Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

ижтимоий асослари» мавзусидаги иккинчи параграфида» Ренессанс» 
сўзининг маъноси Ўрта аср ва маданиятдан воз кечиш, антик (юнон-рим) 
маданияти ва санъати анъаналарига қайтиш, шу билан бирга Ренессанс бадиий 
услуб эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Ушбу параграфда Европа 
уйғониш даврини қуйидаги босқичлари ва бу даврларга хос жараёнлар 
тарихийлик ва илмийлик нуқтаи назаридан фалсафий жиҳатдан ўрганилган:
1. Илк босқич - ХIV аср. 
2. Ривожланган босқич - XV аср. 
3. Сўнгги босқич - XVI аср. 
Уйғониш Италияда асосан ХIV асрда ва бошқа Европа мамлакатларида 
ХV-ХVI асрни қамраб олди
64

Ренессанс даврида Европада дастлабки гуманистик ғоялар италиялик 
файласуфлар Данте Алигьери (1265-1321), Марсилий (1278-1348), Франческо 
Петрарка (1304-1374), Жованни Бокаччо (1313-1375), Георгиос Гемистес 
(1360-1425), Марсилион Фичине (1422-1495), Пико делла Мирандола
(1463-1495) асарларида ўз ифодасини топди. 
Ренессанс ўзининг илк босқичида Европа давлатларининг барча 
ерларида эмас, балки унинг энг ривожланган мамлакатларини қамраб олди. 
Айниқса, Ренессанс даврининг илк босқичи қадимги Италияга бориб тақалади. 
Ренессанс ғоялари қадимги Италияда ХII асрдаёқ вужудга келган эди
65
. Ўз 
тараққиётининг етук босқичида у бутун Еропага хос хусусият касб этди. Бу 
пайтда Европанинг бир қатор ривожланган мамлакатларида ҳунармандчилик 
ва савдо-сотиқ ишлари билан ривожлана бошлади. Инсонларнинг шаҳарга 
томон интилишлари кўпайди. Жамият ҳаётида шаҳарларнинг ўрни муҳим 
аҳамият касб этди. Янги иқтисодий муносабатлар қарор топа бошлади. 
Инсонларнинг яшаш турзида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. 
XII-XIII асрлардан бошлаб Ренессанс Европа давлатларида на фақат 
динга, балки илмга ҳам асосланди. Ренессанс давридаги европалик инсон 
63
Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб (Қадимий давр ва ўрта асрлар маданий алоқалари). – Тошкент: Ўзбекистон, 
1997. – Б.6.
64
История философии в кратком изложении. Перевод с чешского И.И.Богоута. - Москва, 1991. – Б. 574. 
65
Философский энциклопедический словарь. – Москва, 1999. – С. 393. 


17 
қадимги замон ва ўрта асрлар кишисидан ўз фаолиятини ҳеч қандай 
таъқиқларсиз бажариш имконига эга бўлганлиги, ўз турмуш тарзини ўзи 
белгилай олиши, ўзига-ўзи ҳукмронлик қилиш имконига эга бўлганлиги билан 
ажралиб туради
66

Биринчи бобнинг «Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг ўзига 
хос жиҳатлари» деб номланган учинчи параграфида Марказий Осиё ва 
Европа Ренессанси асосчилари бўлган алломалар меросининг тaбиий-илмий 
вa тaрихий-фaлсaфий тафаккуридаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлари илмий 
жиҳатдан компаративистик нуқтаи назаридан илмий асосланди.
Ўрта асрларда Шарқ фалсафаси мифология ва дин асосида эмас, балки 
фан асосида ривожланди. Шарқ олимлари математика, астрономия, география, 
тиббиёт, тарих, ал-кимё соҳасида қўлга киритган ютуқлари Европа 
алломаларининг илмий дунёқарашига таъсир қилди. Одатда табиб, 
мунажжим, сайёҳ бўлган Шарқ файласуфлари асбтракт мулоҳазалардан кўра 
кўпроқ табиатшунослик ва тажрибага таянганлар. Яқин Шарқ ва Европада 
яшаган халқларнинг Узоқ Шарқ билан савдо алоқаси – Буюк Ипак йўли 
маркази Марказий Осиё орқали илм-фан, маданият, санъат ва савдо-сотиқни 
ривожлантирди. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling