Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD
Download 423.41 Kb.
|
16.02.22.Худойкулова М дисс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Баҳс-обзор.
2. Баҳс- мактуб: “ЎзАС” саҳифаларида баҳс-мактублар кўзга ташланади.
Академик Н. Каримовнинг “Чўлпоннинг тиниқ олами” мактуб-баҳси адабиётшунос Баҳодир Каримга жавоб тарзида ёзилган. “Баҳс бевосита Чўлпон меросини тўплаш устида борар экан, адабиётшунослар олдида, аввало, шоирнинг вақтли матбуотда, шу жумладан, “Шўро”, “Янги Шарқ”, “Янги Туркистон” сингари яхши ўрганилмаган нашрларда эълон қилинган, турли шахсий ва давлат архивларида яшириниб ётган асарларини, шу жумладан, таржималарини ахтариб топиш вазифаси турганини айтмай иложим йўқ... Агар шу йўл билан системали иш олиб борилганида, Чўлпон ва Фитратнинг қанчадан-қанча асарлари ёруғ дунёни кўрган бўлур эди. Шубҳасиз, бу улуғларнинг адабий меросларини тўплашда бошқа йўл ҳам бор. Бу, Чўлпон замондошлари архиви ва хотирасида сақланиб қолган асарларни тўплаш. Афсуски, биз бу ишга анчагина кечикиб киришдик”172. Бундан ташқари Ҳ.Олимжон ижоди ҳақида ҳам худди шундай баҳс-мактублар яратилган. Адабиётшунос О.Тоғаевнинг “Номус ва муҳаббат” (Эгам Ражабга), “Муддао ва конфликт” (Ҳамид Икромовга) баҳс-мактублари уларнинг асарларидаги ютуқлар ва, асосан, камчиликларни кўрсатиш йўлидан борганлиги, баҳсга чорлаши жиҳатидан муҳимдир. Масалан, олим, адиб Э.Ражаб мурожаатида саволлардан фойдаланиш орқали моҳиятга қараб боради: ”Қисса сюжетига асос бўлган фожиали воқеа драматизми персонажлар қалбига тўла кўчирилганми? Бошқача айтганда, бадиий асарга жон ато қилувчи психологик таҳлилга қай даражада риоя қилинган?”173 Шу тариқа таҳлил жараёнида образлардаги руҳий зиддиятларнинг руҳий драма - пафос даражасига кўтарилмагани, асарда хабар бериш руҳи кучлилиги, асарнинг “етарли изланишларсиз силлиқ ёзилганлиги”, психологизмнинг етишмаслиги каби камчиликлар кўрсатилиши адибнинг кейинги ижоди учун кўмак бериши шубҳасиз. Ҳамид Икромга ёзилган мактуб-баҳсда ҳам худди шундай таҳлил йўсини кўринади. Мактуб-баҳсларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, улар адибга унинг асарини яхшилаш йўлидаги таклиф, истаклар билан тугалланади. 3. Баҳс-обзор. О.Шарафиддинов “Шеър кўп, аммо шоир-чи?” мақоласида баҳсли, муҳим муаммоларни кўтариб чиққан эди. Шеър кўп бўлса-ю, унинг орқасида шоир кўринмаса? Танқидчи шеърият обзорида шу тарздаги баҳсга кенг ўрин берган эди. Э.Очиловнинг “Шоир кўп, аммо шеър-чи?” шеърият ҳақидаги баҳс-мақоласи ҳам обзор характерида ёзилган. Аммо унда тўғри танқидий мулоҳазалар, баҳсга чорловчи, баҳс уйғотувчи фикр-мулоҳазалар доминанта ролини ўйнайди. Академик Б.Назаровнинг “Умр асли давр берган қарз экан...”, “Ирмоқлар қўшиғида дарёланмоқ истаги” каби мақолалари обзор тарзида ёзилган бўлса ҳам, уларда баҳсга хос хусусиятлар синтезлашган, маълум давр ўзбек шеъриятининг ютуқлари, ўзига хос хусусиятлари умумлаштирилган ҳолда тадқиқ қилинган мақолаларда баҳсга хос жиҳатлар кўринади. Шоирлар ижодидаги камчиликлар ҳақида фикр юритилиб, улар мисоллар асосида кўрсатилиб берилади. Мақолаларда баҳсга чорловчи, фикр уйғотувчи жиҳатлар устунлиги кўринади174. Кўринадики, икки жанрга мансуб бу икки йўналиш бир - бири билан узвий алоқадорликда вужудга келган, синтезлашган ва шу тарзда ривожланган. Download 423.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling