Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD


Баҳс-мақоланинг ички хиллари


Download 423.41 Kb.
bet15/21
Sana20.01.2023
Hajmi423.41 Kb.
#1104666
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
16.02.22.Худойкулова М дисс

3.2. Баҳс-мақоланинг ички хиллари

Тадқиқ этилаётган даврларда турли мавзудаги баҳсларнинг кўпайиши бу жанрга эътиборнинг ошаётгани ва олимларнинг адабиётнинг ўрганилмаган ёки баҳсли муаммоларини очишга интилаётганларининг белгисидир.


Ўзбек танқидчилигидаги мавжуд баҳсларни характери ва мазмун-моҳиятига кўра қуйидагича тасниф қилиш мумкинки, бу таснифдан адабий жараёнда баҳс жанрининг турли ички хиллари ривож топаётганлиги яққол кўринади.

  1. Баҳс-суҳбат

  2. Баҳс-мактуб

  3. Баҳс- обзор

  4. Полемик баҳслар

  5. Баҳс-тақриз

  6. Баҳс-мақола

1. Баҳс-суҳбат: Юқорида таҳлилга тортганимиз адабиётшунос олим У.Норматовнинг “Талант тарбияси” китобига кирган баҳс-суҳбатни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Мунозарали суҳбатлар У.Норматов ижодида кўп учрайди. Баҳс характеридаги бундай суҳбатга адабиётдаги муаммоли бир масала асос қилиб олинади. У. Норматов билан бўлиб ўтган суҳбат М.Саъдий томонидан уюштирилган бўлиб, у танқидчи билан танқидчи орасидаги мунозарали суҳбат намунасидир171. “ЎзАСнинг 1995 йил 44-сонида “Баҳс” рукни остида У.Норматовнинг “Ғаройиб робиталар” номли мақоласи эълон қилиниб, кўпгина баҳсларга сабаб бўлди. Суҳбатдан мақсад, мана шу мақоладаги айрим баҳсга чорловчи фикрларнинг таҳлилини мунаққиднинг ўзидан эшитиш, У.Норматовнинг ижодий методлар бўйича қарашларини чуқурроқ англаш эди. Унинг асосий мавзусини ХХ аср адабий жараёнидаги жадид адабиёти, реализм (соцреализм) тушунчаларини таҳлил қилиш ташкил этади. Уни ўқиган китобхон адабиёт ва адабиётшуносликдаги баъзи бир чалкаш муаммоларнинг ечимини топгандай бўлади. Суҳбатдошларнинг фикрлаш тарзи, бир-бирига муносабати китобхоннинг эстетик дидини ўстиришга хизмат қила олади. Суҳбатнинг аҳамияти мана шунда. Шу билан бирга биргаликда, бирма -бир баҳслашиш йўсинида ташкил этилгани учун бу оддий, бир марталик баҳс турига киради.
Адабиётшунос Ҳ.Болтабоев юқорида тилга олганимиз мақоласида мунозара-суҳбат атамасини ишлатади. А. Отабой билан И. Ҳаққулнинг “Мерос, моҳият ва талқинлар” мунозара-суҳбатини тилга олиб ўтади. Ҳақиқатан ҳам тилга олинган мунозара - суҳбатда ҳам баҳсга чорловчи ўринлар кўплиги кўринади.

Download 423.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling