Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 338.57 Kb.
bet88/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Роялти бўйича олинадиган суммалар

4850

9510

2.

Бошқа корхоналарда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, суғурталовчига тегишли бўлган акция ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар

4840

9520

3.

Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар

4830

9530

4.

Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқлари

Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар, мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар

9540

5.

Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси

4830

9550

6.

Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш (қийматининг оширилиши)

0610, 5810

9560

7.

Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9510—9590

9910

(458-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
7-§. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (9600)
459. Молиявий фаолият бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар»;
9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар»;
9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар»;
9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
460. Банклар, мол етказиб берувчиларнинг кредитлари ва қарзлар, молиявий ижара бўйича фоизлар ва бошқа фоиз тўлови харажатлари 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётининг дебетида 6920 «Ҳисобланган фоизлар» ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
(460-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Бундан ташқари, депонентланган қайта суғурта мукофотига ҳисобланган суғурталовчининг даромадлари ҳисоби ҳам, 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда амалга оширилади. Қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ ҳисобланган даромадларнинг тўланиши 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолдаги проводка билан расмийлаштирилади.
461. 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётида салбий курс фарқи ва баланснинг валюта моддаларига доир операциялар бўйича зарарлар акс эттирилади. Чет эл валютаси операциялари бўйича салбий курс фарқлари, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолашдан фарқ 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
462. Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлари» счётининг дебетида мажбуриятлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
463. 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» счётида молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар акс эттирилади.
464. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (9600)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling