Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


Download 270.1 Kb.
bet8/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
3.2.1-жадвал
Биологик тозаланган коллектор-зовур суви билан ғўзани суғориш бўйича тажриба тизими

Вариант рақами

Суғориш олди тупроқ намлиги, ЧДНС га нисбатан %

Маъдан ўғитлар меъёри

Суғориш суви

1
(назорат)

70-75-65 %

N250; P175; К100.

Ғўзани коллектор-зовур суви билан тўғридан-тўғри суғориш

2

Коллектор-зовур суви минерализациясини Lemna minor сув ўсимлиги ёрдамида биологик усулда пасайтириб, ғўза суғорилган

3

Коллектор-зовур суви минерализациясини Azolla caroliniana сув ўсимлиги ёрдамида биологик усулда пасайтириб, ғўза суғорилган

4

Коллектор-зовур суви минерализациясини Eichhornia crassipes сув ўсимлиги ёрдамида биологик усулда пасайтириб, ғўза суғорилган

Тадқиқотлар давомида қуйидаги кузатув ва тупроқ таҳлиллари ўтказилди:


1. Тупроқнинг морфологик тузилиши тажриба қўйиш арафасида ўрганилди. Бунинг учун сизот сувлари сатҳигача бўлган чуқурликда тупроқ қирқими қазилиб, генетик қатламлар бўйича тупроқнинг морфологияси аниқланди.
2. Тупроқнинг механик таркиби генетик қатламлар бўйича 1 метр қатламгача бўлган чуқурликда тупроқ қирқимидан олинган намуналар бўйича Н.А.Качинский услубида аниқланди.
3. Тупроқнинг ҳажмий оғирлиги бузилмаган намуналар олиш йўли билан аниқланди. Ҳар йили ўсув даврининг боши ва охирида 3 такрорланишда ҳар 10 см ли қатламлар бўйича тупроқнинг 1 метргача бўлган чуқурлигида ўрганилди.
4. Тупроқнинг 6 соатдаги сув ўтказувчанлиги ҳар йили тажриба боши ва охирида барча вариантлар бўйича ўрганилди.
5. Тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими 2х2 м ўлчамдаги майдонга рамка қўйиш йўли билан тажриба бошида ўрганилди.
6. Тупроқнинг намлиги суғоришлардан олдин систематик равишда термостатда қуритиш йўли билан аниқлаб борилди. Тупроқ намуналари ҳар бир вариантда 3 та қайтариқда 1,0 метрли қатламнинг ҳар 10 см қатламларидан олинди.
7. Суғориш муддати ва меъёрларини аниқлашда тажриба схемасига мувофиқ тупроқнинг ЧДНС ва суғоришлардан олдинги намлиги фарқи бўйича С.Н.Рыжов формуласи бўйича ҳисобланди.
8. Тажриба даласига суғориш ҳамда шўр ювишда далага берилаётган сув миқдори Чиполетти ( ВЧ-50 ) сув ўлчагичлари ёрдамида ҳисобга олиб борилди.
9. Сизот сувлари сатҳининг ўзгариши тажриба майдонида ўрнатилган
3 та кузатув қудуқлари ёрдамида аниқлаб борилди. Қувурлар 40 мм диаметрда бўлиб 2,5 м чуқурликка ўрнатилди. Қувурларнинг қуйи 1,2 м. ли қисми ғалвирак тешикчалардан иборат бўлиб, улар фильтр (капрон материал) билан ўралган. Сизот сувлари сатҳи ҳар 10 кунда 1 марта ва суғоришлардан олдин ҳамда суғоришлардан сўнг 2-3 кун ўтгач ўлчаб борилди.
10. Сизот сувларининг минераллашганлик даражасини аниқлаш. Барча кузатув қудуқлари бўйича шўр ювишдан олдин ва шўр ювиш тўлиқ тугагандан кейин, ҳамда ўсув даврининг бошида ва охирида аниқланди (қуруқ қолдиқ ва хлор - иони).
11. Тупроқнинг туз режимини аниқлаш. Тадқиқотнинг бошланишида шўр ювишдан олдин ва шўр ювиб бўлингандан кейин ҳамда ўсув даврининг охирида ҳар бир дала ва вариантлар бўйича тупроқ намуналари ҳар 0-20 см дан сизот сувларигача бўлган чуқурликда олинди ва қуруқ қолдиқ ҳамда хлор -иони миқдори аниқланди. Бундан ташқари ҳар бир вариантда шўр ювиш давомида хлор - ионининг ювилиш даражаси аниқлаб борилди (0-100 см. да). Тупроқ намуналаридаги тузлар миқдори электрокондуктометр асбоби ёрдамида аниқлаб борилди.
12. Тажриба қўйишдан олдин тупроқнинг 0-30, 30-50, 50-70 ва 70-100 см қатламларидаги чиринди миқдори И.В. Тюрин усулида, азот ва фосфорнинг умумий миқдорлари Л.П.Гриценко, И.М.Мальцева усулида, нитратли азот калориметр усулида, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин, алмашинувчи калий эса П.В.Протасов усулида аниқланди.
Барча агрокимёвий таҳлиллар «Методика агрохимических анализов почв и растений» асосида амалга оширилди.
12. Тажриба майдонидаги экинларни суғориш, озиқлантириш ва бошқа агротехник тадбирлар, ушбу худуд учун қабул қилинган технологик харита бўйича амалга оширилди.
13. Тажриба майдонларида даланинг умумий сув мувозанати вегетация даври охирида тупроқнинг намлик захирасидан фойдаланиши, далага берилган сув миқдори, сизот сувларининг кирим ҳамда чиқим қисми, йиллик ёғинлар миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқлаб борилди.
Генетик қатламлар бўйича тупроқ тавсифи


Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling