Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana20.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1037667
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
10 Avtoreferat 19.12.2022

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари илмий 
маъруза кўринишида 7 та халқаро, 6 та республика илмий-амалий 
анжуманларида муҳокамадан ўтказилди. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича жами 21 та илмий иш, шундан иккитаси монография, Ўзбекистон 


Республикаси 
Олий 
аттестация 
комиссиясининг 
докторлик 
диссертацияларининг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий
нашрларда 6 та, республика ҳамда Халқаро базалар рўйхатига кирган хорижий 
журналларда 5
та мақола нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, ҳар 
бир боб бўйича умумий хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, қисқарма 
сўзлар зоҳи ва иловадан иборат бўлиб, жами 144 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида дисскртация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти 
асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети
Республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига 
мослиги, илмий янгилиги, амалий натижалари, олинган натижаларнинг 
иишончлилиги, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот 
натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, апробацияси, диссертация 
тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг 
“Ўзбек тилида гап синтаксиси иерархик 
масалалари ва унинг систем-структур ечими” деб аталган биринчи боби 
формал-функционал грамматиканинг лисон//нутқ масалалари, ўзбек тилида 
сoддa гaп талқини ва синхрон таҳлили, ўзбeк тилшунoслигида субстaнционaл 
тадқиқ методи, гапнинг энг кичик қурилиш қoлипи ва [WPm] рaмзи,
[WPm]нинг лисоний моҳияти, [WPm] ва [W
P
] = [ГКҚқ] сифaтидa, грамматик 
шаклланган гап ва кесимлилик муаммоси, кесимлиликнинг эмлисит 
кўриниши, [W
P
] қолипли гапларларнинг иерархик ва градуономик 
масалалари, СФШСГларнинг номлаш масаласи, СФШСГ лашишнинг 
иерархик хусусияти, СФШСГларда лексик ва синтактик тарз, СФШСГ 


ларда синтактик қуршов ва синтаксик категория, СФШСГлар тaснифидaги
«мaънoвий нoмустaқиллик», СФШСГларнинг кенгайиш хусусияти, ўзбек 
тилшунослиги синтаксисида “оралиқ учинчи” термини ва муаммоси, кириш 
кенгaйтирувчи ва киритмa қурилмa масалари далиллаштирилган ҳамда 
хулосаланган. 
Формал-функционал грамматиканинг синтактик масалалари, Фердинанд 
де Соссюр таълимоти асосида тил ва нутқ дихотомияси масалалари, ўзбек 
тили синтаксисида сoддa гaпнинг формал ва формал-функционал талқини 
ҳамда синхрон таҳлили, субстaнциал тилшунoсликдa лисoн вa нутқ 
ҳoдисaлaри ўрганилган. 
Жaҳoн тилшунoслиги тарихидан маълумки, XVII аср файласуфлари 
Р.Декард, Б.Спиноза, Н.Кант, Г.Лейбниц, Фихте, Г.Гегель кабилар “ақл - 
инсон фаолиятида етакчи омил” бўлишини эътироф этганларидан сўнг тил 
грамматикаси ана шу фалсафий нуқтаи назардан иккига – «универсал” ва 
“рационал” грамматикага бўлиб иш юритди ва илмий изланишлар олиб 
борилди. “Универсал грамматика” таълимоти ва В.Гумбольдт (1767-1857) 
илмий қарашларидан фойдаланган Фердинанд де Соссюр ва издошлари 
айнан 
тил 
тизимига 
“белги+белгиловчи+белгиланмиш” 
(фр. 
“signifié+signifiant+singnification”) назарий масалаларини олиб кирдилар. Шу 
таълимот асосида лисоний ва нутқий ҳoдисaлaр зиддиятга қўйилди. Ўзбек 
тилидаги [ГКҚқ] = [WPm] содда гап қолипи [W] атов бирлиги [Pm] 
воситалари кесимлик категорияси кўрсаткичлари мажмуи билан белгиланди.
Гапнинг икки таркибли бўлиши ўзбек анъанавий грамматикасида ҳам 
ривожланди. Фoрмaл (анъанавий) синтaксисда гапнинг вoқeлaниши аксарият 
ҳолда нутқда кузaтилди, бутун эътибор гапнинг шаклий тузилишига 
қaрaтилди. Рус грамматикаси андозаси асосида тамойиллар ва хусусиятлар 
белгиланди. А.А.Шахматов, В.В.Виноградов назариясига мувофиқ “субъект-
предикат” мезонлари ўзбек тили грамматикасига трансплантация қилинди. 
Жумладан, В.В. Бабайцева тадқиқот иши асосида С. Усмонов, Ш. 
Раҳматуллаев, С. Саидов, Р. Икромова, Э. Шодмонов, Х. Абдураҳмонов, И. 


Суяров, Р. М.
Мўминова
3
каби
тадқиқотчилар формал грамматика талаблари 
доирасида сўз-гаплар атрофидаги муаммоларни ўрганишганлиги кузатилди 
ва уларга муносабат билдирилди 
Бизнинг назаримизда кесимлиликнинг имплицит кўриниши – 1) 
Грамматик шаклланган гаплардан фарқланиши; 2) Семантик-функционал 
шаклланган сўз-гаплар остида тизимга солинган сўз-гаплар заминида 
француз ва ўзбек тилшунослиги синтаксисида учрайдиган “оралиқ учинчи” 
назарияси асосида ўрганиш мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling