Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


§ 2.4. Бухоро воҳасининг тупроқ-мелиоратив ҳолати


Download 270.1 Kb.
bet4/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
§ 2.4. Бухоро воҳасининг тупроқ-мелиоратив ҳолати
Бухоро вилоятининг суғориладиган майдонлари 274,97 минг гектарни ташкил қилиб, шундан 39,04 минг гектар майдонлар (14,20 %) яхши, 215,03 минг гектари (78,2 %) қониқарли ва 20,9 минг гектари (7,6 %) мелиоратив нуқтаи назардан қониқарсиз майдонларни ташкил этади. Вилоятда мавжуд суғориладиган майдонларнинг 235,4 минг гектари, ёки 85,6 фоиз қисми турли даражада шўрланган ерлардан иборат. Шундан, 64438 минг гектари ўрта ва кучли даражада шўрланган майдонларни ташкил қилади.
Вилоятининг суғориладиган ерлари асосан иқлим бўйича қурғоқчил, рельефи бўйича текислик минтақасида ва гидрогеологик жихатидан III-гидрогеологик яъни, сизот сувларини буғланиш минтақасида жойлашганлиги учун табиий равишда доимо шўрланишга мойил ерлар хисобланади. Шунинг учун ҳам вилоят худудидаги барча тупроқ турлари турли даражада шўрланган ҳисобланади. Шўрланган тупроқ шароитида қишлоқ хўжалик экинларидан мўл, сифатли ва кафолатланган хосил етиштириш кўп жихатдан тупроқ таркибидаги туз-сув режимларини тартибга келтиришга боғлиқдир.
Маълумки, тупроқлар таркибида тузлар доимо ўзгарувчан бўлиб, коллектор-зовур тармоқлари мавжуд жойларда шўр ва экинларни суғориш, қатор ораларига ишлов беришлар тузларни камайишга олиб келади, аксинча коллектор-зовур тармоқларининг талаб даражасида ишламаслиги, минераллашган сизот сувларини ер юзига яқин жойлашиши, шўрни ювмаслик, экинларни қатор ораларига ва умуман ерга ишлов бермаслик туз тўпланишига сабаб бўлади. Натижада мавсум ёки бир йил давомида тузларнинг ижобий ёки салбий томонга ўзгариши кузатилади.
Бухоро вилоятида тақир-ўтлоқи тупроқлар тарқалиш майдони бўйича ўтлоқи аллювиал тупроқлардан кейинги иккинчи ўринда туради ва бу тупроқлар майдони 49,3 минг гектарни ташкил қилади. Бу тупроқлар вилоятнинг рельеф бўйича юқори қисмларини ўз ичига олган. Шунингдек, бу тупроқлар таркибида гумус миқдори 0,5 - 0,8 % ни ташкил қилиб, умумий азот 0,04-0,8 % фосфор эса 0,8-0,14 % ни ташкил этади. Механик таркиби оғир тупроқлар нисбатан кўпроқ Когон ва Вобкент туманларида, енгил механик таркибли тупроқлар эса Шофиркон, Жондор ва Қоракўл туманларида тарқалган.
Вилоят тупроқлари яхши сув-физик хоссаларга эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинларига механик ишлов бериш, сув ўтказувчанлиги, намликни сақлаш хусусиятлари жуда қулайдир. Суғориладиган тупроқларни харакатчан фосфор билан таъминланганлик даражаси бўйича 5,7 % майдон жуда кучсиз, 39,5 % ўртача, 3,4 % юқори ва 0,5 % майдон жуда юқори таъминланган. Ҳаракатчан калий бўйича эса 1,1 % майдон жуда кучсиз, 49,2 % кучсиз, 40,2 % ўртача, 8,6 % кучли ва 0,9 % майдон юқори таъминланган. Ушбу маълумотлардан маълумки, суғориладиган ерларда етиштириладиган барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл, сифатли ва кафолатланган хосил олиш учун минерал ўғитларни қўллаш талаб қилинади. “Ўздаверлойиха” институтининг вилоят тупроқлари сифати таснифномаси бўйича 43,7 % яхши ерлар, 32,6 % ўртача ерлар, 23,2 % ерлар ўртачадан паст ерлар ва 0,5 % энг яхши ерлар тоифасига киритилган.

Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling