжанинг Ваҳоб Раҳмонов, И. Ҳаққул билан, Ҳ.Умуровнинг С.Содиқ билан мунозаралари шундан далолат беради. уларнинг адабиёт ривожига таъсиридан кўра зарари борлигини назарда тутиб, биз уларга алоҳида тўхталишни жоиз деб топмадик. Таъкидлаш жоизки, баъзида мунозара, баҳс жанжал ёки ундан ҳам ёмонроқ мақсадга олиб келиш учун провокация қилинади. Бундай қўзғатилган жанжаллар француз тилида “Querelle d'Allemand” деб номланган. Бу исм французларнинг ўзлари томонидан ҳар хил талқин қилинади. Масалан, “немис жанжаллари” талқини180 деб юритилган. “Мунозара адабий танқидни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан биридир ва у одат тусига кирса, ўз вазифасини мувафаққият билан адо этади, бироқ фикрлар “жанги”да бир-бировни ҳақорат қилиш, ерга уриб ташлаш ҳақида эмас, балки меҳнаткаш халқимизнинг маънавий эҳтиёжини, эстетик талабини қондириш тўғрисида баркамол асарларнинг яратилиши, яроқсиз китобларнинг фош этилиши юзасидан бош қотирсак фойдалироқ бўларди”181. Баҳснинг адабиёт учун аҳамияти қанча катта бўлишидан қатъи назар у меъёридан ошдики, зарарли жиҳатли ҳам кўпаяди. “Самимий суҳбат чоғида одам ташвишлардан бир пас бўлса-да, узоқлашиб, ўзини аллақандай енгил сезади. Чунки дилдан қилинган суҳбатдан ҳар биримизнинг вужудимиздаги ҳужайралар қувватланади.Ёшлар ҳам, кексалар ҳам шундай қувватга ҳамиша эҳтиёж сезади. Кишилардаги жуда кўп касаллик аслида ана шу қувват етишмаслигидан келиб чиқади. Баҳс-мунозара асаб ҳужайраларини меъёрдан ортиқроқ фаоллаштиради. Бу кўпинча можарога олиб келади. Дилхиралик кучайганида вужуддаги барча аъзолар, айниса, мия ва юракдаги ҳужайраларда босим ортади. Танада туғилган бу ортиқча “юк” эса, албатта, изсиз кетмайди”-деб ёзади адабиётшунос олим А.Улуғов182. Ҳақиқатан ҳам зиддиятли ва кети кўринмайдиган баҳслар, назаримизда, меъёридан ошдики, илм учун ҳам, инсон, олим учун ҳам фойдададан кўра зарар келтиришини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Download 423.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling