Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


§ 2.5. Коллектор- зовур тармоқлари ва улар сувининг минераллашганлик даражаси


Download 270.1 Kb.
bet5/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
§ 2.5. Коллектор- зовур тармоқлари ва улар сувининг минераллашганлик даражаси
Вилоят экин майдонларини мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаш учун 8599,5 км (241,23 минг га) узунликда коллектор тармоқлари мавжуд бўлиб, ҳар бир гектар майдондаги унинг солиштирма узунлиги 31,27 п.метрни ташкил этади. Шундан, очиқ коллекторлар 7604,47 км (180,04 минг.га) ни, 42,82 минг гектар майдонда мавжуд 617 дона тик дренаж қудуқлар ёрдамида ҳамда 18,37 минг гектар ёпиқ-ётиқ коллекторлар ёрдамида ер ости сизот сувлари сатҳини пасайтириш билан бир қаторда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилиб келмоқда. Бухоро вилоятининг суғориладиган ерларида коллектор-зовур тармоқларини иш фаолиятини ўрганиш учун туманлар бўйича 2010-2019 йиллар давомидаги умумий зовурлар сув оқими, 1 гектар майдондан чиқариладиган оқим, зовур оқим модули ва зовурлар сув оқимини экинларни суғориш ва шўр ювиш учун олинган сув сарфига нисбатан улишлари тахлил қилинган.
Бухоро вилояти бўйича 2015-2019 йилларда сизот сувларининг коллектор-зовурлар орқали сарфи 2015 йилда 2484,6 млн.м3, 2016 йилда 2287,8 млн.м3, 2017 йилда 2669,6 млн.м3, 2018 йилда эса 1863,7 млн.м3 ташкил қилган бўлса 2019 йилда 2164,8 млн.м3 га тенг бўлди. Бу эса вилоят чегарасига олинадиган суғоришга ишлатиладиган сувларнинг 45-50 % ни ташкил қилади. Коллектор- зовур тармоқларининг сув оқими лойихавий сув оқимига (олинган сувга нисбатан 25-30 %) нисбатан кўпроқ эканлиги кузатилади. Масалан, вилоят бўйича ўртача коллектор-зовур оқими олинган сувга нисбатан 2015 йилда 54 %; 2016 йилда 52 %; 2017 йилда 56 % ни ташкил қилган бўлса, 2018, 2019 йилларда 46, 56 % ни ташкил этган, ёки шу йилларда хар бир гектар майдондан 6800-9700 м3 сув коллектор-зовурлар орқали чиқарилган.
Юқорида айтиб ўтганимиздек Бухоро воҳасини сув билан таъминлаш Амударёдан Аму-Бухоро ва Аму-Қоракўл каналлари орқали бажарилади. Жами Бухоро вилояти туманлари чегарасида 2010 йилда –4392 млн м3; 2011 йилда –3827,1 млн м3; 2012 йилда – 3968,9 млн м3 2013 йилда – 4020,7 млн м3 сув олинган бўлиб, шундан суғориладиган давр май ойидан декабргача 60-70%, суғорилмайдиган давр январ ойидан апрелгача 30-40% сув ишлатилган. Бухоро вилояти бўйича 2010-2015 йилларда сизот сувларининг коллектор-зовурлар орқали сарфи 2010 йилда 2453,68 млн.м3, 2011 йилда 1959,40 млн.м3, 2012 йилда 2348,05 млн.м3, 2013 йилда эса 2304,48 млн.м3 ташкил қилди. Бу эса вилоят чегарасига олинадиган суғоришга ишлатиладиган сувларнинг 45-50% ни ташкил қилади.
Туманлар бўйича энг кўп коллектор-зовур тармоқлари орқали чиқиб кетаётган сув Шофиркон туманида 55,7%, Когон туманида 53,1%, Бухоро туманида 52,1%, Жондор туманида 51,3% бўлган. Бу кўрсатгичлар ўртача вилоят кўрсатгичига (44,3%) нисбатан 7,0-11,4% кўп демакдир. Энг кўп коллектор-зовур тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини талаб қиладиган туманларга Қоракўл (123,6 км хўжаликлараро, 246,6 км хўжалик ички зовурлари), Олот (66,4 км хўжаликлараро, 208,9 км ички зовурлар), Жондор (93,4 км хўжаликлараро, 175,1 км ички зовурлар) ва Бухоро (63,9 км хўжаликлараро, 143,7 км ички зовурлар) туманлари киради. Тозалаш ва таъмирлаш ишлари нисбатан кам бўлган туманларга Вобкент, Ғиждувон, Пешку туманлари киради. (36,8-76,3 км хўжаликлараро, 28,3-86,8 км ички зовурлар).
Зовур оқимларининг лойихавий миқдоридан кўпайиши уларнинг тик йўналишдаги қиялиги ва ўзани бўйича қабул қилинган нишабликни бузилишига олиб келади. Натижада коллектор-зовур тармоқларининг қирғоқлари емирилиб, барча қисми бегона ўтлар билан қопланади, булар ўз навбатида коллектор-зовур тармоқларини иш фаолиятини бузади.
Ер ости сизот сувлари сатҳининг энг юкори кўтарилган даври август ойига ва энг паст жойлашган даври декабр ойига тўғри келади. Сизот сувларининг бир йиллик ўзгариш амплитудаси 0,04 м.ни ташкил этади. Ер ости сизот сувлари сатҳининг характерли жойлашув даврига келиб, яъни вегетациядан олдин 1 апрел холатида – 2,32 м, 1 июл холатида – 2,47 м ва 1 октябр холатида -2,58 метргача ўзгаради.
Суғориш учун олинган сувнинг минерал таркиби, яъни олинган сувнинг 1 литрида 1,341 грамм қаттиқ қолдиқ шундан хлор ионлари 0,148 грамни ташкил этди. Вилоятда зовур сувларининг минерал таркиби кучсиз ва кучли шўрланганлиги билан характерланади, яъни Қоракўл ва Олот туманларида зовурлар орқали чиқиб кетаётган сувнинг ҳар бир литрида 5,320 гр.гача хар хил тузлар бўлса, Ғиждувон ва Бухоро туманларида бу кўрсаткич 2,820 граммни ташкил этади.
Бухоро вилояти шароитида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ёки уни бир меъёрда сақлаб туриш учун суғориладиган майдонларга бериладиган сувларнинг камида 40-45 фоиз қисмини дренажлар орқали чиқариб юбориш зарур. Акс ҳолда майдонларда сув-туз мувозанатини бузилишига олиб келади. 2017 йилда Бухоро вилоятидаги суғориладиган майдонлардан коллекторлар орқали 2669,61 млн.м3 сизот сувлари чиқарилди. Шундан 2626,75 млн.м3 коллекторлар ва 82,18 млн.м3 тик-дренаж қудуқлари орқали чиқарилган.
Вилоятнинг Қоровулбозор ва Олот туманларида коллекторлар орқали чиқиб кетаётган сувнинг ҳар бир литрида 5,243 грамгача хар хил тузлар бўлса, Ғиждувон туманида бу кўрсаткич 2,768 граммни ташкил этди. 2019 йилда коллектор сувларидан 98,7 млн.м3 и суғоришда фойдаланилди. Бухоро, Когон туманлари қуйи ҳудудларининг ер ости сизот сувлари, шунингдек, Жондор туманининг бир қисм коллекторлари суви “Параллел” магистрал тракти орқали “Денгизкул” ва “Бош сув ташлама” га туширилиб, “Парсанкўл” ташламаси орқали “Амударё” га ташланади. “Параллел” магистрал трактидан чиқариб юборилган сув 603,74 млн.м3 ни ва унинг минерал таркиби 5,99 г/л ни ташкил этади. Йил давомида вилоят чегарасига олинган сувлар билан 5,65 млн.тонна ҳар хил зарарли тузлар суғориладиган майдонларга келиб тушган бўлса, коллекторлар орқали шу майдонлардаги 9,07 млн.тонна зарарли тузлар чиқариб юборилди. Сув билан келган тузларга нисбатан чиқариб кетган тузлар 3,42 млн.тоннага кўп бўлиб, суғориладиган ерларнинг фаол қатламида шўрлик даражаси пасайтирилганлигини кўрсатди.

Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling