Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

фалсафий масалалари» деб номланган параграфида IХ-ХV асрларда яшаган 
Ўрта Осиё мутафаккирларининг қарашларида давлатни бошқариш ва адолатли 
жамият қуриш ғоялари далилланган. Бу ғоялар Абу Наср Форобий, Муҳаммад 
ибн Мусо Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон 
Беруний, Амир Темур, Алишер Навоий, Захириддин Муҳаммад Бобурнинг 
ижтимоий-сиёсийқарашларида чуқур баён этилди.
Шарқ илм-фани, фалсафаси Испания ва Францияга ўз таъсирини 
ўтказди, айниқса, Жанубий Франциядаги XIII аср ўрталарида Париж 
университети олимлари ва талабалари ўз асарларида иқтибосликлар 
келтирганлар. Француз олими Гюининг фикрича, Европада XII-XIII асрларда 
Шарқ олимлари асарлари ўрганилгач, Шарқ ва унинг маданияти билан 
яқиндан танишишган. 1311-1312 йиллар Вена соборининг қарорига биноан 
Париж, Рим, Оксфорд, Болонья, Саломанк университетларида шарқ тиллари 
кафедралари ташкил этилди. Асосий мақсад Шарқ фани олимларининг илмий 
меросини ўрганиш ва ундан фойдаланишдир.
1587 йили эса Франция короли Генрих III нинг буйруғига биноан 
Коллеж де Франсда араб тили кафедраси очилди, ушбу даргоҳ XVI аср охирига 
келиб Шарқ тилллари институтига айланди, у ҳозирда ҳам фаолият олиб 
боради. Европа университетларида илоҳиёт, Исо Масиҳ диний таълимоти 
эмас, инсон тажрибасига, инсон мафкурасига асосланган ҳақиқий илм-
фаннинг, рационалистик дунёқараш шаклланди. 1270 ва 1277 йиллари Париж 
епископи эълон қилган қатағондан кейин лотин аверроистчилари деб ном 
олган Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд таълимотларининг тарафдорлари бошқа 
мамлакатлар, айниқса, Шимолий Италиядан бошпана топдилар.
XIII аср охири ва XIV аср давомида Болонья, Падуя, Генуя каби 
шаҳарлар университетлари лотин аверроизми марказига айланади. Шарқ 
таъсири фақат илм-фан, фалсафадагина эмас, адабиётда ҳам анча сезиларли 
бўлган. Европада дунёвий мазмундаги адабиёт даставвал Испанияда, аввал 


16 
араб тилида, кейинча муламма (ширу шакар) турида шаклланади. Бу жанр 
шунчалик кенг тарқалган эдики, шаҳар ва қишлоқларда сайёз труппалар 
томонидан испан, араб, яҳудийлар орасидагина эмас, чегарадош Францияда 
ҳам ижро этилган ва катта қизиқиш билан тингланган. Зажалнинг 
муваффаққиятидан мутасаввуфлар (Ибн ал-Арабий) ҳам кенг фойдаланганлар, 
улар зикр тушишларда айнан шу жанрни қўллаганлар
63
. Шарқ алломалари 
меросидан фойдаланмаган пайтларида Францияликлар шеърларини диний 
услубда ифода этган эдилар. Шарқ олимларининг маънавий мероси 
ўрганилганидан кейин дунёвийлик асосий ўринга чиқди. Баъзида улар 
қаршиликка учраган бўлса ҳам кейинги даврларда ушбу тенденция 
ривожлантирилди. 
Биринчи бобнинг «Европада Уйғониш даври юз беришининг 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling