- Қовуқ бўйни контрактураси, Марион касаллиги, қовуқ бўйни фиброэластози
- Қовуқ бўйни шиллиқ ости ва мускул қаватларида фиброз тўқимаси ривожланишидан келиб чиқади. Касалликнинг кечишида уч давр фарқ қилинади:
- 1. Сийишнинг қийинлиги оз-моз билинади, қолдиқ сийдик йўқ, буйрак функциялари бузилмаган, вақти-вақти билан лейкоцитурия кузатилади.
- 2. Сийиш жараёни анча қийин кечади, бола кучанади, қолдиқ сийдик пайдо бўлади, пиелонефрит белгилари кузатилиб, буйрак функциялари ҳам издан чиқа бошлайди.
Қовуқ бўйни контрактураси, Марион касаллиги, қовуқ бўйни фиброэластози - Ташхиси. Ўзига хос қийин тарафлари бор. Урофлоуметрия цистоманометрия билан биргаликда бажарилса, ташхисни аниқлаш осон бўлади. Цистоуретрографияда эса қовуқ таг қисмининг юқорига кўтарилганлиги ва деворларнинг трабекулали бўлиши ҳамда сийдик чиқариш каналининг етарли равишда контраст билан тўлмаслиги қайд этилади. Кўпинча аниқ ташхис операция пайтида қўйилади.
- Давоси. Енгил ҳолларда уретрани бужлаш ва антибактериал дорилар бериш ўз таъсирини кўрсатади.
- Оғир ҳолларда эса қовуқ бўйнида У- ёки У-симон пластика бажарилади.
ҚОВУҚ ТУҒМА КАСАЛЛИКЛАРИ: УРАХУС БИТМАСЛИГИ - Сийдик ирмоғи-урахус битмаслиги:
- А.тўлиқ битмаслик, сийдик киндикдан оқади: киндик тўлиқ оқмаси
- Б. Киндик нотўлиқ окмаси -киндик томон битмаган, вақти-вақти билан ҳидли ажратма чиқиб туради. Қоринда оғриқ бениши мумкин.
- В. Урахус кистаси
- Қовуқ дивертикули
ҚОВУҚ ТУҒМА КАСАЛЛИКЛАРИ: ЭКСТРОФИЯСИ - Қовуқолд девори ҳамда унинг устини қоплаб турувчи қорин олд деворининг бўлмаслиги қовуқ экстрофияси деб аталади.
- Бу нуқсон нисбатан кам учрайди (ҳар 4000 та туғилган болага 1 экстрофия), бироқ энг оғир туғма нуқсонлардан ҳисобланади.
- Ўғил болаларда қизларга нисбатан 3 баравар кўп кузатилади.
- Қовуқ экстрофияси ҳар доим тотал эписпадия билан биргаликда қайд этилади.
- Ушбу хасталикнинг патогенези шу вақтгача тўлиқ аниқланмаган
Do'stlaringiz bilan baham: |