Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
10 Avtoreferat 19.12.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси
илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Бухоро давлат университетининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни ўрганишни янада ровожлантиришнинг афзалликлари” мавзуидаги илмий лойиҳа доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади. Диссертацион ишда ўзбек ва француз тиллари қиёсида грамматик шаклланган гаплар [қисқ. ГШГ] ва каноник моделли нутқий ҳосила [қисқ. КМНҲ]лар атрофидаги муаммоларни тадқиқ қилиш, [СФШСГ]лар билан [КМНҲ] ларни ўзаро фарқлаш, тарқоқ оралиқ учинчи назарий масалаларни каноник моделли гаплар остида ўрганиш мақсад қилиб қўйилгaн. Тадқиқотнинг вазифалари. Тадқиқот олдида француз ва ўзбек тилларидаги сўз-гапларнинг конгниктив, лингвистик, лингводидактик, қиёсий- типологик талқин ва таҳлили асосида [КМНҲ]ларнинг инсон руҳиятига таъсир этувчи социолингвистик факторларга боғлиқлиги, уларнинг лексик-грамматик тизимдаги ўрни, шунингдек, грамматик шаклланган гаплардан фарқли зотий (онтологик, субстанционал) лисоний табиатини ўрганиш, чоғиштириш ва чегараларини белгилаш вазифалари мақсад қилиб қўйилган. Бу вазифалар қуйидаги тарзда амалга оширилди: ўзбек тилидаги [СФШСГ]лар билан француз тилидаги атипик гаплар қиёсланди, уларнинг умумий ва хусусий, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари борлиги аниқлаштирилди ва ягона каноник моделли гаплар [КМНҲ] атамаси остида бирлаштирилди; ўзбек ва француз тилларидаги гетероген синтактик ҳодисаларнинг лисон//нутқ дихотомик омиллари асосан икки тилнинг синтактик, лексик ва функционал-стилистик материали асосида таҳлил қилинди; ўзбек тилидаги [W p ] лисоний қолипли [СФШСГ]лар ва алоҳида синтактик қурилишга эга бўлган француз тилидаги атипик нутқий ҳосилалар [КМНҲ] тизимига солиб ўрганилди; [СФШСГ]лар ва [КМНҲ]ларнинг иерархик ривожланиши, даражаланиши, валентлик назариясига қисман алоқадорлиги ойдинлаштирилди ва лексик- семантик жиҳатдан қиёсий чоғиштирилди; Фердинанд де Соссюрнинг “белги-белгиланмиш-белгиланувчи” систем- структур таълимоти, Андре Мартинетнинг “монема” ва Люсьен Теньернинг “актант” назарияси асосида [КМНҲ]ларнинг хусусиятлари аниқлаштириб исботланди; [КМНҲ]ларнинг тадқиқида когнитив, лингвистик, прагматик, экстралингвистик ва социолингвистик қиймат борлиги кўрсатилди; Француз тилида бинар, презантатив нутқий конструкциялар, шунингдек, ўзбек тилида учинчи даражали бўлаклар – ундалма, кириш сўз ва киритмалар учун ўзига хос фарқият мавжудлиги, улар учун умумий ҳолда [КМНҲ] лисоний қолипини ишлатиш мумкинлиги исботланди; Лингводидактик жиҳатдан [КМНҲ] ларнинг ижтимоий онг ва толерантлик руҳияти билан боғлиқлиги, психолингвистик, нейролингвистик ва лингвомаданий аҳамият касб этиши, экстралингвистик ва интералингвистик факторда коммуникатив восита сифатида нутқда реаллашуви аниқ мисоллар билан далиллаштирилди. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling