Бухоро муҳандислик-технологи
Download 0.93 Mb.
|
Маър Дин
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар.
- 2 – МАЪРУЗА ЭРКИНЛИГИ ДАРАЖАСИ БИТТА БЎЛГАН МЕХАНИК СИСТЕМАЛАРДА ЭРКИН ВА МАЖБУРИЙ ТЕБРАНИШ
Назорат саволлари:Тебранма система қайси идеал элементлардан тузилган? Консерватив системада тебраниш қандай кечади? Тебранма системага қанақа кучлар таъсир қилади? Эркин ва мажбурий тебранишларни қандай тушунасиз? Потенциал энергия деб нимага айтилади? Консерватив системада «m» масса мувозанат ҳолатидан чиқарилса қандай ҳодиса рўй беради? Эркин тебраниш деб нимага айтилади? Мажбурий тебраниш деб нимага айтилади? Демпфер деганда нимани тушунасиз? Статик силжиш нима? Таянч иборалар. Тебранма система, масса, пружина, демпфер, таъсир қилувчи куч, энергия, кинетик энергия, потенциал энергия, деформация, куч, эркин тебраниш, мажбурий тебраниш, амплитуда, частота, чизиқли дифференциал тенглама. 2 – МАЪРУЗА ЭРКИНЛИГИ ДАРАЖАСИ БИТТА БЎЛГАН МЕХАНИК СИСТЕМАЛАРДА ЭРКИН ВА МАЖБУРИЙ ТЕБРАНИШ Маъруза режаси: 2.1. Механик системалар ҳақида тушунча. 2.2. Эркинлик даражаси битта бўлган системалар. 2.3. Эркинлик даражаси иккита бўлган тебранма системалар. Адабиётлар: Бидерман В. Д. «Теория механических колебаний» М. 1980г. Коритўевский Я. И. «Динамика упругих систем текстильнўх машин» М.1982г. 2.1. Механик системаларда материал нуқта тушунчаси киритилган бўлиб, уни массага эга бўлган геометрик нуқта кўринишида фараз қилиш мумкин. Материал нуқталар йиғиндисига қаттиқ жисм дейилади. Қаттиқ жисмларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро таъсирида, уларнинг ҳолати ёки ҳаракати ўзгариши механик таъсир дейилади. Куч таъсирида шакли ўзгарадиган жисмларга деформацияланадиган жисм дейилади. Эластик элементларда таъсир қилувчи реакция кучи унинг деформациясига боғлиқ бўлади. Материал нуқталар йиғиндисидаги ҳар бир нуқтанинг ҳаракати системадаги бошқа нуқталар механик таъсири ёки ҳолатига боғликлигига механик система дейилади. Системанинг турли ҳаракатларидан биз асосан тебранма ҳаракатида тўхталамиз. Техникада кўп ҳолларда машина механизмлар тебраниши «титраш» ҳам деб юритилади. Механизмдаги салбий тебранишлар деталларнинг ўзаро боғланишидаги мустаҳкамлиги камайишига, бажарилаётган технологик жараён бузилишига сабаб бўлади.
5-а расмда система пружинага ўрнатилган «m» массадан иборат. Пружина эластиклиги К – қаттиқлик коэффициенти билан ҳарактерланади. Агар «m» масса ОХ йўналишда вертикал ҳаракатланса, унинг ҳолати битта координата билан аниқланади. Буралма маятник (5-б – расм) I инерция моментли оғир диск ва буралма коэффициентли валдан тузилган. Агар диск фақат вертикал ўқ атрофида тебранма ҳаракатланса, унинг ҳолати О координатаси бўйича аниқланади. 5 – в, г, д расмларда тасвирланган системалар ҳам битта эркинлик даражасига эга. Математик маятник (5 – ж расм) XY – текисликда ҳаракатланиши мумкин. Маятник ҳолатини Х, Y – координаталари бўйича ва маятник бурчак силжиши орқали аниқлаш мумкин. а) б) в) г) д) е) ж)
5 – расм. X + Y қ L бу ерда: L – маятник узунлиги. Агар Х ихтиёрий танланса, Y ҳам шундай аниқланади. «m» массанинг ҳолати О бурчак ёрдамида битта координата орқали аниқланади. а) б)
6 – расм. 2.3. 6 – расмда эркинлик даражаси иккита бўлган бир нечта система эркинлик даражаси иккита тенг бўлиб, массалар вертикал йўналишда ҳаракатланадилар. Иккита фазовий координаталар Х ва Y система ҳолатини аниқлайди. 6 – б) расмдаги системада масса пружина ўқи бўйлаб ҳаракатланади ва унинг ҳолатини О ва Х координаталари орқали аниқлаш мумкин. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling