Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-§. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500)
6-§. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500) 450. Молиявий фаолият даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар»; 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»; 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар»; 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар»; Олдинги таҳрирга қаранг. 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар»; (450-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) 9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар»; 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари». 451. Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар» счётининг кредитида 4850 «Олинадиган роялти» ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 452. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, суғурталовчига тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар ва облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан даромадлар 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредитида 4840 «Олинадиган дивидендлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 453. Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредитида 4830 «Олинадиган фоизлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 454. 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётида баланснинг валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолаш фарқлари 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётининг кредити бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 455. Мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» счётининг кредитида 4830 «Олинадиган фоизлар», 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар», пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (455-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) 456. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар» счётининг кредитида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 457. 9590 «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» счётида молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари акс эттирилади. 458. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling