Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/30
Sana03.12.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1800855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
1631273515603150daraja

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг техник 
ижодкорлигини муқобил энергия манбалари қурилмалари воситасида 
ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари физика тўгарак машғулотларида 
узвийлик ва интегративлик тамойиллари асосида ўқувчиларга техник 
ижодкорлигини ривожлантириш (теxник oбъектлaрни ўргaниш, физик-
теxник мaзмундaги компетенцияга йўналтирилган тoпшириқлaр) орқали 
дарсдан 
ташқари 
машғулотларнинг 
дидактик 
имкониятларини 
кенгайтиришга 
доир 
таклифлардан 
АIF-2/20 
рақамли 
“Техника 
йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган 
инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайѐрлаш ва 
профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” 
(Бухоро муҳандислик технология институтининг 2021 йил 28 июлдаги 87-
01/1545-сон маълумотномаси) амалий лойиҳасини амалга оширишда 
фойдаланилган. 
Натижада, 
физикадан 
тўгарак 
машғулотларида 
ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини муқобил энергия манбалари 
қурилмалари воситасида ривожлантириш имкониятлари оширилган; 
ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги (лаѐқат, теxник фикрлaш, фaзoвий 
тaсaввури, теxник кузaтувчaнлиги) билан аниқ ва табиий фанлардан малака 
талабаларини интеграциялаш асосида техник ижодкорлик қобилиятнинг 
тизимли компонентлари (мoтивaциoн-когнитив, технологик ва креатив) 
тизими ҳамда физикадан тўгарак машғулотларида “Веб-квест”, “creative 
technology”, “brainstorming” каби инновацион таълим методлари ва 
компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган рақамли таълим 
ресурсларини ишлаб чиқиш асосида ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини 
ривожлантириш 
методикаси 
оид 
тавсиялардан 
“Электротехника, 
радиотехника ва электроника” ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 
йил 28 декабрдаги № 676-сон буйруғи, 676-124 рақамли гувоҳнома). 
Натижада, 
ўқувчиларнинг 
техник 
ижодкорлик 
қобилиятларини 
ривожлантиришда муқобил энергия манбалари қурилмалари ўқув-методик 
таъминотини яхшилашга, ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат 
қилган; 


10 
муқобил энергия манбалари қурилмалари (лойиҳалаш, конструкциялаш, 
моделлаштириш)ни ишлаб чиқиш воситасида ўқувчиларнинг техник 
саводхонлигини ошириш орқали ўқув жараѐнида техник ижодкорликни 
ривожланганлик даражаларини (юқори, ўрта, паст) баҳолаш мезонлари 
(эмпирик, репродуктив, продуктив) ишлаб чиқилган ва амалиѐтга татбиқ 
этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 237-сон буйруғи, 237-598 рақамли 
гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларнинг техник ижодкорлик қобилиятларини 
муқобил энергия манбалари қурилмалари воситасида ривожлантириш
самарадорлигини оширишга эришилган. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling