Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига Тавсиянома


Бухоро муҳандислик-технология институти ““Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети 4-босқич талабаси Рахматиллоев Алишер Нусратиллоевичга


Download 23.14 Kb.
bet3/6
Sana28.03.2023
Hajmi23.14 Kb.
#1302667
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Фикрнома-чала

Бухоро муҳандислик-технология институти ““Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультети 4-босқич талабаси Рахматиллоев Алишер Нусратиллоевичга
ФИКРНОМА
Рахматиллоев Алишер Нусратиллоевич 1992 йил 25 июлда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ишчи оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2016 йилдан Бухоро мухандислик-технология институти, «Электротехника ва ишлаб чикаришда ахборот-коммуникация технологиялари» факультети “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари” йўналишига ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 4-босқич талабаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факултети ёшлар етакчиси, институт Бошланғич ташкилот Кенгаши ёшлар етакчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У ўқиш даври мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан ташкил этилган барча маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ва ўқув-семинарларда фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатди. Фаолияти давомида ўзининг қизиқувчанлиги, илм олишга интилиши, изланишлари ва жамоатчилик ишларида фаоллиги туфайли бир қатор ютуқларга сазовор бўлган.
А.Рахматиллоев ўзининг намунали хулқи ва аъло баҳоларда ўқиши билан тенгдошлари ва устозлари орасида ўз ҳурматига эга талаба ҳисобланади. 2018-2019-ўқув йили май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг бир ойлик малака ошириш ўқув курсини “Ўзбекистон иқтисодиётида юқори технологик соҳаларнинг тутган ўрни ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарб муаммолари (Туркия давлати мисолида)” мавзусида битирув маълакавий ишини ҳимоя қилди.
А.Рахматиллоев 2018-2019-ўқув йили давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” танловида иштирок этиб, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси” совриндори бўлган А.Рахматиллоевни келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини “Мард ўғлон” Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича муносиб номзод сифатида тавсия этамиз.


Download 23.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling