Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

таъсир хусусиятлари» дeб номлaнгaн иккинчи бобидa Марказий Осиё ва 
Европа уйғониш даври мутафаккирлари қарашларида табиий-илмий фикрлар 


19 
ривожи, ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожида Марказий Осиё ва Европа 
Ренессансининг ўрни, уйғониш даври дунёқарашида диний ва дунёвий 
ёндошувлар нисбати, Марказий Осиё Ренессансининг Европа илм-фани ва 
тафаккури тараққиётига таъсири илмий жиҳaтдaн aсослaнгaн. XVI асргача 
Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккури ҳар бири ўз йўлида ривожланган: араб 
мусулмон Шарқида ва Испаниянинг араблар истило қилган қисмида 
фалсафага диннинг таъсири Европа ва Шарқий Осиёдагидан камроқ бўлган. 
Будаврда араб мусулмон фанири вожланишда Европа фанидан анча илдамлаб 
кетган. Хитойда ҳам фан, гарчи дин таъсири анча кучли бўлса-да, 
Европадагидан илғорроқ бўлган. Айрим Шарқ файласуфлари ўз асарларини 
антик давр мутафаккири Демокритнинг атомлар ҳақидаги таълимоти, 
Эмпедокл элементлари, Пифагор 
математикаси, 
Платон 
ғоялари, 
Аристотелнинг фалсафий ва табиий-илмий мероси, айниқса унинг мантиқ 
тизими таъсирида вужудга келган илмий-фалсафий анъана руҳида яратганлар.
Иккинчи бобнинг «Марказий Осиё ва Европа Уйғониш даври 
мутафаккирлари қарашларида табиий-илмий фикрлар ривожи» деб 
номланган биринчи параграфияда Марказий Осиёлик мутафаккирларнинг 
асарлари Европа олимлари томонидан ўрганилиши ва Марказий Осиё ва 
европа Ренессансидаги табиий-илмий фикрлар ривожи илмий жиҳатдан 
компаративистик асосланган. XIX аср охирида: итальян шарқшуноси 
И.Фиорини (Абу Райҳон Берунийнинг картографик проекциялари); XX аср 
бошларида немис олими Г.Зутер ўзининг Шарқда аниқ фанлар тарихига 
бағишланган ишларида Абу Райҳон Берунийнинг бу соҳадаги хизматини 
қисқача эслатиб ўтган ва унинг хордалар (1910–1911) ва осмон жисмларини 
текис юзга туширишга (1922) бағишланган рисолаларини таржима ҳам қилган. 
Ливиялик филолог олим Л.Шейхо 1908 йили Абу Райҳон Берунийнинг 
«Фахрий секстанти» рисоласининг арабча матнини чоп қилди. Итальян олими 
К.Наллино ўз тадқиқотларида (1911) Абу Райҳон Беруний асарларидаги 
космогония, фалакиёт, жумладан ҳиндлардаги бу фан тушунчалари, Ернинг 
катталигини аниқлаш каби масалаларни таҳлил қилган. 
Немис олими К.Шой риёзиёт тарихига бағишланган ишларида Абу 
Райҳон Берунийнинг «Қонуни Масъудий» (ىدوعسم نوناق) асаридаги геодезия, 
тригонометрия ва хордаларга оид маълумотларни ўрганган (1923). Жаҳон 
фани тарихи бўйича машҳур олим Ж.Сартон Абу Райҳон Берунийни ўз 
замонининг жаҳон миқёсидаги энг йирик олими, деб баҳо берган
67

Иккинчи бобнинг «Ижтимоий-фалсафий фикрлар ривожида 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling