Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган


Геоморфологик ва литологик шароитлар


Download 270.1 Kb.
bet15/17
Sana07.05.2023
Hajmi270.1 Kb.
#1437129
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
2.2.3. Геоморфологик ва литологик шароитлар
Қаралаётган ҳудуд тўртламчи даврда асосан қумлоқ-гил ётқизиқларнинг икки хил генетик туридан иборат бўлган Қашқадарё дарёсининг сувсиз қуйи қисмидаги текисликда жойлашган.
Биринчи тур – аллювиал ётқизиқлардан ташкил топган бўлиб, Қашқадарё дарёсининг замонавий ва қадимги субариал дельтаси ва дарё дельтаси билан унинг конус қуйилмаси туташиши орқали ҳосил бўлган Чароғил паст текислигини ташкил этувчи аллювиал-пролювиал ётқизиқлардан иборат.
Қаралаётган ҳудуднинг 80% қисми Қашқадарё дарёси дельтасига тегишли бўлиб, ўртача нишаблиги 0,002 ва у шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга йўналган. Текислик юзасида ўзансифат пастликлар, баландлиги 2-5 м бўлган кўпсонли баландликлар ва чуқурлиги 2-8 м бўлган пастқамликлар учрайди.
Дельтанинг литологик қирқими умумлашган ҳолда икки ва кўп қатламлидир. Юқори қатлам қумлоқ (супес) ва қумоқ (суглинок) грунтлар қатламчалари орасида қалинлиги 0-18 м бўлган қум ва гил ётқизиқлар учрайди. Унинг тагида эса қалинлиги 15-25 м бўлган ҳар хил донадор қум жойлашган. Шуниси характерлики, шарқдан ғарбга қараб юқори қатлам қалинлиги камая боради, аммо сувли қатлам қалинлиги деярли ўзгармай қолади ва шу билан бирга қум доналари ўлчами кичиклаша бориб, унинг фильтрация коэффициенти 25-45 м/сут дан 15-20 м/сут гача пасаяди.
Чороғил паст текислигининг аллювиал-пролювиал ётқизиқлари Қашқадарё дарёси дельтаси ва чўлнинг жанубий-шарқий қисми текисликлари қўшилган ҳудудда тарқалган. Паст текислик майдони 20 минг гектарга яқин ва қалинлиги эса 7 м га етади. Жойнинг литологик кесимига кўра у қалинлиги 5 м гача бўлган қум ва гил аралаш қумлоқ ва қумоқ грунтлардан иборат. Қумоқ- қумлоқ ётқизиқларнинг фильтрация коэффициенти 0,4 м/сут дан ошмайди.
Қолдиқ жинслар турлари учун литологик тузилишнинг ўзига хос хусусияти мавжуд бўлиб, у ҳар бир иқлим зонаси мелиоратив тадбирлар танлашга таъсир этувчи рельефига қараб минтақавий ва маҳаллий гидрогеологик шароитлар ва сизот сувлари режимини белгилайди.
2.2.4. Гидрогеологик шароити
Гидрогеологик нуқтаи назардан қаралаётган ҳудуд Амударё ва Зарафшон дарёларининг хозирги ярим ёпиқ турдаги гидрогеологик структура атрофига тўғри келувчи Қашқадарё дарёси қуйи қисмига тааллуқлидир. Алмашиниш шароитига кўра ер ости сувлари сизот ва пластлар оралиғи сувларига; гидравлик белгиларига кўра эса - босимли ва босимсиз каби турларга бўлинади.
Нишон тумани ҳудудида сизот сувлари ва пластлараро ер ости сувлари кенг тарқалган. Грунт сувлари ҳамма жойда тўртламчи жинслар таркибида мавжуд. Грунт сувларининг асосий йўналиши шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга қараб кузатилади.
Пластлараро ер ости сувлари неоген, палеоген ва юқори бўр ётқизиқларида учраб, улар кўпқаватли сувли қатламни ташкил этади. Уларнинг пастда жойлашгани эса юқори босимли ва ўзаро гидравлик боғланган сувлар ҳисобланади.
Чуқурлиги 5-15 м бўлган юқориги сувли қатлам ҳам грунт сувлари билан гидравлик боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда бу қатламдаги сувлар босимсиз ёки кам (0,1-0,4м) босимлидир. Пастки сувли қатламлар фильтрация коэффициенти юқориги қатламга нисбатан бирмунча кам бўлиб, у 8-13 м/сут га тенгдир. Минтақавий сув тўсар қатлам сифатида 40-100 м чуқурликда жойлашган неоген ётқизиқларнинг юқори қисми қабул қилинади.
Грунт сувлари ва босимли ер ости сувлари табиий режимининг шаклланиши ва унинг тўйиниши Зарафшон ва Ҳисорак тоғ тизмалари, тоғ олди шлейфлари, муваққат ва доимий сув оқимлари ва атмосфера ёғинлари инфильтрацияси воситасида юзага келади.
Ҳудуднинг зовурлашганлик ҳолати грунт сувлари мувозанати таркиби билан аниқланади. Қарши чўли ўзлаштирилгунга қадар унинг сув мувозанати қуйидагича тақсимланган эди: ер ости сувларининг кириб келиши 1,0-1,5 м3/с; суғориш ва ер ости сувлари оқими 0,7-0,8 м3/с; ер ости сувларининг чиқиб кетиши 1,4-1,7 м3/с, шу жумладан Қашқадарё ва Ғузордарё орқали 1,3-1,5 м3/с; грунт сувлари юзасидан бўладиган буғланиш 0,3-0,6 м3/с, сув мувозанати келувчи ва чиқиб кетувчи унсурларининг бундай тақсимланиши текислик атрофида, айниқса Чароғил пасттекислиги атрофидаги ҳудудда аэрация зонасидаги тупроқ қатламида тузларнинг йиғилишига олиб келди. Чароғил пасттекислигидаги тупроқлар барча қатламлари бўйича шўрланган бўлиб, қаттиқ қолдиқ бўйича тузлар миқдори 1,5-3,0% гача эканлиги бу ҳудудда мелиоратив ва зах қочириш масалаларини ечиш муаммосини қийинлаштиради. Юқори қумоқ қатлам сув шимувчанлиги 0,3-1,0 м/сут, пастки қумоқ қатламларда эса 5-10 м/сут. Гидрогеологик нуқтаи назардан Карши чўли, айниқса бизнинг қараётган участка жойлашган Қарши шаҳри атрофлари табиий зовурлашганликнинг ўртача пастлиги билан характерланади.
2.2.4.1-жадвал.
Қашқадарё вилоятида суғориладиган ерларининг сизот сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлиги бўйича майдонларинг тақсимланиши

Жами суғориладиган майдонлар, (минг.га)

Сизот сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлиги бўйича майдонлари, м

0-1,0 м.

1,0-1,5 м.

1,5-2,0 м.

2,0-3,0 м.

>3 м.

515,1

0,1

0,6

4,7

162,2

347,5

2.2.4.1-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида 515,1 минг гектар суғориладиган ерларнинг сизот сувлари сатҳининг жойлашиши чуқурлиги 0-1,0 метрда (0,1 минг га)ни, 1,0-1,5 метрда (0,6 минг га)ни, 1,5-2,0 метрда (4,7 минг га)ни, 2,0-3,0 метрда (162,2 минг га)ни ва >3 метрдан чуқур бўлган ерлар (347,5 минг га) ни ташкил этади.


2.2.4.2-жадвал.
Қашқадарё вилоятида суғориладиган ерларининг сизот сувлари сатҳининг минерализацияси бўйича майдонларинг тақсимланиши

Жами суғориладиган майдонлар, (минг.га)

Сизот сувлари сатҳининг минерализацияси бўйича майдонлари, (минг.га)

0-1,0 г/л

1,0-3,0 г/л

3,0-5,0 г/л

>5 г/л

515,1

103,9

151,3

218,6

41,2

2.4.4.2-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, Қашқадарё вилоятида 515,1 минг гектар суғориладиган ерларнинг сизот сувлари сатҳининг минерализацияси 0-1,0 г/л бўлган майдони (103,9 минг га)ни, 1,0-3,0 г/л бўлган майдони (151,3 минг га)ни, 3,0-5,0 г/л бўлган майдони (218,6 минг га)ни ва >5 г/л бўлган майдонир (41,2 минг га) ни ташкил этади.



Download 270.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling