Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига Тавсиянома


Download 23.14 Kb.
bet2/6
Sana28.03.2023
Hajmi23.14 Kb.
#1302667
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Фикрнома-чала

Илмий раҳбар: Д.О.Ғафуров


Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига
ФИКРНОМА
Бафоева Гулрух Умеджон қизи Бухоро вилояти Жондор тумани ишчи оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2020 йилдан Бухоро мухандислик-технология институти, “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналишига гранд асосида ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 3-босқич талабаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Энергетика” факултети ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Таълим йўналиши- “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” бўйича. У ўқиш даври мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан ташкил этилган барча маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ва ўқув-семинарларда фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатди. Фаолияти давомида ўзининг қизиқувчанлиги, илм олишга интилиши, изланишлари ва жамоатчилик ишларида фаоллиги туфайли бир қатор ютуқларга сазовор бўлган.
Г.Бафоева ўзининг намунали хулқи ва аъло баҳоларда ўқиши билан тенгдошлари ва устозлари орасида ўз ҳурматига эга талаба ҳисобланади. У ўқиш давомида энергетика сохасида ҳам фаол иштирок этиб, доимий равишда соҳа бўйича янгиликларга интилиб, етакчи профессор-ўқитувчилари билан устоз-шогирд тизимида фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга факультет талабаларинг маънавий-ижтимоий ҳаёти бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, турли хил лойиҳа ва тадбирларда иштирокини таъминлашда фаол ҳаракат олиб бормоқда.

Г.Бафоева келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича муносиб номзод сифатида тавсия этамиз.

ТЖБТ” факультети декани: проф.Х.Ф.Джўраев

Бухоро муҳандислик-технология институти ““Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети 4-босқич талабаси Рахматиллоев Алишер Нусратиллоевичга
ФИКРНОМА
Рахматиллоев Алишер Нусратиллоевич 1992 йил 25 июлда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ишчи оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2016 йилдан Бухоро мухандислик-технология институти, «Электротехника ва ишлаб чикаришда ахборот-коммуникация технологиялари» факультети “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари” йўналишига ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 4-босқич талабаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факултети ёшлар етакчиси, институт Бошланғич ташкилот Кенгаши ёшлар етакчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Таълим йўналиши- ахборот коммуникация технологиялари бўйича. У ўқиш даври мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан ташкил этилган барча маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ва ўқув-семинарларда фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатди. Фаолияти давомида ўзининг қизиқувчанлиги, илм олишга интилиши, изланишлари ва жамоатчилик ишларида фаоллиги туфайли бир қатор ютуқларга сазовор бўлган.
А.Рахматиллоев ўзининг намунали хулқи ва аъло баҳоларда ўқиши билан тенгдошлари ва устозлари орасида ўз ҳурматига эга талаба ҳисобланади. У ўқиш давомида ишлаб чиқариш жараёнларида ҳам фаол иштирок этиб, доимий равишда соҳа бўйича янгиликларга интилиб, етакчи профессор-ўқитувчилари билан устоз-шогирд тизимида фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга замонавий ахборот технологиялари бўйича доимий изланишлар олиб бормоқда. Кафедрада ташкил этилган тўгаракларда мунтазам иштирок этиб, соҳ бўйича ўз билимини ошириб келмоқда.
А.Рахматиллоевни келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини “Мард ўғлон” Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича муносиб номзод сифатида тавсия этамиз.

ТЖБАКТ” кафедраси мудири: проф.О.Р.Абдураҳмонов




Download 23.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling