Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)
(440-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) 5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400) 441. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар, шунингдек келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9410 «Сотиш харажатлари»; 9420 «Маъмурий харажатлар»; 9430 «Бошқа операцион харажатлар»; 9431 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари»; 9432 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари». 9440 «Келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари». 442. Давр харажатларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом билан тартибга солинади (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда). 443. 9410 «Сотиш харажатлари» счётида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9410 «Сотиш харажатлари» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 444. 9420 «Маъмурий харажатлар» счётида суғурталовчини бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари, умумбошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 «Маъмурий харажатлар» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 445. 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов харажатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитария хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа операцион фаолият жараёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда харажатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 446. 9431 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счётида тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади. Суғурта товонини ҳисоблашда 9431 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счёти дебетланган ҳолда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счёти билан боғланади. Ҳисобот даврининг охирида 9431 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 447. 9432 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счётида тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади. Суғурта товонини ҳисоблашда 9432 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счёти дебетланган ҳолда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счёти билан боғланади. Ҳисобот даврининг 9432 «Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. (446 ва 447-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 448. 9440 «Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счётида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й,. 2-сон, 9-модда) «Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2.4 бўлимида келтирилган келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9440 «Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. Ушбу счётда ҳисобот даври давомида йиғилган харажатлар тўғрисидаги ахборот балансдан ташқари 012 «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счётининг дебетига ёзилади. 449. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)нинг боғланиши
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling