Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган
§ 2.2. Қашқадарё вилоятининг табиий ва хўжалик шароитлари
Download 270.1 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.2. Иқлим шароити
§ 2.2. Қашқадарё вилоятининг табиий ва хўжалик шароитлари
2.2.1. Географик ўрни ва рельефи Қашқадарё вилоятининг ҳудуднинг кўпчилик қисми текислик, шимоли-шарқда Китоб-Шаҳрисабз текислиги, ғарбда Ғузор текислиги, шимоли-ғарбда Қарши чўли, жанубда Нишон чўли ва жануби-ғарбда Сандиқли чўли жойлашган. Текислик шимоли шарқига кўтарила бориб тоғлар орасида Китоб-Шаҳрисабз ботиғини ҳосил қилади. Шимоли-шарқ ва жануби- шарқдан чўлларни Зарафшон ва Ҳисор тизмаларининг тармоқлари ўраб туради. Вилоятнинг шимоли-шарқида Китоб-Қамаши текислиги, шимолий ва ғарбий қисми тоғ тизмалари билан ҳимояланмаган. Натижада бу ерларга шимолдан совуқ шамол ва ғарбдан Қорақум чўлларидан кучли исиган ҳаво массаси оқими келади. Бу иқлимнинг кескин континентал ва қуруқ бўлишига олиб келган. Вилоят иқлимининг шаклланишида унинг жанубда жойлашганлиги, атмосфера циркуляциясининг хусусиятлари ҳамда мураккаб релъеф муҳим рол ўйнайди [14; 105-б.]. 2.2.2. Иқлим шароити Текислик минтақаси учун қурғоқчилик ва тез ўзгарувчан иқлимга ҳосдир. Вилоят ҳудудининг тоғли туманлари тез ўзгарувчанлик камлиги ва намгарчилик кўплиги билан характерланади. Текислик ва тоғолди минтақаларида қиш жуда юмшоқ ва қисқа. Вилоят ҳудудининг катта қисмида январ ойининг ҳарорати ижобий бўлиб 1,10 дан 2,5 0С ўзгаради. Вилоятнинг шимолида қиш анча давомли бўлиб, январь ойининг ҳарорати ўртача 0,10 0С. Ҳудуднинг катта қисмида қишда совуқ январ ойида -15 -17 0С га етади. Текислик ва пастекислик минтақаларида ҳароратнинг мутлоқ пасайиши январ ойида-26-280С га етади. Тоғларда бу кўрсаткич январ ойида-30 0С га етади. Текислик минтақасида қор қатлами доимий эмас, айрим йиллари бутунлай ҳосил бўлмайди. Қишда қор билан қопланган кунлар 11 кундан 35 кунгача. Тоғларда доимий қор қатлами ҳосил бўлади. Тоғ қанча баланд бўлса, қор қатлами ҳам шунча давомли давр мобайнида туради. Вилоятда совуқ бўлмайдиган давр катта. Текислик минтақада унинг давомийлиги 220-240 кун, тоғли туманларда 175-200 кун. Айрим йиллари қор бўлмайдиган давр давомийлиги 280-300 кунга етади. Биринчи совуқ кузда 14 октябрдан 2 ноябргача охирги совуқ 16-25 мартда кузатилади. Ёз давридаги асосий атмосфера жараёни саҳродан эсаётган кучли иссиқ ҳаво оқимининг кириб келишидир. Энг иссиқ ой июль. Июль ойида ўртача ҳаво ҳарорати тоғда 19,8-24 0С, текисликда 28,3-31,6 0С. Минтақада абсолют ҳарорат 35-40 0С тоғларда, 47-49 0С текисликда кузатилади. Муборак туманида ҳаво ҳарорати энг юқори 50 0Сга етади. Тадқиқот объекти жойлашган Қашқадарё вилоятининг об-ҳаво шароитларини Қарши шаҳар об-ҳовани кузатув марказининг маълумотлари билан тавсифлаш мумкин (3-илова). Тадқиқот ўтказилган 2009 - 2017 йилларда ўртача йиллик ҳавонинг ҳарорати 16,1 0С – 17,5 0С ни ташкил қилди. Ўртача йиллик ҳавонинг нисбий намлиги 50,9-55,9 % ни ташкил қилди. Ўртача йиллик шамол тезлиги 2,7 м/с - 3,0 м/с ни, йиллик ёғин миқдори 141,6 мм – 199,2 мм ни ташкил қилди. Табиий намлик режими атмосфера ёғингарчилик миқдори нишаблик экспозициясининг кенглиги, жойнинг баландлиги, нам келтирувчи ҳаво оқимига боғлиқ ҳолда катта аплитудада ўзгаради. Вилоятда ғарбий текисликда жойлашган Қарши, Нишон чўлларининг жануби-ғарбидаги Сандиқли саҳросининг таъсирида йиллик ёғингарчиликлар миқдори ошиб боради ва 350,3 мм. га етади (Чироқчи, Ғузор, Қамаши). Вилоятнинг шарқий туманларида (Китоб, 535 мм; Шаҳрисабз, 514,5 мм) ёғингарчиликлар энг кўп. Республиканинг жанубида жойлашган Қашқадарё вилояти жуда катта термик ресурсга эга. Фаол ҳароратнинг йиғиндиси (5 0С юқори) текисликда 4500-4600 0С, тоғ олдида 2970-3970 0С. Текислик минтақада 10 0С дан юқори фаол ҳарорат йиғиндиси 4000-6000 0С, тоғ олдида 2500-3000 0С бўлади. Самарали ҳарорат йиғиндиси (10 0С дан юқори) 1960-3440 0С. Ҳарорат 10 0С юқори даврнинг давомийлиги 160-200 кунни ташкил қилади. Бундай ҳарорат йиғиндиси бир йилда икки ҳосил олишга имкон беради. Вилоят ҳудудида ёғингарчиликлар октябрь-ноябрь ойларидан бошланади. Айрим йиллари октябр ойида ёғингарчиликлар бўлмайди. Октябр ноябрдаги ёғингарчиликлар тупроқда кузда экилган бошоқли дон экинларини уруғларини униб чиқиши учун етарли эмас. Шунинг учун суғориладиган ерларда кузда бошоқли дон экинлари экиладиган майдонларда нам тўплайдиган ёки экиш олдидан бериладиган суғоришлар ўтказилади. Вилоятда қиш сернам юмшоқ кузда экилган буғдой арпа текислик минтақада қиш даврида ҳам ўсишни давом эттиради. Тоғли минтақада кузда экилган бошоқли дон экинларини тиним даври яққол ифодаланади. Баҳорда ҳароратни 5 0С дан доимий ошиши текислик минтақада февралнинг 2-3 ўн кунликларида, тоғолди минтақасида кечроқ, мартда ва апрелнинг бошларида кузатилади. Бу даврдан иссиқ даврнинг мезотермик фазаси бошланади. Текислик минтақада феврал ойи иккинчи ўн кунлиги, март бошларида намлик давр бошланади. Ёруғлик кунлари узайиши билан совуқ кунлар тезда билан алмашиниб боради. Об-ҳавонинг иссиқлиги ва илиқ кунлар кўплиги бу зонада жуда кўп иссиқсевар экинларни етиштириш имконини беради. Download 270.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling