ТАҚРИЗ
А.Рахматиллоев бугунги кунда “Ўзбекистонда ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтиришда миллий қадриятлар ва анъаналарнинг ўрни” мавзусидаги илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Ушбу мавзу бўйича 10 га яқин мақолалари илмий-амалий конференцияларда ва тўпламларда чоп этилган.
10 дан ортиқ ижтимоий соҳага қаратилган ва амалга оширган ишлари мақолалари газета ва журналларда чоп этилган.
А.Рахматиллоев институтда фаоллиги, илмий изланишлари билан бир қаторда турли ютуқ ҳамда совринларни қўлга киритиб келмоқда. Шу жумладан:
2018 йил вилоят ҳокимлиги томонидан жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатганлиги учун Диплом билан;
2018 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таъсис этилган “Йил талабаси” танловининг “Энг ташаббускор йил талабаси” номинацияси бўйича институт миқёсида 1- ўринни эгаллаганлиги учун диплом билан;
2018 йил Ҳудудий етакчилар Кенгаши аъзолари учун ташкил этилган Республика ўқув семинарида иштироки учун сертификат билан;
2018 йил “Иқтидорли ёшлар Республика форуми”да ушбу илмий изланишлари бўйича “Бугунги кун раҳбарлари” деб номланган маърузаси билан фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан;
2018 йил “Ўзбекистонда ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтириш: Муаммо ва истиқболлар” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббуслари бўйича “Китоб марафони” лойиҳаси билан ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиб, бу борада қатор тизимли ишларни амалга оширмоқда.
Илмий раҳбар:
БухМТИ ЎИБ проректори
доц.Ш.М.Ходжиевга
“Э ва ИЧАКТ”факулътети декани доц.Ш.И.Раззаков томонидан
БИЛДИРГИ
Шуни ёзиб маълум қиламанки, “Э ва ИЧАКТ” факулътети 6-16 ТЖБАКТ гуруҳи талабаси Рахматиллоев Алишер Нусратиллоевич 2018-2019-ўқув йилининг баҳорги семестрида Институт ректорининг 05.04.2019 йилдаги №23-ХС(01)-сонли буйруғига асосан 4-апрелдан 10-апрелгача Термиз шахрида ўтказилган “Халқаро Баҳшичилик санъати” фестивалида ташкилотчи сифатида иштирок этганлиги, Институт ректорининг 03.05.2019 йилдаги №31-ХС(03)-сонли буйруғига асосан 01.05.2019 йилдан - 31.05.2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида бир ойлик малака ошириш ўқув курсига тахсил олиб келганлиги ва Ўзбекистон Республикаси номдор стипендиалари танловининг 2- босқичига ўтганлигини инобатга олиб, ўқиши билан боғлиқ қуйидаги (Пед.Психология, ТЖНҚ, АТИВ, МББТ, Ахборот хавфсизлиги ва мехатроника) фанларини ўзлаштиришга ва 12-шакл тартибда якуний назоратларни топширишга рухсат беришингизни сўрайман.
“Э ва ИЧАКТ”
Do'stlaringiz bilan baham: |