Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD


Download 423.41 Kb.
bet18/21
Sana20.01.2023
Hajmi423.41 Kb.
#1104666
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
16.02.22.Худойкулова М дисс

5. Баҳс-тақриз. Баҳснинг бу хили адабиётшунос олим Б.Йўлдошев томонидан кўрсатилган бўлса-да, ҳозирча унинг намуналари камлиги кўринади. Адабиётшунос Ботирхон Акрамнинг “Меросга муносиб рисола” мақоласи навоийшунос олим А.Ҳайитметовнинг “Темурийлар даври ўзбек адабиёти” китоби чоп этилиши муносабати билан ёзилган бўлиб, баҳс-тақризга мисол бўла олади. Унда тақризга хос: янги асарга баҳо бериш хусусияти мавжуд, шу билан бирга баҳсли масалаларга ўрин берилиши баҳсга хос жиҳатларга ҳам эгалигини кўрсатади.
6. Баҳс-мақола. Ўзбек танқидчилигида адабий- танқидий мақолалар яратишда изчил таҳлил, аниқ хулоса чиқариш, нуқтаи назарни рўй-рост ифодалашга эътибор кучайиб бораётганлигини мақоланинг турли кўринишлари пайдо бўлаётганлигидан билиш мумкин. Шу жиҳатдан адабиётшунос Ш.Ахмедова адабий-танқидий мақоланинг уч хил турини: обзор мақола, портрет-мақола, муаммоли мақола сифатида тасниф қилади.Шу билан бирга баҳс-мақолани муаммоли мақола таркибида кўрсатади183.
Бизнингча, баҳс-мақола ҳам баҳс жанрининг бир тури сифатида тадқиқ этилиши керак, чунки яратилган намуналар (юқорида кўпчилигини таҳлилга тортдик) ва уларнинг кўплиги шу фикрга келишга асос бўлади.
Муаммоли мақола маълум бир адабий жараён, ёзувчи ёки шоир ижоди, у ёки бу миллий адабиёт ривожи, унинг турли босқичларини, муайян бир илмий-эстетик муаммо нуқтаи назаридан тадқиқ этади, тегишли хулосалар чиқариб, муаммони ҳал этиш йўллари кўрсатилади ёки ечимга олиб борувчи йўлни кўрсатади.Ундан фарқли равишда баҳс-мақолада эса адабиётдаги, адабий жараёндаги аниқ бир масала юзасидан баҳс юритилади, яна улардан унда бир эмас, бир неча ёки ундан кўпроқ мутахассис иштирок этиши, тортишувга аосланишии жиҳатдан ҳам тафовутланади.
Рус олими В.Н.Крылов танқидий мақолаларни 5 хил: монографик, муаммоли, юбилей, назарий, баҳсли мақола (полемик мақола) каби турларга бўлиб, “полемик мақола - унинг асосий предмети – бошқаларга ўхшамайдиган танқидий чиқишлар. Гарчи полемик (баҳсли) мотивлар ҳар қандай мақолада бўлиши мумкин бўлса-да, лекин полемик мақоланинг мақсади кўпинча муаллиф баҳс юритадиган тушунчалар ва талқинларни кескин рад этишга хизмат қилади. Бундай мақолалар учун кўтарилган оҳанг қарийб доим характерлидир”184,-деб ёзади.
Баҳснинг адабий танқидчиликдаги ўрни ҳақида адабиётшунос Б.Раҳмонов шундай ёзади: “Адабий жараён муаммолари, конкрет адабий-назарий масалалар ёхуд янги пайдо бўлган асарлар бўйича ўтказиладиган баҳслар доирасида эълон қилинувчи мақолалар ҳам ўзида суҳбатга хос хусусиятларни сақлайди. Чунки баҳс доирасидаги мақола ўзидан олдинги мақолага жавоб тарзида ёзилади, унда баҳслашувчи томонлар хат орқали мулоқотга киришадилар. Бу эса баҳс доирасидаги мақоланинг ўзига хос услуби, йўналишини белгилайди”185. Бу мулоҳазалар баҳс-мақоланинг ўзига хос табиатини очиб беришга хизмат қилади, шу билан бирга унда суҳбат ва мактубга хос хусусиятлар синтезлашиб кетиши мумкинлигини ҳам кўрсатади.
Юқорида айтганимиздек, юбилей мақола мақтовли нутқ анъаналари билан боғлиқ. У қоида тариқасида ҳурматга сазовор бўлган ижодкорнинг хизматларига баҳо беради, адабий ҳодисанинг замонавий аҳамиятини таъкидлайди. Баҳс-мақолада эса деярли мақтов унсурларини кам учратамиз. Баъзи танқидчилар мақоланинг кириш қисмида мақтов унсурларидан фойдалансалар, аксарият ҳолларда уларда баҳслашиш, тортишиш, кўпинча фикр, қарашларни рад этиш руҳи устиворлик қилади. Бу жиҳат баҳс-мақоланинг бошқа турдаги мақолалардан фарқ қилувчи муҳим хусусиятидир.
Тезис ва далил баҳсидан ташқари, бошқа ҳар хил нуқтаи назарлардан фарқ қиладиган бошқа турдаги баҳс, тортишувлар мавжуд. Бундан ташқари, уларни эслаб қолиш жуда муҳимдир.
Фокусли ва шаклсиз баҳс мавжуд. Фокусли баҳс - мунозарачилар ҳар доим мунозарали тезисни ёдда тутсалар ва уларнинг айтганлари ёки далиллар келтирса, бу тезисни рад этиш ёки ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, мунозара бир марказ атрофида, бир томонда, ундан четга чиқмасдан айланади. Шаклсиз тортишувда бундай эътибор йўқ. Бу битта тезис туфайли бошланди. Эътироз билдиришганда, улар қандайдир баҳсни ёки шахсий фикрни ушлаб қолишди ва биринчи тезисни унутиб, бу борада баҳслаша бошлашди. Кейин улар учинчи фикрга ўтдилар, тўртинчисига, ҳеч қаерда тортишувни тугатмадилар, балки уни алоҳида жангларга айлантирдилар. Мунозаранинг охирига келиб, улар "биз низони аслида қаердан бошладик" деб сўрашади ва улар буни ҳар доим ҳам эслай олмайдилар. Бундай баҳсни шаклсиз деб аташ мумкин. Бу баҳсларнинг энг пасти186. Бизнинг адабиётшунослигимизда бундай баҳсларни деярли учратмадик.
Албатта, концентрацияли баҳслар ҳар қандай масалани ҳал қилишда энг катта аҳамиятга эга. Улар, ўз навбатида, маълум бир режага мувофиқ, тасодифий ёки маълум тартибда ўтказилиши мумкин. Шаклсиз низо ҳар доим тартибсиз бўлади.
Биргаликда, бирма -бир баҳслашиш мумкин. Бу оддий, бир марталик баҳс бўлади. Аммо кўпинча бир нечта шахслар ўртасида тортишувлар бўлиб ўтади, уларнинг ҳар бири тезисни ҳимоя қилиш ёки рақиб тарафидан тортишувга киришади. Бу мураккаб баҳс бўлади. Ўзбек адабиётшунослигида мураккаб баҳслар учрашини юқорида таҳлил қилганимиз мақолалар кўрсатади.
Мураккаб баҳсни тартибли ва тўғри ўтказиш оддий баҳсдан кўра қийинроқдир. Бу ўз-ўзидан равшан. Кўпинча, бундай тортишувлар мутлақо бемаъниликка айланади. Қолаверса, мураккаб баҳс, умуман олганда, жуда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин, айниқса, улар баҳс орқали ҳақиқатга яқинлашишни ўйлайдиган ҳолларда. Бу тезис фойдасига ёки унга қарши бўлган барча далилларни тинглаш, тортиш ва уларнинг нисбий кучини яхшироқ баҳолаш учун энг яхши имкониятни беради.
Аммо, юқорида айтиб ўтганимиздек, мураккаб баҳсни тартибли олиб бориш қийин ва унинг иштирокчилари қанча кўп бўлса, ўтказиш шунчалик тез -тез қийинлашади. Оддий ва мураккаб баҳслар тингловчилар билан ҳам, уларсиз ҳам содир бўлиши мумкин. Баъзида бу фарқ нафақат баҳснинг табиатига, балки унинг натижасига ҳам катта, ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Масалан, “Сароб” устида ўтказилган мунозара тингловчилар иштирокида ёзувчилар уюшмасида ўтказилган. Ва бундай мунозаралар кўп ўтказилиши табиий. Янги асар яратилгандан кейин, унинг нашри, тарқалиши билан боғлиқ баҳслар кўп ўтказилади.
Тингловчиларнинг борлиги, ҳатто улар маъқуллаш ёки норозилигини бошқа йўл билан билдирмасалар ҳам, умуман жим бўлсалар ҳам, одатда, баҳслашувчиларга таъсир қилади. Айниқса, мағрур, таъсирчан, асабий одамлар учун. Тингловчилар олдида ғалаба беҳуда нарсаларга кўпроқ ёқади, мағлубият эса безовта ва ёқимсиз бўлади. Шундай қилиб, фикрларнинг қатъиятлиги, бошқаларнинг ғайратли бўлиши, ҳар хил қочиш ва ҳийла-найрангларга мойиллик кучаяди.
Тингловчиларсиз баҳслар эса баъзан икки олим ўртасида, баъзан кўпчилик билан олиб борилади. Баъзан эса мавзу долзарблигига кўра баҳслар узоқ давом этиши мумкин. Масалан, адабиётнинг жамиятдаги ўрни, абадийлиги мавзусидаги баҳс йиллар давомида олиб борилган.
Баҳсда бир ёки бир неча иштирокчи бўлиши мумкин ва уларнинг баъзи бирлари табиийки, бир позицияда туриб, фикрларини ҳимоя қилишлари мумкин. Шукур Холмирзаевнинг “Адабиёт ўладими?” баҳс-мақоласи кўпчилик адабиётшунослар орасида кескин мунозараларга сабаб бўлгани ҳақида юқорида тўхталиб ўтган эдик. Бу мавзу юзасидан бўлиб ўтган баҳс-мунозарада иштирок этган олимлар, ижодкорлар ўзларининг турли (маъқуллаш ёки рад этиш руҳидаги) мулоҳазаларини билдирганлар. Масалан, биринчи бўлиб, баҳсни бошлаб берган академик М.Қўшжонов “Ҳа, адабиёт ғоялар, муаммолар билан эмас, инсон билан тирик. Токи ҳаётда инсон бор экан, адабиёт ҳам тирик, у ўлмайди”,- деган хулосалари билан адибнинг қарашларини маъқуллайди.Шу билан бирга ёзувчининг мулоҳазалари ҳафталикда нашр этилиб, бу хусусда баҳс-мунозара йўлга қўйилса, - деган таклиф беради.
Танқидчи Н.Худойберганов ҳам баҳсни давом эттириб, адибнинг фикрларига қўшилади, шу билан бирга унда баҳсга киришадиган нуқталар борлиги, маърузада мақтов кучайганлиги ҳақида мулоҳаза юритади. Ёзувчи Мирмуҳсин, олим Н.Раҳимов адабиётнинг ўлмаслиги ҳақида гапирадилар. Х.Дўстмуҳаммад баҳсни маъқуллар экан, адабиётнинг аҳволи учун кечаги кундан эмас, бугунги ижодкорлардан мисол олса бўларди,- дейди. “Маъруза ҳақиқатан ҳам одамни фикрлашга ундайди. Баҳсга, мунозарага чорлайди”, -дея адибни қўллаб-қуваватлайди Ўзбекистон халқ ёзувчиси О.Ёқубов. Баҳсда Ш.Бўтаев, Тўра Мирзаев, Р.Отаев, М.Мирзаев ва бошқалар ҳам қатнашиб, оғзаки баҳсда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганлар187.
Оғзаки баҳс ва ёзма баҳс ҳам кўп жиҳатдан жуда фарқ қилади. Оғзаки баҳсда, айниқса, агар у китобхонлар ёки мутахассислар олдида ўтказилса, “ташқи” ва психологик шароитлар кўпинча жуда муҳим рол ўйнайди. Бу ерда, масалан, таклиф катта аҳамиятга эга: таъсирчан хулқ-атвор ва гапириш, ўзига ишонч ва бошқалар. Кейин оғзаки баҳсларда тезкор фикрлаш катта устунликка эга бўлади. Ким тезроқ ўйлаб топса, топқир, худди шу ақл ва билим заҳирасига эга, у ҳар доим оғзаки баҳсда рақибини енгади. Тингловчилар билан оғзаки баҳсда катта афзаллик - бу аниқ ва ақлли гапириш қобилияти ва бошқалар. Бу ташқи афзалликларнинг ҳаммаси ёзма баҳсда бутунлай йўқ қилинади ёки текисланади ва низонинг ички мантиқий томони биринчи ўринга чиқиши мумкин. “Сароб” бағишланган муҳокамада, Ш.Холмирзаев бошлаган баҳсда ҳам дастлаб оғзаки баҳс устувор бўлган. Ҳар бир муаллиф бу муаммоли, бир қарашда “ғайритабиий” фикрга ўз муносабатини билдирган. Кўринадики, мазкур баҳслар оғзаки баҳснинг кўринишига мисол бўла олади.
Ёзма баҳс, агар умуман олганда, оғзаки баҳсга қараганда, ҳақиқатни аниқлаш учун анча мос келади. Шунинг учун, илмий оғзаки баҳслар, масалан, илмий жамиятларда, камдан -кам ҳолларда катта илмий аҳамиятга эга. Аммо ёзма баҳснинг бошқа камчиликлари бор. Бу жуда узоқ давом этади - баъзан бир неча йил. Ўқувчилар (бу ерда тингловчилар ўрнини эгаллайдилар) унинг индивидуал ҳаволаларини унутишга муваффақ бўлишади ва уларни хотирасида тиклаш учун ҳар доим ҳам вақт ва имконият йўқ. Бу баъзида баҳслашувчилар томонидан рақибнинг фикрларини бузиш, мақсадга мувофиқ бўлмаган жавоблар учун кенг қўлланилади. ва ҳоказо. “Биз бир-бирларимиз билан истаганча талашиб, тортишишимиз мумкин, бироқ ҳақиқат юзага чиқмаса, ҳақиқат ғалаба қозонмаса, ҳаракатларимиз, интилиш-изланишларимиз зое кетади, ҳеч кимга наф келтирмайди”,-деб ёзади Н.Худойберганов188.
Хулоса қилиб айтганда, баҳс-мақолаларнинг турли йўллар билан кўпайиб бориши, амалга оширганимиз бу таснифлар ўзбек танқидчилигининг тажриба ортгани сари баҳснинг мураккаб шакл ва турларига мурожаат эта бошлаганини кўрсатади.

Download 423.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling