Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

ХУЛОСА 
 
Марказий Осиё ва Европа Ренессансининг ўзига хос хусусиятлари 
(тарихий-фалсафий таҳлил)ини тaдқиқ этиш нaтижaсидa қуйидaги 
хулосaлaргa кeлинди: 
1. Марказий Осиё ва Европа алломаларининг илмий-фалсафий ва 
маънавий меросини ўрганиш жараёнида умумий принциплар асосида, Шарқ 
алломалари мероси таъсири доирасида Ғарбда дунёвий билимлар, асосан фан 
билан боғлиқ ўзига хос хусусиятлар ва ундан фойдаланишнинг ижтимоий-
фалсафий тафаккур ривожига субстанционал таъсир этди. Натижада Европа 
мамлакатларида XIV асрдан бошлаб кишиларнинг дунёқараши ўзгарди, диний 
билимлар билан бир қаторда дунёвий билимлар ўзлаштирилди. 
2. Европа олимлари Шарқ таъсирини инкор этади. Шарқ халқлари, 
айниқса, шоҳларнинг қабул маросимлари, урф-одатларини қабул қилган. 
Тарихдан маълумки, Александр Македонский буни инкор қилмаган. 
Александр Македонский ва унинг ворислари жорий этган иқтисодий ва сиёсий 
бирлик узоқ давом этмади, лекин турли халқлар маданияти қоришмаси бўлган 
эллинизм маданияти Шарқ ва Европа халқлари тарихида муҳим ўрин тутди. 
Ренессанс даври дунёқарашининг қадимги замон ва ўрта асрлар даври 
дунёқарашидан фарқ қиладиган энг муҳим хусусиятларидан яна бири унинг 
санъатга асосланганлигидир. 
3. X асрда Абу Наср Форобийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари 
фақат антик фалсафаси таъсири остидагина эмас, балки Марказий Осиё, Эрон, 
Ҳиндистон ва Яқин Шарқнинг маданий анъаналари ва ўша даврда Марказий 
Осиёда ривожланган илғор илмий тафаккур асосида шаклланди. Унинг 
асарлари Шарқ ва Ғарб олимларини томонидан билим доирасининг кенглиги 
туфайли ўрганилди. Файласуфнинг ижтимоий қарашлари, борлиқнинг 
абадийлиги тўғрисидаги таълимоти Испания орқали Европага ўтиб, Уйғониш 
даври гуманизми ва ундан кейинги материалистик фалсафий олимларнинг 


25 
шаклланишига таъсир этди. Олимнинг XII асрда лотин тилига таржима 
этилган асарлари кейинчалик Рожер Бэкон каби олимларга ўз таъсирини 
ўтказди.
4. Ўрта асрларда Шарқ фалсафаси мифология ва дин асосида эмас, балки 
фан асосида ривожланади. Шарқ олимлари математика, астрономия, 
география, тиббиёт, тарих, ал-кимё соҳасида қўлга киритган ютуқлар кўпроқ 
табиатшунослик ва тажрибага таянганлар. Шунингдек, Яқин Шарқ ва 
Европада яшаган халқларнинг Узоқ Шарқ билан савдо алоқаси Буюк Ипак 
йўли маркази – Марказий Осиё орқали илм-фан, маданият, санъат ва савдо-
сотиқни ривожлантирди. 
5. 
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг арифметик ва алгебраик 
асарлари математика тарихида янги даврни ўрта асрлар математикаси даврини 
бошлаб берди, математиканинг кейинги асрлардаги ривожланишига беқиёс 
таъсир қилиб, кўплаб тадқиқотлар учун таянч вазифасини ўтади, Европада 
ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг ва рақамларнинг тарқалишида XII 
асардан бошлаб арабча арифметик асарларнинг ва айниқса, янги ҳисоб 
системаси жадаллик билан тарқалди, XII аср ўрталарига келиб, у «Муқаддас 
Рим империяси» ерларида, хусусан Австрия ва Германияда, умуман Шарқ ва 
Ғарб кундалик ҳаёти талаб ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда олимлар 
ва ҳунармандлар учун энг керакли маълумотларни тўплади. 
6. Математика, геометрия ва астрономия сингари академик фанларга 
XIII асрнинг ўқув режаларида кам ўрин берилган, шу билан бирга, ўша 
даврдаги айрим университетлар «фанлар» билан таҳсил бериш асосида 
Оксфорд ва Парижда Роберт Гроссетест (Robert Grosseteste, 1175-1253) ва 
Рожер Бэкон (Roger Bacon, 1214-1292) оптика соҳасида катта ютуқларни қўлга 
киритиб, астрономияда Ер оламнинг маркази, Қуёш, юлдуз ва сайёралар Ер 
атрофида айланади, деган тасаввур ҳукм сурган. Дунёнинг геоцентрик 
назариясига қарши гелиоцентрик назарияда Ер, юлдузлар ва сайёралар билан 
бирга Қуёш атрофида айланиши Хоразмлик қомусий олим Абу Райҳон 
Беруний асарларида келтирилган бўлса, Ғарбда XIV-XV асрларда Европадаги 
оламнинг илмий манзараси ва космологик таълимотлар ривожига таъсири 
тўғрисидаги концепциянинг ўзгариши табиат фалсафасининг ривожига, унинг 
онтологик ва гносеологик асосларини янада бойитишга муҳим ҳисса қўшди. 
7. Шарқ 
ва Ғарбда яратилган астрономик ғоялар жўғрофий 
иқтисодиётда амалий қўлланилгани ва Буюк Ипaк йўли орқали мамлакатлар 
тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатган бўлиб, ҳар қандай мамлакат 
иқтисодиётининг ривожини тижоратсиз, ахлоқий пок, ишбилармон савдо 
ходимларисиз тасаввур қилиб бўлмаслиги, тижорат, савдо-сотиқ ҳалолликка, 
руҳий-маънавий етукликка асосланиши зарурлиги, инсонни ҳамиша руҳий-
маънавий покликка, кундалик амалий фаолиятдан узилмай, дилида Худо 
билан бирга бўлиши, бунинг учун инсон ҳамиша юксак имон-у эътиқодга эга 
бўлиши, яъни инсон фақат моддий бойликка эмас, кўпроқ маънавий бойлик, 
эътиқод ва имон томон интилишига оид илмий ва суфийлар ҳаётига мос 
концепция ишлаб чиқилди. 


26 
8. Қомусий олим Абу Райхон Беруний тарих, астрономия, геодезия, 
минералогия, этнография каби фанлар ривожини ўз даври учун олий даражага 
олиб чиқди, Берунийнинг фаолиятида экспримент, яъни тажриба муҳим 
аҳамият касб этган, асарлари савияси, тадқиқот услублари билан на фақат 
Шарқда, балки Ғарб олимлари томонидан чуқур илмий изланишлар олиб 
борилди. 
9. Абу Али ибн Синонинг «Китоб аш-Шифо» асарларига кўплаб 
олимлар шарҳлар ёзди. «Тиб қонунлари» асарлари Европада кенг тарқалиб, 
Европа университетларида дарслик сифатида ўқитилди. Шунингдек, 
Абулқосим Халаф ибн Оббос аз-Заҳравий (936-1012) - Европада Абулкасис 
номи билан машҳур бўлган тиббиёт олимининг «Китоб ат-тасриф ли-ман 
ажаза ан-ат-таъриф» асари XII асрда Толедода қисқартирилиб лотин тилига 
ўгирилди. Ушбу таржималарда табобатга оид Фахриддин ар-Розий, аз-
Заҳравий ва Абу Али ибн Сино Европа табобатида қўлланилаётган касатир-
катетир, катаракт ва бошқа тиббиётга оид атамалар кенг қўлланилди. 
10. Абу Наср ибн Ироқнинг «Менелай сферикасига шарҳ» асари Европа 
давлатларида кенг танилди. Ушбу асарда илк бора сфeрик учбурчaк учун 
синуслaр тeорeмaсини қўллaган ҳолда шаҳар кенглигини аниқлаш, ушбу усул 
ёрдамида Европада шаҳарларнинг жойлашиши ва мамлакатлар тўғрисида 
маълумотлар олинди. 
11. Фалсафанинг кўп масалаларида Марказий Осиёнинг кўплаб 
олимлари Аристотель асарларига суянгарларидек, ишқ масаласида юнон 
мутафаккирларининг таълимотига асосланилган. Шарқ мутафаккирлари энг 
олий гўзаллик бу илоҳиётдир деб тушунишган. Инсоннинг асл вазифаси 
илоҳий ишққа интилишдир. Инсон илоҳий ишқ билан гўзалликни фарқлай 
билиши, мутолаа билан ўзини камолотга эришиши, олий муҳаббат билан 
гўзалликка таърифни англашиш зарур. Европада эса ишқий шеърият 
аслзодалар муҳитида шаклланди. Европада ишқ объекти сифатида фақатгина 
бека хонимларга нисбатан бўлиши, маҳбубалар гўзаллигини мақташ, 
ошиқнинг азоб-уқубатлари изҳор қилинди.
12. Бугунги кунда юртмиз ёшларини тарбиялашда ва амалга 
оширилаётган барча ислоҳотлар ижтимоий борлиғимизнинг ажралмас 
қисмига айланиб, ижтимоий онгимиз ижтимоий борлиғимизни тўғри акс 
эттирса, Учинчи Ренрессанс пойдеворининг барпо этилишига асос бўлади. 
Бунда, айниқса, Марказий Осиё ва Европа мутафаккирларининг илмий-
фалсафий ва маънавий меросидан самарали фойдаланиш орқали инсон 
капиталини ривожлантириш, барча фаолиятларимизнинг юксак маънавиятга 
асосланиши, сўз ва ишнинг бирлиги намоён бўлсагина, Учинчи Ренрессанс 
пойдеворини қуришнинг асослари яратилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling