Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


§ 2.2. Бухоро вохасининг иқлим шароити


Download 270.1 Kb.
bet2/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
§ 2.2. Бухоро вохасининг иқлим шароити
Бухоро вилоятининг агроиқлим нуқтаи назаридан Зарафшон хавзасининг энг иссиқ, қуруқ худуди хисобланади. Худуднинг катта қисми пасттекисликлардан, текис сахродан иборат ва шунинг учун бу худудлар ёз ойларида кучли қиздирилади. Қуёш радиациясининг максимал қиймати асосан июн, июл ойларига тўғри келиб КС=2100 кДж га тенг бўлади. Бу даврда буғланиш максимал даражага етади.
Вилоят ҳудуди турли ҳаво массаларининг кириб келиши учун очиқдир. Шимол, шимолий-ғарб ва ғарбдан кенг текисликларга ўзгарган атлантик ва совуқ арктик ҳаво массалари кириб келади. Қиш давридаги интенсив исишлар жанубий циклонларнинг илиқ секторида тропик ҳаво массаларининг кириб келиши билан юзага келади. Совуқ ярим йилликда унинг интенсивлиги ортади ва циклон фаолияти кучаяди. Циклонлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришини келтириб чиқаради.
Кўп йиллик маълумотларга қараганда изғиринсиз (совуқсиз) кунлар 209-214 кунни ташкил этади. Ўртача ҳаво ҳарорати 15 0С дан иборат бўлиб, энг иссиқ давр июль ойи ҳисобланади ва бу даврда ҳавонинг ўртача ҳарорати ҳудуд бўйича шимолда 26 0С дан жанубда 30 0С гача ўзгаради, максимал ҳарорат 45-46 0С гача кўтарилади. Йилнинг энг совуқ ойлари эса январ ойига тўғри келиб, январда ўртача ҳарорат шимолда -8 0С ва жанубда 0 0С гача тушади, минимал ҳарорат -18 0С етади. Вилоятда экинларнинг ўсиш даврларидаги ўртача ҳаво ҳарорати +25 0С ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-54 % га тенг бўлади.
Бухоро вилоятининг табиий иқлим шароити вилоятда суғорма деҳқончиликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд бўлиб, ижобий томонлари Бухоро вилоятида совуқсиз кунларнинг узоқ давом этиши ва фойдали ҳароратнинг кўплигидир, салбий томонлари эса ҳаво ҳароратининг меъёридан ортиқ иссиқ ва қуруқ келиши, атмосфера ёғинларининг камлиги, шамол фаолиятининг юқорилигидир. Салбий иқлим омилларига қарамай вилоятнинг суғориладиган ерларида етиштириладиган пахта, кузги буғдой, дуккакли экинлар, сабзавот ва бошқа экинлардан суғориладиган шароитларда мўл ва сифатли ҳосил олиш имкониятлари юқори ҳисобланади.
Тадқиқотлар олиб борилган йилларда ҳаво ҳароратининг ўзгариши 1-иловада келтирилган. Атмосфера ёғинларининг энг катта йиллик ўртача қиймати тадқиқот олиб борилган йилларда 2017 йилга тўғри келади (160,4 мм), энг кам миқдори эса 2011 йил яъни бутун республикамиз бўйича қурғоқчилик кузатилган йилга тўғри келди, яъни ўртача ўртача йиллик ёғин миқдори 87,39 мм ни ташкил қилди (1-илова).

Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling