- Клиникаси: Шундан сўнг сийдик қовуқдан чиқиши учун бола қорин мускулларини таранглаштириб, ҳаддан ташқари кўп кучанади ёки қовуқ усти соҳасини қўли билан босади.
- Қовуқда сийдикнинг димланиши цистит, пиелонефрит, қовуқ-сийдик йўли рефлюкси, уретерогидронефроз ёки сохта дивертикуллар бўлишига олиб келади. Боланинг ранги оқариб, ўсишдан орқада қолади. Пайпаслаб кўрганда эса унинг қовуғи катта бўлиб, бемалол қўлга уннайди.
ИНФРАВЕЗИКАЛ ОБСТРУКЦИЯ (ИНФРАВЕЗИКАЛЬНАЯ ОБСТРУКЦИЯ) - 3. Парадоксал ишурия кўринишида сийдик тутилиши қайд этилади.
- Сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланади,
- рентгенда икки томонлама уретерогидронефроз аниқланади
ИНФРАВЕЗИКАЛ ОБСТРУКЦИЯ: СИЙДИК ЧИҚАРУВ КАНАЛИ СТЕНОЗЛАРИ - Уретра стриктуралари (стенозлари) шиллиқ қават гипертрофияси ёки уретра девори тўқималари бириктирувчи – фиброз тўқима хосил қилиши натижасида юзага келади
- Клиникаси.
- Инфравезикал обструкцияда ёзилган каби бўлади.
ИНФРАВЕЗИКАЛ ОБСТРУКЦИЯ: СИЙДИК ЧИҚАРУВ КАНАЛИ СТЕНОЗЛАРИ - Ташхиси. Ковуқ бўйни контрактурасида қўлланган усуллардан фойдаланилади
- Уретра стенозлари даражасига қараб найчалар ҳам, металл катетерлар ҳам, бужлар ҳам қовуққа ўтишига маълум қийинчилик туғдиради
- Агар учи тўмтоқ бошли буж билан уретрадан қовуққа кирилганда ва уни қайта чиқариш пайтида уретранинг орқа қисмида қаршилик ёки тўсиқ борлигини пайқаш мумкин.
ИНФРАВЕЗИКАЛ ОБСТРУКЦИЯ: СИЙДИК ЧИҚАРУВ КАНАЛИ СТЕНОЗЛАРИ - Давоси.
- Операция йўли билан даволанади.
- Катта ёшдаги болаларда стеноз трансуретрал электрорезекцияси қилинади.
- Кичик ёшдагиларда эса операция йўли билан стеноз олиб ташланади ёки оралиқдан борилиб, уретра стенози билан биргаликда кесиб олиб ташланади.
ИНФРАВЕЗИКАЛ ОБСТРУКЦИЯ: СИЙДИК ЧИҚАРУВ КАНАЛИ ҚОПҚАЛАРИ (клапанлари) - Уретранинг туғма клапанлари. Икки томони ҳам шиллиқ қават билан қопланган ва уретра ичида жойлашган ҳосилалардир.
- Уч хили фарқ қилинади:
- 1. Косачасимон кўринишга эга ва уруғ бўртиқчасидан пастда жойлашган хили.
- 2. Уруғ бўртиқчасидан қовуқ бўйнига қадар тортилган ва даҳанасимон хили.
- 3. Уруғ бўртиқчасидан пастда ёки юқорида жойлашган ҳамда кўндаланг диафрагма кўринишидаги хили.
- Клиникаси. Инфравезикал обструкцияда ёзилган каби бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |