Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
10 Avtoreferat 19.12.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув
усуллари ва назарий маълумотларни беришда аниқ илмий манбаларга таянилгани, таҳлилга тортилган материалларнинг илмий методлар асосида асосланганлиги ҳамда далилланганлиги, назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги, ОАК тасарруфидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, тилшуносликнинг замонавий илмий концепциялари асосида ўрганилганлиги билан изоҳланади. Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти француз ва ўзбек тилларида алоҳида ғайритабиий синтактик қурилишга эга бўлган лексик-семантик бирликларнинг лисон//нутқий воқеланиши [КМНҲ] тизими асосида лингвомаданий, прагматик, нейролингвистик, лингводидактик нуқтаи назардан ўрганганлиги синтаксис соҳасида сўз-гаплар бўйича олиб борилаётган тадқиқотларда ойдинлик киритади ва келгуси тадқиқотлар учун илмий манба бўлиб хизмат қилади. Диссертациянинг амалий аҳамияти шундан иборатки, ундаги материаллар, ишнинг натижа ва хулосалари “Қиёсий тилшунослик”, “Нейропсихолингвистика”, “Лингвомаданиятшунослик”, “Назарий грамматика” фанларини ўқитишда ва илмий изланиш олиб боришда муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот натижалари асосида “Французча-ўзбекча тематик сўзлашгич”, шу билан бир қаторда “Ўзбекча-французча тематик сўзлашгич”лар яратиш, тадқиқот иши асосида Олий ўқув юртлари чет тиллар факультетиларида махсус курс ва семинарларни ташкил қилишда назарий манба сифатида хизмат қилиши билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек тилларида каноник моделли гапларнинг лингвомаданий, лингводидактик, нейролингвистик ва қиёсий прагматик таҳлили бўйича олиб борган тадқиқот натижалари асосида: Диссертацияга доир илмий маълумотлардан фойдаланган ҳолда "Каноник моделли нутқий ҳосилаларнинг толерантликка алоқадорлиги" ( ISSBN -97899437089382 грифт асосида) номли монография 2021 йил Тошкент - "Фан зиёси" нашриётида чоп этилган. БухДУ Илмий-техник кенгашининг 2021 йил 3 мартдаги 3-сонли йиғилиш баённомасида мавзунинг долзарблиги таъкидланган ва нашрга тавсия этилган. Диссертация илмий натижаларидан 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston» телерадиоканалининг «Бедорлик», «Ижод завқи», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилди Натижада миллий тилдаги лингводидактик воситаларнинг коммуникатив нутқдаги ўрни ва ролини асослаш имконини кенгайтиришга эришилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «O’zbekiston» teleradiokanali davlat muassasasi, 04-36- 99-сон, 2022 йил 18 январь маълумотномаси). Диссертация илмий натижаларидан Қозоқистон Республикаси ўзбеклари этномаданий бирлашмаларининг "Дўстлик" ҳамжамияти "Ижодкор" адабий бирлашмасининг тарғибот фаолиятида, хусусан бирлашма томонидан ўтказилган илмий-назарий конференциялар ҳамда ўзбек тилига, ўзбек ва қозоқ олимларининг илмий ва ижодий ҳамкорлигига бағишланган илмий-адабий тадбирларда фойдаланилган (Маълумотнома берилган сана ва рақами 02.02.2022. N4). Диссертация илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академияси давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган. Хусусан "Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш" мавзусидаги ФЗ - 2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди. (Маълумотнома берилган сана ва рақами 02.01.2022 N 1/04-03). Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling