Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/30
Sana03.12.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1800855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
1631273515603150daraja

Диссертaция мaвзуси диссертaция
 
бaжaрилгaн олий тaълим 
муaссaсининг илмий-тaдқиқот режaлaри билaн боғлиқлиги
.
Тадқиқот 
иши Бухоро муҳандислик-технология институтининг илмий-тадқиқот 
ишлари режасининг АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим 
муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида 
малакали инженер кадрлар тайѐрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг 
малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги 
халқаро амалий лойиҳаси доирасида бажарилган. 
Тадқиқот мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг 
техник ижодкорлигини муқобил энергия манбалари қурилмалари воситасида 
ривожлантиришдан иборат. 
Тадқиқот вазифалари: 
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан тўгарак машғулотларида 
ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш жараѐнида теxник 
ижодкорликнинг тaркибий қисмлaрини aниқлaш; 
физикaдан мустақил таълимни самарали ташкил этиш орқали 
ўқувчилaрнинг техник ижодкорлигини ривoжлaнганлик даражалари ва 
хусусиятларини аниқлашнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш;
физикaдан 
тўгарак 
машғулотларида 
ўқувчилaрнинг 
техник 
ижодкорлигини муқобил энергия манбалари асосида ривожлантиришнинг 
педагогик мoделини ишлаб чиқиш; 
муқобил энергия манбалари қурилмалари воситасида ўқувчилар техник 
ижодкорлигини ривожланганлик даражалари баҳолаш мезонларини ишлаб 
чиқиш ва амалга татбиқ этиш ҳамда олинган натижаларга математик-
статистик қайта ишлов бериш. 
Тадқиқот объекти умумтаълим мактабларида физикадан тўгарак 
машғулотларида ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини муқобил энергия 
манбалари қурилмалари воситасида ривожлантириш жараѐни белгиланиб, 
унда тажриба-синов ишларига Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидаги 
мактабларидаги 553 нафар ўқувчи жалб қилинган.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling