Аҳолини ва саноат ер ости суви билан таъминлайдиган жойларда радиоактив моддалар билан бурғи кудуқларида текширувлар ўтқазилиши ман этилади. Радиоактив моддалар билан ишлаш жойлари, нур таратувчи манбаълар, шунингдек ҳамма радиомтрик асбоблар ва автомашиналар(каротаж станциялари) хавфли радиация белгиси билан белгиланган бўлиши керак. Геофизик тадқиқотларни бажарищда ёнғинга қарши чоралар. Геофизик тадқиқотларни бажарищда ёнғинга қарши чоралар. Геофизик станцияларда қиммат баҳоли аппарат ва ускуналар ўрнатилган.Буларни ёнғиндан cақлаш бизнинг бурчимиздир. Геофизик станпиялар ичида очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади. Геофизик станцияларда ёқилғи ва ёнадиган материалларни ғамлаб саклаш ман этилади. Кузатиш нуқгаларида ва вақтинча дам олиш жойларида ёқилги солинган идишлар автомашинадан камида 30 м четда туриши керак. Геофизик станцияларда ва тадқиқотларда созлаш-таъмирлаш ишларини бажаришда доимо электрпайванддаш усули қўлланади. Электр пайвандлаш асбоблари тунука қопланган стол устига ёки хавфсизлик тирговичи устида, ёнувчи материалардан камида 25 см узоқликда ўрнатилган бўлиши керак. Геофизик станцияларида ва тадқиқотларда ўт ўчирадиган асбоблар бўлиши шарт. Хулоса. Ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодисалар, жароҳатлар, касб касалликлари таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг асосий сабаби техника хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик, техноген хавфларни ва улардан ҳимояланиш усулларини билмасликдир. Ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги даражасини ошириш муаммосининг долзарблиги бугунги кунда яққол намоён бўлмоқда, чунки энг олий қадрият ҳамиша инсон, унинг ҳаёти ва саломатлигидир. Иш ҳақи миқдори ҳам, корхонанинг рентабеллик даражаси ҳам, ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати ҳам хавфсизлик қоидаларига эътибор бермаслик ва инсон ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган мавжуд таҳдидларни оқлаш учун асос бўла олмайди. QR- КОД.
Do'stlaringiz bilan baham: |